TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БИТТАГИНА ГОЛ 318 КИШИНИНГ ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛГАН?..
Аслида футбол матчлари пайтидаги фанатлар тарафидан содир этиладиган тартибсизликлар оддий ҳолга айланган. Аммо бу спорт тури тарихидаги энг даҳшатли тартибсизликни ҳануз дунё аҳли унута олмаган. Бу фожиа 1964 йил 24 май куни бўлиб ўтганди. Шу куни Перу пойтахти Лима шаҳрида Токиода бўлиб ўтадиган олимпия ўйинлари учун саралаш баҳсларидан бири ташкил этилганди. Матчда Перу ва Аргентина терма жамоалари ўзаро кураш олиб бориши лозим бўлган. Аргентиналик футболчилар биринчи бўлиб ҳисобни очишди ва бу ҳисобни деярли ўйин охирига қадар ушлаб тура билишди. Аммо матч тугашига 2 дақиқа қолганда майдон эгалари ҳисобни тенглаштирди. Дуранг перулик футболчилар учун етарли эди. Шу ҳолатда ҳам улар олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишарди. Лекин учрашув арбитри Ангел Пазос майдон эгалари тарафидан қоидабузарликка йўл қўйилганини айтиб голни бекор қилди. Ана шундан кейин фанатлар росмана тўполонни бошлашди. Уларнинг бири яшил майдонга чопиб чиқди-ю, арбитрга ташланди. Аммо полициячилар уни тўхтатиб қолиб барчанинг кўз ўнгида калтаклай кетишди. Бундан жаҳл отига минган фанатлар полициячиларни дўппослашга тушди. Ташкилотчилар эса футболчиларни зудлик билан ечиниш хонасига олиб кириб кетди. Кўплаб фанатлар баравар ташқарига ўзини уриши туфайли тирбандлик, ур-йиқит юзага келди. Перу терма жамоаси фанатлари адолат истаб мамлакат президенти Фернандо Белаунде қароргоҳига йўл олди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, тартибсизликлар бутун шаҳарга ёйилди. Лима кўчаларини тўлдириб бўлган фанатлар дуч келган бинони ёқа бошлади. Касалхоналар врачлари жароҳат олганларни қабул қилиб улгура олмай қолди. Худди шу фожиа сабабли жами 318 киши ўлим топди. 500 дан зиёд одам турли даражада жароҳатлар олди. Қарангки, Токиода ўтган Олимпия ўйинларига йўлланмани Аргентина терма жамоаси қўлга киритди. Бироқ уларга ҳам омад кулиб боқмади. Гуруҳда охирги ўринни эгаллашди. Manba:24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!
< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222