Seshanba, 31.12.2024, 01:25
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Avgust » 9 » ҚАМОҚХОНАДА КЎРГАН-КЕЧИРГАНЛАРИМ… (8-қисм)

06:38
ҚАМОҚХОНАДА КЎРГАН-КЕЧИРГАНЛАРИМ… (8-қисм)
— Сен жуда ёқимтой экансан! — дедим эрта тонгда ширин уйқуда ётган Тамарани туртиб. — Эшитяпсанми?
Тамара истар-истамас кўзларини очди-да, кўксимга бош қўйди.

— Ёмон экансан! — эркаланган оҳангда шивирлади у. — Жоним чиқиб кетаёзди. Шунчалик ҳам қийнайдими?..

— Мен ҳамма аёлниям қийнайвермайман. Демак, сен менга ёқиб тушдинг.

— Унда бугун ҳам қолақол! — менга умидвор термулди Тамара. — Сени умуман қўйворгим келмаяпти.

— Қолишим мумкин. Аммо бир шартим бор.

— Шарт? Қизиқ бўлди-ку! — Тамара даст ўрнидан туриб лабларимга бармоқ босди. — Ҳали менга ҳеч ким шарт қўймаганди.

— Мен қўяман-да! — жилмайиб Тамарани қучдим. —Бу шартим сенгаям ёқиб тушиши аниқ.

— Айт! Намунча чайналасан? Ичим қизиб кетяпти.

— Агар қолишимни хоҳласанг, анави жойга чиқмайсан. Фақат менминан бирга бўласан. Пулига гап йўқ.

— Ў, зўр-ку! — кулиб юборди Тамара. — Шунчалик боймисан?

— Сенга нима фарқи бор? Бошқалардан ҳам ўша пулни оласан-ку! Яхши эмасми?

— Умуман… Ёмон фикр эмас. Аммо… Бошлиқ нима деркан?

— Бошлиқ?

— Ҳа, биздаям бошлиқ бор. У жуда баджаҳл эркак. Мижозлар мени қидирса-ю, топа олишмаса, тутоқиб кетади.

— Уёғидан кўнглинг тўқ бўлсин! Бошлиғинг билан керак бўлганда ўзим гаплашаман.

— Унда сенам эшитиб қўй, — ўрнидан туриб кетди Тамара. — Бир кеча-кундузга юз сўмдан берасан. Ҳар куни эрталаб қўлингдан ўша пулни санаб оламан.

— Шу холосми? Хўп, ҳозир берайми?

— Тез!..

Мен каравот четига илинган пальтом чўнтагидан иккита элликталик олиб Тамарага узатдим. Ва пулни қўлига олиб оғзининг таноби қочган "суюклигим”ни қайтадан каравотга босдим.

 

***

 

Сўнгги уч кун ҳаётимдаги энг тотли лаҳзалар бўлди десам муболаға бўлмас. Ёқимтой, оқ-сариқдан келган, малла сочи елкасини ўпган Тамарани фақат овқатланиш палласидагина бағримдан бўшатардим. Қолган лаҳзаларда муҳаббат мевасини биргалашиб баҳам кўрардик. Чарчаб уйқуга кетсак-да, қўлларимиз бир-биримизнинг бўйнимизга чирмашганча қоларди.

Тан олмай иложим йўқ. Тамарани суюқоёқ дейишга сира тилим бормай қолганди. Чунки, у саранжом-саришталик билан иш тутар, ҳар бир ҳаракатида покизалик балқиб турарди.

Учинчи кун. Эрта тонг. Алақ-жалақ тушлар кўрдим шекилли, уйғониб кетдим. Юрагим ғаш тортиб секин ўрнимдан қўзғалдим ва дераза қаршисига бориб сигарет тутатдим.

Шу пайт ташқари эшик безовта тақиллади. Аввалига жим туриб эшитдим. Подъездда кимнингдир сўкингани қулоғимга чалингач, ҳушёр тортиб қўлимдаги сигарет қолдиғини кулдонга босдим.

Бу орада Тамара ҳам уйғониб кетди.

— Ким экан тонг саҳарлаб бақирган? — норози ғудранганча халатини эгнига илди у. — Чиқ-чи!.. Тағин бошлиғимиз бўлмасин!

Секин йўлакка чиқиб ташқари эшикни очдим. Рўпарамда ўрта бўйли, қориндор, тахминан қирқларга кирган эркак турарди.

— Тома!.. — бақирди эркак салом-аликни ҳам нася қилиб. — Қаердасан? Тез чиқ буёққа!..

— Ҳа, нима бўлди? — Тамара орқамдан келиб остонада тўхтади. — Тинчликми, Ваня?..

— Сендан сўрамоқчийдим буни! — дағдаға қила кетди эркак. — "Точка”га чиқмай қанд еб ўтирибсанми? Мендан яшириқча мижоз қабул қиладиган бўлдингми ҳали?..

Жаҳлим чиқиб кетди.

— Вей, намунча кеккаймасанг? Кимсан ўзи?

— Нима? Тома, бу нусха қаердан кеп қолди? Нега менга иягини кўтаряпти?

— Бақиравермасдан ичкарига кирсанг-чи! — эркакнинг ёқасидан тутиб йўлакка судракладим. — Мана, энди гапир!

— Йўлдан қоч, йигит! — менга алам билан боқди эркак. — Мен Томани олиб кетгани келганман. У ишга чиқиши керак.

— Ҳеч қаерга бормайди! — дедим чўрт кесиб. — Мен Томани сотиб олганман. Нима қилардинг? Урасанми?

— Урсам абжағингни чиқариб қўяман! Қани, йўлни бўшат!

— Ур! Нимага қараб турибсан? Урмайсанми?

Эркак афтини бужмайтирди-да, Тамарага бир қараб олгач, муштини оғзимга тиради. Мен бўлсам, эпчиллик билан қўлини қайириб олдим-у, томоғига чанг солдим.

— Қўйвор, ҳезалак! Ҳозир сенга…

Эркак кутилмаганда қўлини бўшатиб олиб чотимга ёпишди. Мана шу қилиғи мени баттар ғазаблантириб юборди.

Уни бор кучимни ишга солиб итариб юбордим ва югуриб бориб дуч келган ерига тепа бошладим.

— Вой-дод! Ўлдириб қўясан! Бас қил! — қичқириб атрофимда зир югурарди Тамара. — Уни калтаклашга ҳақинг йўқ! Қўйвор!

Орадан сал ўтиб эркак жим бўлиб қолди.

— Ўлдириб қўйдинг-ку, номард! — полда чўзилиб ётган эркакнинг устига ўзини отди Тамара. — Нима қилиб қўйдинг? Энди нима бўлади?..

— Жим бўл! Намунча уйни бошингга кўтарасан? Балки ҳушидан кетгандир.

— Ана, кўкариб кетди!.. Кўрмаяпсанми?..

Бу гапдан сўнг эгилиб эркакнинг нафас олишини текширган бўлдим. У зўрға нафас олар, юрак уриши тобора секинлашиб борарди.

— "Тез ёрдам”га қўнғироқ қил! — буюрдим Тамарага. — Тез бўл! ҳозирча тирик!

Биз эркакни то балконга судраклаб чиқиб, телефонга етгунимизча, орадан беш-ўн дақиқа ўтиб қолди.

Бир маҳал ташқари эшикни кимлардир тепа бошлади. Тамара чопиб бориб эшикни очди-ю, шу заҳоти ранги оқариб ортга қайтди.

Мен ҳайрон бўлиб йўлакка чиқдим… Ва қотиб қолдим.

Рўпарамда тўрт нафар милиционер турарди.

 

* * *

 

Одам боласининг бу қадар тез ўзгаришини мана шу ерда кўрдим. Милиционерларга кўзи тушган Тамара ҳозиргина мен билан ҳамдарддек югуриб, жасадни беркитиш йўлини қидираётганини унутиб, бирдан тусини ўзгартирди ва бақира бошлади:

— Мана шу! Шу ўлдирди акамни! Уйимга бостириб кирди! Мана, мениям ҳаммаёғимни момоталоқ қилиб ташлади!

Аёл кишининг фарёди ҳар қандай эркакни ҳушёр торттиради. Милиционерлар бараварига менга ёпишишди…

Тамаранинг иккиюзламачилиги менга алам қилиб, қаршилик кўрсата бошладим. Икки билагимдан олиб нуқул эгиб олмоқчи бўлаётган милиционерга кутилмаганда калла солдим. У учиб бориб йўлакдаги шкафга урилди.

Афсуски, тўрт кишига бас кела олмадим. Улар бир амаллаб қўлларимни қайиришди ва полга юзтубан ётқизишди. Қайсидир бири қўлларимни кишанлади.

— Синглим, жасад қаерда? — сўради бошимни маҳкам босиб олган милиционер ҳамон увиллаганча аюҳаннос солаётган Тамарадан. — Намунча дод-вой қиласиз? Кўрсатмайсизми жасадни?

— А-ана… Балконга ётқизиб қўйганман. — деди пиқиллаб Тамара. — Бу… Ярамас пулларимгача тортиб олди! Ишонмасаларинг чўнтакларини ковлаб кўринглар!..

— Вася, буни машинага орт! — буюрди тик тургани. — Тўхта, чўнтакларини текшириб кўр!..

Кўз очиб юмгунча чўнтакларимдаги пулларни тийин-тийинигача тортиб олишди. Ўзимни эса машинага қамашди.

"Ифлос! — дердим хаёлан ўзимга ўзим. — Ҳали шошмай тур! Сендан албатта ўч олмасдан қўймайман! Итдай ўлиб кетасан!..”

 

* * *

 

Шаҳар ишки ишлар бош бошқармаси навбатчилик қисмидагилар мени кўришди-ю, типирчилаб қолишди. Бунинг ҳайрон бўладиган жойи йўқ. Суратларим аллақачон турмадан қочганлар қаторидан жой олиб улгурганди. Навбатчи офицер телефонга ёпишди. Афтидан турмага сим қоқди шекилли, гаплашиб бўлгач, мийиғида жилмайиб қўйди.

— Буни тўппа-тўғри турмага етказинглар! — деди у ёнида буйруқ кутаётган милиционерларга. — Биласизларми бу нусха ким?

Милиционерлар елка қисиб олишди.

— Ўта хавфли рецидевист. Бўйнида, адашмасам, саккизта мурда турибди. Бунинг устига камерадан қочиб кетган. Вей, — офицер иягимдан тутиб менга совуқ тикилди. — Энди тирик қолмайсан! Ўлдим деявер! Айтганча, Вася, келганларингдан кейин тўғри менга учрашасизлар! Сизларни мукофотга тавсия қиламан!

— Ҳали буни исботлаш керак, начайлик! — жавоб қилдим мен ҳам унга худди шундай совуқ боқиб.

Тап тортмай тилга кирганим офицерга ёқмади. У қорнимга муштлади.

— Олиб кетларинг! — бақирди ёнидагиларга.

Буйруқни эшитганлари заҳоти милиционерлар икки елкамдан маҳкам босиб ташқарига судраклашди.

 

* * *

 

Милиция машинаси иккита улкан ва баланд дарвозалардан ўтиб турма ҳовлисида тўхтагач, негадир енгил тортгандек бўлдим. Итларнинг акиллаши, соқчиларнинг бақир-чақирлари қулоғимга кирмади. Ҳатто, олдинда кутаётган қийноқлар, карцер балоси тўғрисида ҳам ўйлаб кўрмадим.

Хаёлан Еленани тасаввур қилдим. Унинг малла сочлари, оқ халат ярашиб турган тик қомати, пирпираб ҳар қандай эркакни маст қилувчи узун киприклари, ҳар замон титраб кетувчи ингичка лаблари кўз олдимдан ўтаверди.

"Хайрият, уни қайтадан кўрадиган бўлдим! — кўнглимдан ўтказдим машина эшиги очилишини кутарканман. — Ҳозир эшикни очишади. Чарм таёқ билан савалай-савалай навбатчилик қисмига олиб киришади. Ундан сўнг ҳойнаҳой карцерга қамашса керак. Балки стакангадир… Бунинг қизиғи йўқ. Нима бўлгандаям барибир Еленани кўраман-ку!..”

Ўзим ҳам қисқа муддат ичида пишиб, ҳақиқий жиноятчига айланибман чоғи. Ҳеч нарсадан қўрқмай қўйдим. Дунёни сув боссса тўпиғимга чиқмайдигандек хотиржамман. Тўғри-да, сиқилиб, қўрқиб нимага эришаман. Мен бу ердагилар учун қотил, ашаддий каллакесарман. Шундай экан, яхшилик, ширин сўз кутишим ғирт аҳмоқлик эмасми?

— Қани, туш итдан тарқаган! — бақирди баланд бўйли, кенг елкали, ранги асаблари бўшроқ одамни юрак касалига йўлиқтиргудек совуқ бир нусха эшикни очиб.

Ним қоронғиликда унинг кийимига разм солдим. Майор экан.

"Бу Василий Ивановичнинг ўрнига тайинланмаганмикан?..” — ўйладим ўзимча секин пастга тушиб.

Мени ҳайрон қолдириб, ташқарида турган аскарларнинг ҳеч бири калтаклашмади.

Қишнинг совуқ ҳавосидан сўнгги бор тўйиб симирдим-да, аскарларнинг олдига тушдим.

 

* * *

 

Кутилганидек, ортиқча расмиятчиликлар қилиб ўтиришмади. Майор ўзим таниган назоратчига карцерга ташлашни буюрди холос.

Назоратчи ҳам майорнинг ҳузурида индамаган бўлса-да, йўлакка чиққанимиздан сўнг кулимсираб гап қистирди.

— Сендақасини умримда кўрмагандим! — деди у карцерга яқин келгач, қўл силтаган кўйи "деворга орқанг билан ўгирил!” ишорасини қилиб. — Бардам бўлавер, "братва”лар орасида обрўйинг ошиб кетди! Буёғига қўрқмасанг ҳам бўлади.

— Менга қара, начайлик, — дедим мақсадга ўтишга шошилиб. — Елена қаерда? Уни кўрсам бўладими?

— Елена? Қайси? Санчастдагими?

— Ҳа, ўша, ўша! — дедим ҳовлиқиб.

— У ишдан бўшаб кетган.

— Нима? Нега бўшаб кетади?

— Билмадим-у, аммо эрининг ўлимидан кейин ишлай олмади дейишаяпти.

Қандай даҳшат!.. Бир неча сония ичида барча умидларим пучга чиқса!.. Энди нима қиламан? Уни кўришни қанчалар орзу қилгандим!..

— Бирор нима керак бўлса, айтавер! — хаёлимни бўлди назоратчи. — Ёрдам қиламан.

— Мени қайси камерага ўтказишаркан? — сўрадим ундан.

— Билмадим. ҳарқалай, ёмон камерага кирмайсан. Ҳозирча ўн кунлар карцерда ёта турасан. Айтганча, тезроқ кир, яқин дўстинг ҳам шу ерда ётибди!

Кирдим.

Эшик ёпилди.

Не кўз билан кўрайки, бурчакдаги бетон супачада Гоги ўтирарди.

— Ҳ, Мурод! — у мени кўрди-ю, сакраб ўрнидан турди. — Ростдан ўзингмисан? Кўзларимга ишонмайман!

Биз кўришдик ва супачага чўкдик.

— Тутишибди-да! — деди Гоги менга бироз ачиниш билан боқиб. — Қаерларда бўлдинг? Қани, бир бошдан гапир-чи!

— Гоги, мен яна пича муддатга озодликка чиқишим керакка ўхшайди. — дедим бошимдан ўтган ишларни бирма-бир гапириб бергач, супачани муштлаб.

— Нима, ишинг чала қолдими?

— Ҳа. Бир ифлосни ўлдиришга улгурмай қолдим. Шу ишни охирига етказмасам, тинчлана олмайман.

— Сенга маслаҳат берайми?

— Албатта.

— Ҳозирча шу ишни орқага суриб тур.

— Нега?

— Сени суд қилишсин, турмага боргин. Ана ундан кейин қочаверасан. Биласанми, елкангда оғир юк турибди. Енгиллатиб олмасанг бўлмайди.

— Мени қайси турмага жўнатишаркан? — сўрадим қизиқсиниб.

— Ҳарқалай, умумий колонияга тушмаслигинг аниқ. Интизом кучайтирилган турмага тушасан. Лекин-чи, ўша ерлардаям ўзимизнинг "братва”лар ўтирибди. Хат ёзиб бериб юбораман. Сени илиқ кутиб олишади.

— Ўзинг-чи? Бу ерда нима қилиб ўтирибсан?

— Э, камерангдаги армани бор-ку… Ўшани дўппослагандим.

— Ўша камерадамидинг?

— Ҳа, бир ҳафтача яшадим. Айтганча, башарти, ўша камерага тушсанг, сен ҳам бир адабини бергин! Энди бемалол тартиб ўрнатаверсанг бўлади. Юқоридаги "братва”лар аллақачон сени тан олишган.

— Шунақа дегин? — хурсанд бўлиб ўрнимдан турдим. — Ҳақсан! Энди бошқача яшайман. ҳаммасига тупурдим. Ҳаётимни гаровга қўйдим ҳисоби. Буёғи барибир. Ўлиб кетаманми, тирик қоламанми, қизиғи йўқ. Бир нарсани биламанки, ҳаддидан ошганларни аяш йўқ.

— Баракалла! — Гоги ҳам ўрнидан қўзғалиб елкамга қоқди. — Бу турма қонуни. Жиноятчига айландингми, ҳаётда омадинг келмадими, демак, омадни зўрлик билан келтириш керак.

— Гоги, ичадиган ҳеч нарсанг йўқми?

— Қаёқда?.. — деди Гоги қўл силтаб. — Карцерда бунақа нарсаларга рухсат беришмайди.

— Пул-чи? Биласанми, ёнимда бир даста пул бор эди. Олиб қўйишди.

— Пул бор. Cенга йўқ деб бўлармиди?!. — Гоги чўнтагини ковлаштириб, иккита ўнталик чиқарди.

— Ў, бу газаккаям етади. ҳозир…

Секин бориб карцер эшигини бир-икки тепдим. Шу заҳоти назоратчи келиб эшикни очди.

— Ҳа, Мурод, тинчликми? — шивирлаб сўради у.

— Мана буни ол-да, бизга бир шиша ароқ, бир бўлак колбаса келтир!

— Дўконлар ёпилиб қолмадимикан?

— Бунисини ўзинг биласан. Қолгани хизмат ҳақингга!

— Майли, ҳаракат қилиб кўраман.

Назоратчи пулларни олиб чўнтагига солди-да, қайтадан эшикни ёпди.

 

***

 

Карцерни турманинг дўзахи деб беҳуда айтишмайди. Биринчи куни сезилмаган бўлса-да, бора-бора таъсирини ўтказмай қолмади. Эски йўталим тутиб, кечалари алламаҳалгача ухлай олмайдиган, суякларим симиллаб оғрийдиган бўлди. Аммо сир бой бермадим. Бошқалар сингари бақир-чақир қилиб назоратчини чорламадим. Жоним оғриб, ҳаётдан тўйиб кетсам-да, ғиқ этмасдан ўтиравердим.

Ниҳоят бешинчи куни карцер эшиги шарақлаб очилиб, назоратчи жилмайганча кириб келди.

— Нима бало, турмадан қочиб қаҳратонда тобланиб қайтганмисан? — сўради у бир бурчакда титраб-қақшаб ўтирган Гогага бир нигоҳ ташлаб оларкан. — Карцерга тушганлар дод-вой қилишарди, томирини кесиб қонга бўялишарди. Сен бўлсанг, ғинг демайсан-а!..

— Менга барибир, — дедим ҳамон совуқ жонимдан ўтганини сездирмасликка тиришиб. — Бир бошга бир ўлим. Дод-вой қилиб нимага эришаман?..

— Бўпти, юр, муддатинг битди. Камерага ўтасан.

— Қайси камерага? — сўрадим атайин.

— Қайсига бўларди? Ўша ўзинг билган камерага-да!.. Индинга эса суд. Хуллас, бу ерда узоқ қолиб кетмайдиган бўлдинг.

— Шунисигаям шукр. — деб қўйдим Гогага кўз қисиб. — Ҳақиқат бор экан-ку!

Гога билан эҳтиёт шарт қучоқлашиб хайрлашдик. Чунки, турмада ҳаёт бир хил кечмайди. Бугун чақчақлашиб ўтирган одамингни эртага кўрмаслигинг, йиллаб учрашмаслигинг мумкин.

— Бўш келма! — деди у маъюс тортиб. — Қаерда бўлсанг ҳам, менинг гапларимни ёдингда тут! Айтганча, тўхта, сенга бир энлик хат ёзиб бераман. Мабодо мен билган турмага тушсанг, мана шу хатни Женя деган одамга кўрсатасан. У турмада ҳурматли аристонлардан ҳисобланади. Биз ака-укадек бўлиб кетганмиз. Мени айтсанг, сенга ҳамма шароитни яратиб беради.

— Ёрдаминг учун раҳмат! — Гогани қайтадан қучдим. — Насиб бўлса, учрашармиз.

Гога кўзлари ёшланиб, қўли билан "энди кет” ишорасини қилди-да, тескари ўгирилиб олди.

 

* * *

 

Мен назоратчи ҳамроҳлигида иккита панжарадан ўтиб, ниҳоят "манзил”га етдим.

Мана ўша 125- камера. Ҳамон темир эшикнинг бўёқлари кўчганча қолиб кетибди. Ичкаридан кимнингдир бақиргани эшитилди. Назоратчи шарақлатиб эшикни оча бошлаши билан товуш тинди.

— Қани, Мурод, киравер! — деди назоратчи кулимсираб. — Судга тайёргарлигингни кўр! Хизмат бўлса, тортинмай айтавер!

Кирдим. Камерада буткул бошқа маҳбуслар ўтиришарди. Ўнгдаги пастки каравотда тепакал, олтмиш ёшларга бориб қолган маҳбус ўтирибди. Ўнг билагига бургут сурати чизилган.

Юқори қаватда мен тенги, паст бўйли, қориндор аристон ғужанак бўлиб олганча жим ётибди.

Мени кўргач, сакраб ўрнидан турди ва пастга тушди.

Озғингина, лаблари учиб-учиб турган ўттиз ёшлар оралиғидаги бир йигит ҳожатхона ёнидан жой олибди. Унга маъноли қараб олгач, чапга кўз ташладим. Биринчи қаватга парда тутиб қўйилибди. Демак, бу ерда армани ётибди. Гогидан сўнг ўзини камерабоши деб эълон қилган бўлса ажабмас.

Тепа каравот бўш эди. Мен секин қўлимдаги кўрпа ва чойшабларни юқори қаватга қўйиб, эски-туски кийимлар жойланган сумкамни бир четга ирғитдим.

— Салом братва! — бақирдим ўзимга ажабланиб нигоҳ қадаган аристонларга бир-бир боқарканман. — Нега жим бўлиб қолдиларинг? Мен Муродман!

Шу тобда парда секин очилиб армани кўринди.

— Сен?.. — у кўкариб кетган юзларини кафти билан ишқалай-ишқалай ўрнидан туриб менга яқин келди. — Натуре, ўзингмисан?..

— Арсен! — кўришиш учун қўл чўздим. — Нима бўлди?

Юзига ишора қилдим.

— Э, душман ўқи тегди. — мажбуран тиржайди армани. — Ўзингдан гапир!

Мен жавоб ўрнига қайтадан қолган аристонларга қараб олдим.

— Бу ерда нималар бўляпти ўзи? — тўсатдан дўқлаган оҳангда сўз қотдим. — Кимлар ўзи булар? Нега салом бермайди?..

Армани индамай елка қисиб олиб жойига ўтирди.

— Таништирмайсанми? — унга яқин бордим мен. — Нега ялпайиб ўтириб олдинг?

— Мурод, бас қилсанг-чи! — армани ҳамон ён бергиси келмасди. — Нимага келар-келмасингдан дўқ урасан?

— Тур ҳамманг ўрнингдан! — стол устида тутқичи томони пичоқ каби ўткирланган қошиқ турарди. Қўлимга олиб аристонларга бақирдим. — Тур дедим!

Биринчи бўлиб ҳожатхона ёнида ўтирган йигит қаршимда ҳозир бўлди. Кетидан армани истар-истамас менга яқин келди.

— Бугундан бошлаб камерада мен тартиб ўрнатаман! — тушунтирдим уларга. — Арсен, жойингни билиб тез иккинчи қаватга чиқ!

Турмада ҳурматим ошганига мана шу лаҳзаларда яна бир марта амин бўлдим. Олдинги сафар мени еб қўйишга тайёр турган армани ҳозир ит қувган мушук каби шумшайганча кўрпасини йиғиштиришга тушди.

— Бу нусха ким? — сўрадим ҳожатхона тарафдан чиқиб келган йигитни кўрсатиб.

— Буми?.. — армани афтини бужмайтириб тескари ўгирилди. — Хуллас, қиз боланинг номусига тегиб қамалган. Биласанми яна қанақа қизнинг?.. Озарбайжон…

— Тушунарли… — Исминг нима? — сўрадим йигитдан қовоғимни уйиб.

— Сергей. — зўрға жавоб қилди у ердан кўз узмай.

— Сергей, нега камера тозаланмаган?

— Ҳ-ҳозир… Тозалайман.

У шоша-пиша қўлига супурги олди.

Шундан сўнг овқатланиш учун мўлжалланган стол қаршисига ўтириб, эгнимдаги пальтони ечдим-да, юқоридаги қориндор аристонга юзландим.

— Сенга алоҳида таклиф керакми?

Қориндор аввал ўрнидан туриб ўтирди ва кўзларини ишқала-ишқалай бир сакраб пастга тушди.

— Нима дейсан?

Армани кулиб юборди.

— Мурод, бу ўғри! Лақаби Дарвин. — деди йигит билан мени таништирган бўлиб. — Айтишига қараганда, братвалар уни ҳурмат қилармиш.

— Шунақа дегин? — мен даст ўрнимдан турдим-да, қориндорнинг ёқасидан олдим. — Вей, мен чақирганимда ўқдай учиб келишинг керак!

— Аҳмоғинг йўқ. — хириллади Дарвин. — Ким бўпсан?

Бу гапи учун уни мушт билан сийладим. Дарвин учиб бориб арманга ёпишиб қолди.

— Бўлди, бўлди, ўзим тушунтириб қўяман! — армани уни панасига олди. — Ҳали танишмаган-да, танишмаган!.. Кел, дўстим Мурод, эсон-омон келганинг учун бугун сени сийлайман! Зўр ароғим бор! Нима дейсан?

— Аслида гапни ана шундан бошлаш керак эди. — кулдим янги ўрнимга жойлашарканман. — Фақат тезроқ бўл!

Ҳаш-паш дегунча стол устига қора нон, шўр бодринг, бир бўлак колбаса қўйилди. Дарвин менга олақараш қилганча нонни ип билан бўлаклаб, кетидан колбаса, бодрингларни майдалади.

— Энди мен бир гап айтсам. — деди Арсен ароқ қуйилган темир кружкасини қўлига олиб. — Дарвин, қария Алексей, хуллас, ҳаммаларинг билиб қўйинглар. Бу Мурод бўлади. Бўйнида ҳозирча еттита мурда илиниб турибди. Братвалар орасида обрўси баланд. Шундай экан, келинглар, шу дўстимизнинг ҳурмати учун ичайлик!..

Мен ароқни ичиб бўлгач, секин ҳожатхона томон нигоҳ ташладим. Сергей бўзрайганча бизга тикилиб ўтирар, кўзларида ёш ғилтилларди.

 

* * *

 

Уч-тўрт кишилашиб, икки шиша ароқни бўшатиб қўйибмиз. Бошқаларни билмадим-у, аммо мен маза қилдим. Карцердаги совуқ заҳри шу ароқ билан чиқиб кетгандек енгил тортиб соат кечки олтиларга яқин ўрнимга чўзилдим.

Беихтиёр кўз ўнгимда ўзим туғилган она қишлоқ, йўл четидаги лойқаланиб оқувчи катта ариқ, қирғоқда бош эгганча ўткинчиларга салом қилаётган мажнунтоллар, ва ниҳоят жиккаккина аммам, ичавериб бурни қизариб кетган поччам, қўшнимиз Жўрахон аянинг мен тенги Низом деган ўғли…

Шуларни бир-бир ўйларканман, юрагим орзиқиб-орзиқиб кетар, соғинч ҳисси бутун вужудимда сой каби оқиб, тўйиб-тўйиб йиғлашни ихтиёр этардим. Фақат… Йигитлик ғурурим кўз ёшларимга сира йўл бермас, ҳар ўпкам тўлиб келганда, оғир уф торта олардим, холос

— Энди орқага йўл йўқ! — дея менга далда берарди кўнглимнинг бошқа бир четига беркинган номаълум овоз. — Сен жиноят дунёсининг энг бообрў кишиларидан бирига айландинг. Қишлоқни соғиниб обидийда қилишинг одобдан эмас. Буёғига бошингни баланд кўтарган ҳолда олға бос! Йўлингга ғов бўлмоққа шайланганларни эзиб-янчиб кетавер! Шунда обрўйингга обрў қўшилаверади. Юрадиган йўлинг тобора ёрқин тус олаверади. Йиғи-сиғи қиладиганлар ожиз кимсалар бўлишади. Уларни енгиш, синдиришдан осони йўқ. Ўзингни қўлга ол!..

Ички товуш таъсирида ўрнимдан туриб ўтириб ҳамон ҳожатхона ёнига кўрпача тўшаб сукут сақлаётган Сергейни ёнимга чорладим.

— Қани, яқинроқ кел!

Сергей қўрқа-писа менга яқинлашди ва қўл қовуштирди.

— Қачон келдинг? — сўрадим ундан совуққонлик билан.

— Бир ҳафта бўлди.

— Нега қизларни хафа қилдинг-а?

Сергей индамай бош эгди.

— Гапир! — ўшқирдим ўтирган еримда.

— Билмадим…

— Нега билмайсан? Томинг кетганми ё?

— Кайфда эдим… Билмасдан…

— Нима?.. Суюқоёқ топилмадими хафа қилишга?

— Бориди…

— Нима?..

Сакраб турдим-да, Сергейнинг оғзи-бурни аралаш мушт туширдим. У чалқанчасига полга қулади. Ҳаммаёғи қонга бўялди. Шунда ҳам турмоққа уринди. Бироқ кетма-кет келиб тушган тепкилар уни қўзғалишга қўймади.

— Оёғимни ўп, ит! — бақирдим унга. — Нега бўзраясан? Ўп дедим!

Сергей ётган ерида камерадагиларга кўмак сўраётгандек бир-бир жавдиради.

— Қўй, ўзингни бос, дўстим! — Арсен қаршимга келиб икки елкамдан тутди. — Бунинг жазосини ўзим бераман ҳали. Асабийлашишингга арзимайди.

— Қара, қилғиликни қилиб қўйиб, бўзраяди тағин! — бақиришда давом этдим. — Бунақаларнинг калласини узиб ташласаям оз! Вей, — Сергейни ёқасидан бўғиб турғаздим. — Ўша қиз кимнингдир синглиси эканини биласанми? Энди нима қилади у бечора? Бир умр эрсиз ўтадими?

Арсен бу гапимни эшитиб кулимсиради.

— Мурод, илтимос, қўй!..

— Менга тегма! — энди Арсенга ўшқирдим. — Намунча ялтоқланасан?..

— Хўп, хўп!.. Шунчаки… Асабийлашма, чарчагансан демоқчи эдим… Айтдим-ку, бунинг адабини ўзим бераман!.. Сен эса меҳмонимизсан!.. Кел, яна қиттай-қиттай қилайлик!..

 

* * *

 

Ярим тунга бориб ниҳоят камерага жимлик чўкди. Фақат қария хуррак отиб ухлашимга халал берарди. Нима қилай? Бу ҳам бир касаллик-да! Хуррак отгани учун отанг тенги одамни уйғотиш, дағдаға қилиш ҳарқалай биз ўзбекларга хос эмас.

Кўрпага бурканиб олганча хаёл сура бошладим.

Афсус… Ана шундай лаҳзаларда мени қишлоқ ўзига тортаверади. Ўзим танимаган одамларни хаёлан тасаввур қиламан. Адашмасам, бизнинг қишлоқда қизлар сочини қирқ кокил қилиб ўриб юришади. Телевизорда кўп кўрсатишган. Ўзлари худди мен каби қоратўри бўлишади. Дугоналар тўпланиб қолишса, шеърхонлик ҳам қилиб туришади. Шу тобда мен бориб қолсам-чи? Қай аҳволга тушишаркин? Танишмаса керак, ҳойнаҳой. Эҳ, қишлоқ қизларига қандай сўз қотишни ҳам билмайман. Демак, ўзимни йўқотишим аниқ. Қамалганимни сезиб қолишса-чи?.. Қишлоқ қизларини жуда хуркак бўлади дейишади. Ура солиб қочишади, ҳа!.. Уйларига киргач, оналарига айтишади. "Фалончи марҳумнинг каллакесар ўғли қамоқдан қайтибди. Бизнинг олдимизга келиб гап отмоқчи бўлди” дейишади. Ана ундан кейин соқоллари қордек оппоқ қариялар йиғилиб мени қишлоқдан қувиб солади…

Қандай кунларга қолганман? Юрак ютиб ватанимга бора олмайман. Қўрқаман. Одамларнинг нафрат қоришиқ нигоҳларидан қўрқаман. Ҳа, мен умри хазонга айланган, орзу-умидлари саробдангина иборат бир бахтсиз бандаман…

— Ҳой, Мурод, уйғоқмисан?

Шу қадар хаёлга берилиб кетибманки, Арсеннинг каравотимни туртаётганини пайқамай қолаёзибман.

— Намунча аюҳаннос соласан? — унга сир бой бермай ётган еримда бақирдим. — Нима керак ўзи?..

— Сенга қора дорининг зўридан тайёрлаб қўйганман. Мана, шприцда. Бир кўрмайсанми?

Арсеннинг бу таклифи қулоғимга мойдек ёқиб тушди. Чунки, илгари ҳам бир-икки марта қора дорини татиб кўрганиб бор. Айниқса, шприцдан томирга юборилса, дарров "олади”.

— Ўзинг-чи? — сўрадим бош қашиб.

— Э, мени қўявер, — деди Арсен қўлидаги шприцни кўз-кўз қилган бўлиб. — Сендай меҳмон учун жонни берса арзийди. Ҳадемай "этап”га кетиб қолсанг, ҳувиллаб қоламиз, дўстим! Кел, ўз қўлларим билан…

— Унга ишонманг, ака! — кутилмаганда қичқирди ҳожатхона ёнида ётган Сергей даст ўрнидан туриб. — Қўлидаги қора дори эмас. Заҳар бермоқчи сизга!..

Арсен бу гапни эшитиб ранги оқаринқираган кўйи ортга тисланди.

— Сен қаердан биласан? — Сергейга яқин бордим. — Гапингга жавоб берасанми?

— Ҳа, ўз кўзим билан кўрганман "санчаст”дан суюқ дори олиб келганини…

— Вой аблаҳ-ей!.. — Арсеннинг ёқасидан олиб полга босдим. — Ҳали мени ўлдириш пайидамидинг?

— Й-йўқ… И-ишонма унга!.. И-и-и-и…

Арсен нима дейишни билмас, нуқул дудуқланарди.

Бу орада бошқа аристонлар ҳам тепамизда ҳозир бўлишди. Фақат Сергей жойидан жилмай бизни кузатарди.

— Аристон яхши иш қилмади! — эълон қилдим қаршимдагиларга бир-бир боқарканман. — Энди мана шу дорисини ўзида синаб кўрамиз. Нима дейсизлар?

— Тўғри! — қичқиришди улар бараварига.

— Й-йўқ… — типирчиларди Арсен. — Хоҳламайман!..

Камерадошлар уни маҳкам полга босишди. Мен игнани унинг чап қопқоғига тиқдим…

Орадан бир неча сония ўтар-ўтмас, Арсеннинг юзлари кўкариб кетди.

Юрак уришига қулоқ тутдим. Юрак уриши ҳам кескин секинлашганди.

— Тез врач чақирларинг! — буюрдим қаршимдагиларга. — Ўлиб қолиши мумкин!

Қария югуриб бориб эшик даричасини муштлай бошлади.

— Ҳой, ким бор?.. Врач керак, врач!..

Ҳаш-паш дегунча паст бўйли, тепакал, оқ халат кийган бир эркак ёрдамчилари — икки аристонни олдига солиб камерага кириб келди. Билдимки, шу нусха Еленанинг ўрнига тайинланган. Аммо ортиқча гапга, суриштирувларга ўрин йўқ эди.

Ҳеч нарса бўлмагандек, унга ёрдамлашиш мақсадида қаршисида ҳозир бўлдим.

— Нима бўлди бунга? — сўради врач мендан.

— Бирдан юраги хуруж қилиб қолди. — жавоб қилдим елка қисиб. — Уйғоқ эдим. Қарасам, полда ғужанак бўлиб ётибди.

— Комага тушган. — бош чайқади врач ва ёрдамчи аристонларга юзланди. — Тез буни санчастга олиб киринглар!..

(давоми бор)

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 401 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Avgust 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz