TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ҲАМШИРА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАРНИНГ ҚАНДАЙ АЗОБЛАНИШИНИ ГАПИРИБ БЕРДИ…
19 ёшли ҳамшира Люси Хатчингс Англиянинг Саутгемптон шаҳридаги юқумли хасталиклар шифохонасида ишлайди. У коронавирус юқтирган беморларнинг қанчалар азобланишини гапириб берди. Ҳамширанинг айтишича, бир кеча-кундузда 13-15 соатлаб ишлашга тўғри келмоқда экан.
— Мен хизмат кўрсатадиган палаталарда, — дейди ҳамшира. — Ёши 40 ва ундан юқори бўлган беморлар ётибди. Улар азоб чекади. Сунъий нафас бериш ускуналари етишмайди. Беморларнинг нафас ола билмай қийналишларини, оқибатда ўлимга юз тутишларини кўриш, уларни асраб қолишга ожиз қолиш даҳшат…
Хатчингс яна шуни таъкидламоқдаки, кўпчилик коронавирусга бепарволарча муносабатда бўлади. Юқтириб олгандан кейин эса бу балонинг қандай эканини англаб етади. Аммо кеч. Шундан кўра олдини олса, карантин талабларига бўйсунса, касаллик тезроқ даф бўлармиди…
Ҳозир Англияда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 22 мингдан ошиб кетди. 1400 киши оламдан ўтди. 179 киши тузалиб касалхонадан чиқди.