1. Анаконда улкан ва заҳарсиз илон. Уни халқ орасида «сув бўғма илони» деб аташади.
2. Анаконда асосан Тринидад ороли, шу жумладан, Жанубий Америка тропик ўрмонларида умр кечиради. Яъни, Венесуэла, Перу, Бразилия, Парагвай шарқи, Эквадор, шимолий Боливия, Колумбия, Гайана ва Гвианада кўп учрайди.
3. Анаконда ҳаёти давомида ўсишдан тўхтамайди.
4. Энг йирик анаконданинг узунлиги 6, 5-7 метргача етади.
5. Анаконда ҳақиқатан заҳарли эмас. У ўлжасини бўғиш йўли билан ўлдиради. Шунинг учун ҳам анаконда бўғма илонлар оиласига мансуб.
6. Ошқозонида ўткир кислота мавжудлигига қарамай, анаконда йирик ўлжани ютса, бир неча ҳафта давомида ҳазм қилади. Шунинг эвазига у узоқ вақт овқатсиз яшай олади.
7. Анаконданинг бош чаноғидаги суяклар ҳаракатланувчанлиги боис у оғзини катта оча олади. Бу унга йирик ўлжани ҳам қийинчиликларсиз ютиш имконини беради.
8. Анаконданинг тили таъм ва ҳид учун жавоб беради.
9. Бошқа бўғма илонларга нисбатан ҳаддан ташқари кучли ва тажовузкор. У одамга ҳам бир ҳамла билан ўлим ҳадя этиши мумкин. Аммо анаконда одамларга тегмайди.
10. Анаконда нигоҳлари билан ўлжасини ҳаракатсиз зомбига айлантиришни билмайди. Фақат ёқимсиз ҳид таратиш орқали ўлжани саросимага сола билади.
11. Анаконда ёлғиз ҳаёт тарзини кечиради. Фақат кўпайиш мавсумидагина гуруҳлар ташкил этади. Никоҳ мавсуми анаконда учун асосан баҳор ёмғирлари бошлангач, юзага келади.
12. Битта урғочи анаконданинг бир нечта жуфти мавжуд.
13. Ҳинду қабилалари ҳозир ҳам анаконда овлашади. Уларга бу бўғма илоннинг гўшти жуда ёқади.
14. Ёввойи табиат қўйнида анаконда 5-6 йил умр кўради. Тутқунликда эса 28 йилгача умр кўриши мумкин.
15. Хавф туғилса, у узоқ вақт сув остида беркиниб ўтира олади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|