Seshanba, 31.12.2024, 00:11
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 5
Mehmon: 5
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Avgust » 2 » ҚАМОҚХОНАДА КЎРГАН-КЕЧИРГАНЛАРИМ… (1-қисм)

06:44
ҚАМОҚХОНАДА КЎРГАН-КЕЧИРГАНЛАРИМ… (1-қисм)
Онадан туғилибманки, сағирликда яшадим. Қариндош-уруғларнинг айтишларича, онам Рисолат буви ва дадам Раҳмон темирчи (Оллоҳ уларни раҳматига олган бўлсин) лар қирқим чиқиб улгурмасданоқ мени кўтариб шаҳарга боришибди. Дадам фарзандли бўлганидан суюниб кетибми, онам иккимизни бир сидирға кийинтиришни ният қилган экан. Афсуски, ниятига етолмабди. Таксида кетаётиб автоҳалокатга учрабмиз. Улар касалхонада вафот этишибди.

Мени Худо асрабди.

Ота-онасиз ҳаёт ҳаётмиди. Ўн саккизга етгунча аммам Сабина опанинг қарамоғида яшадим. Поччам Тилаволди ичувчи одам эди. Кунора ичиб келиб, аммамни, кетидан мени калтакларди. Охири жонимга тегди. Кунларнинг бирида калтакларга чидай олмай, уни белкурак билан туширдим. Поччам ҳушдан кетиб йиқилганди. Бироқ мен ўлдириб қўйдим деб ўйладим-у, уйдан қочиб кетдим…

Шу кўйи қайтмадим. Беркиниб, пусиб Россияга қатнайдиган юк поездига ўтирдим-у… Бошим оққан тарафга жўнадим.

Бундан кейинги ҳаётим эса…

***

Мана, Россиянинг шимолий вилоятларидан бирида яшай бошлаганимга икки йил бўлди. Нолимайман. Ҳарқалай, аммамникидагидан кўра яхшироқ яшаяпман десам бўлади. Нина хола деган саксон ёшли ёлғиз кампирникида ижарада тураман. Кундузлари қурилишларга бориб ёлланаман… Ҳалол пул топаман. Нина хола жуда меҳрибон. Ижара ҳақини икки-уч кун ўтиб берсам ҳам уришмайди. Аксинча мени тинчлантириб, қўлимга бир коса карам шўрва тутқазишни канда қилмайди…

Бугун дам олишни ният қилгандим. Ташқарида қалин қор. Ҳаво совуқ. Уйда ястаниб ётгандан кўра кўчага чиқиб бир қаҳвахонада пивоми, ароқми ичишга, хуллас, ростакамига дам олишга қарор қилдим…

Дарвоқе, бегона юртларда мусофирликда яшашнинг ҳам ўз мушкулотлари бир талай. Агар йигит девқомат, айёрроқ, абжир бўлмас экан, ҳолига вой. Дуч келган ит тишламай ўтмайди. Худога шукр, дадамга тортган эканман. Бўйим икки метрга яқин, бунинг устига бу юртларга келганимдан бери қурилишдаги акахонлардан озми-кўпми муштлашиш сирларини ўзлаштириб олганман. Бир сўз билан айтганда, унча-мунчасига яккама-якка дуч келсам, сўз берадиган аҳмоқ йўқ…

Ҳа-а, чўнтагингда пулинг бўлса, қайси замонда яшамагин, ўзинг хоҳлаганча кайф қилишинг мумкин. Мен ҳам барга кириб бир четда туриб олганча, тўйиб ароқ ичдим. Кетидан русларнинг одатига кўра бир шиша пиво ҳам ичиб юбордим.

Кайфим таранг бўлди. Ана энди бемалол уйга бориб Нина холамнинг мазали таомларидан тановул қилсам бўлаверади. Эртага эса яна ишга…

Бардан чиқиб уй томон йўл олдим. Лекин катта йўлни кесиб ўтган ҳам эдимки, оппоқ «Волга»га кўзим тушиб таққа тўхтадим. Тўхтамасликнинг иложи йўқ эди. Уч нафар барзанги машинанинг чап ёнбошида кимнидир калтакларди. Калтакланаётган эркак ҳам паст бўйли, семиздан келган эди. Икки қўли билан бошини беркитиб ғужанак бўлиб олган кўйи бас қилишларини сўраб қичқирарди. Аммо барзангилар ҳадеганда тўхтайдиган эмасга ўхшайди. Раҳмим келдими, негадир қоним қайнаб уларга яқин бордим ва бирининг қўлидан ушлаб қолдим.

— Вей, ўлдириб қўясанлар-ку! — бақирдим мен. — Бўлди-да энди!..

— Тирранча, қоч! — мени итариб юборди барзанги. — Аралашма!..

Шериги ҳам кутилмаганда паст бўйлини калтаклашдан тўхтаб, менга яқин келди.

— Кимсан ўзи?.. — иягимдан тутиб қўлидаги ярим метрча келадиган темирни юзимга тираб сўради у. — Ўлгинг келдими?..

— Катта кетаверма! — бўш келмадим мен ҳам. — Муштлашсанг, менга ўхшаганлар билан муштлаш!..

— Шунақами?.. Мана сенга, ол!..

Темир елкам аралаш келиб тушиши тайин эди. Яхшики ушлаб қолдим ва барзангиларни олдинма-кетин тепа кетдим…

Эҳ, анчадан бери муштлашмагандим. Дош беролмадими, барзангилардан бири қочиб кетди. Азбаройи жаҳлим чиққанидан қочишга улгурмаганини хумордан чиққунча калтакладим…

Билмадим. Нима бўлди ўзи?.. Ҳушимни йиғиб қараганимда, барзанги қимир этмасди…

Хўш, нима қилиш керак?.. Ўлдириб қўйдим-ку! Одам ўлдирдим-ку!..

Кайфим ҳам аллақачон тарқаб кетганди. Жонҳолатда қўлимдаги темирни бир четга улоқтирдим-у, қочишга тутиндим…

Улгурмадим…

Кўз очиб юмгунча милиция машинаси ўқдек учиб келиб йўлимга кўндаланг бўлди…

Мен қўлга тушдим…

Турманинг навбатчилик қисми энг даҳшатли жойлардан бири экан. Қўлларимдаги кишанни ечиб машинадан тушганимданоқ, пастда турган ҳарбий кийимлилар елкам аралаш чарм таёқ билан тушириб қолишди. Югурмай иложингиз йўқ. Пастга эгилиб, икки қўлимни орқага қилганча югуриб дарвозадан ичкарига чопдим. Ҳарбийлар мени то ҳовлидан ўтиб, навбатчилик қисмига киргунимча калтаклаб боришди. Фақат эшик ёпилиб, биз шарақлаб очилган темир панжарали эшикдан ўтгачгина бас қилишди.

Ичкари узун йўлакдан иборат эди. Бир ёнида ойнаванд хона. У ерда ҳам аскар ўтирибди.

— Деворга ўгирил, ифлос! — бақирди мени олиб кирганлардан бири бўлмиш ҳарбий. — Қўлларингни кўтариб деворга тира!

Аслида кимлардир менга бақирса, ҳақоратласа, қайсарлигим тутиб айтилган ишнинг аксини қиладиган одатим бор. Аммо бу ерда бўйсунишга мажбур бўлдим. Бўйним аралаш бир-икки бор чарм таёқ келиб тушгач, қўйдай ювош тортиб, буйруқни адо этдим.

Қаердандир пайдо бўлган барваста, юзлари захил майор қисқа-қисқа йўталганча менга яқин келди. Унинг баджаҳл ва шафқатсиз экани шундоқ кўз қарашларидан сезилиб турарди.

— Исми-шарифинг, «урод?» — сўради у мендан.

Гарчи охирги сўзнинг нимани англатишини тушунсам-да, ғиқ эта олмасдим.

— Мурод Шарипов! — дедим мен ҳам худди у каби совуққонлик билан.

— Туғилган йилинг?

— 1960 йил.

— Сен кимлар билан ўйнашиб қўйганингни биласанми, ифлос?

Жаҳлим чиқиб кетди.

— Мени ҳақорат қилишга ҳаққинг йўқ! — дедим овозимни ҳийла кўтариб.

— Нима? ҳали менга ақл ўргатмоқчимисан, ит? Менга-я?.. Ваня!.. Бунинг ақлини киритиб қўй!

Шу заҳоти орқада турган соқчилардан бири қўлидаги чарм таёқ билан елкам аралаш туширди.

— Иҳ!.. — мен букчайганча ўтириб қолдим.

— Ўрнингдан тур! — буюрди майор. — Бундан кейин билиб гапир!.. Тез бунинг бармоқ изларини олинглар!..

Соқчилар турта-турта мени каттакон стол қаршисига олиб боришди-да, ҳар бир бармоғимга қора бўёқ суртиб қоғозга бостиришди.

Тўғриси, бундай нарсаларнинг маънисига етмасдим. Тағин калтак еб қолмаслик учун индамасдан буйруқни адо этдим.

— Буни кейинги хонага олиб кир! — деди майор турма назоратчисига.

Назоратчи буйруқни эшитибоқ мени темир панжаралар орқали навбатдаги хонага олиб кирди. У ерда мени ечинтириб, таъқиқланган буюмлар қидиришди. Чўнтагимдаги пул, ёндиргич, сигаретларгача тортиб олишди.

Қарши сўз айтишга ожиз эдим. Яна чарм таёқ еб қолишдан ўзимни тийиб кийиндим-у, кўрсатилган курсига ўтирдим. Ўтиришим билан олдимни «Мурод Шарипов» деган ёзувли камарсифат бойлагич билан тўсиб бир неча марта суратга олишди. Шунинг билан дастлабки «маросимлар» якун топди ва мен назоратчи ҳамроҳлигида камерага жўнадим.

* * *

— Деворга орқанг билан ўгирил! — буюрди у тепасига «125» рақами ёзилган эшикка етганимиздан сўнг.

Мен итоат билан буйруқни бажардим. У эшикни шарақлатиб очгач, мени ичкарига имлади.

— Етиб келдинг!.. Мана шу ерда энди суд ҳукмини кутиб яшайсан!..

Ичкарига қадам қўярканман, гўёки ҳушини йўқотиб, эндигина ўзини ўнглаган бемор каби титраб кетдим.

Камера унчалик совуқ эмасди. Бироқ деворларини шўр босган, ҳожатхона иси анқирди.

Турма назоратчисини кўргач, камерадаги тўрт маҳбус даст ўрнидан турди-да, ўзини четга олган бўлди.

— Янги шерикни қабул қилиб олларинг, ўғри, қотиллар! — заҳархандалик билан кулиб менга ишора қилди назоратчи.

Қўлимдаги кўрпа, ёстиқ ва чойшабни биринчи қаватдаги бўш каравотга қўяётиб аста маҳбусларга назар солдим. Уларнинг бири тепакал, калта енгли футбол майкаси кийган, билаги татуировкага тўла, ёши элликлардаги эркак. Иккинчиси серсоқол, паст бўйли, қиррабурун. Тахминан ўттиз беш ёшлардаги кавказ йигити. Учинчиси гавдали, хўппасемиз, ўттиз ёшлар оралиғидаги рус йигити ва охиргиси ёши етмишга бориб қолган бир қария бўлиб, каравотда шифтга тикилганча жим ётарди.

Билдимки, бу ердагиларнинг аксарияти руслар.

— Хўш, қайси шамоллар учирди, йигитча? — назоратчи эшикни ёпиб чиқиб кетгач, тепакал маҳбус менга яқин келиб сўроққа тута бошлади.

— Мен шамол учирадиганлардан эмасман. — дедим бўш келмай. — Олиб келишди.

Гапимни эшитиб ҳаммалари бараварига кулиб юборишди.

— Вей, «натуре», намунча осмондан келасан-а?.. — кавказлик маҳбус яқин келиб елкамдан тутди. — Қария сендан тўғриликча сўраяпти.

— Мен ҳам тўғриликчасига айтдим.

Бу гапимдан сўнг тепакал маҳбус секин ўрнидан турди-да, менга яқин келди.

— Эркак! — деди у афтини бужмайтириб. — Сенинг нима иш қилиб қўйганингни яхши биламиз. Лекин бекор қипсан шу ишни! Ўт билан ўйнашиб қўйибсан.

— Пешонага ёзганини кўравераман. — жавоб қилдим мен наша ҳиди анқиётган маҳбусдан сал ўзимни орқага тортиб.

— Майли, ўзинг биласан. Танишайлик, Тимофей!

— Мурод! — тепакалга қўл чўздим.

— Булар билан ҳам танишиб ол. Анави кавказлигимиз Арсен. Ғирт армани. Буниси Матвей. Каллакесарроқ. Қария бўлса, Сергей амаки. Тўхта, Мурод, нега биринчи қаватга жойлашиб олдинг-а?..

Мен ҳайрон бўлиб Тимофейга тик боқдим.

— Нима бўпти? Бўш экан.

— Йўқ, бу сенинг жойинг эмас. Сен иккинчи қаватда ётасан.

— Нимага?

— Намунча олифтагарчилик қилмасанг? — армани сапчиб ўрнидан туриб кетди. — «Братва»ларни қон қақшатганинг учун, билдингми, ифлос?..

— Ким ифлос? — хезланиб арманига яқин бордим мен. — Ҳозир…

— Ўзингни бос! — Матвей деганлари шошилмасдан келиб бизни ажратди. — Бу ерда мен буйруқ бераман. Қолганларга қулоқ солма! Ётгинг келибдими, ётавер! Арсен, бор жойингга!

Мени ҳайратда қолдириб, армани ҳам, Тимофей ҳам итоат билан жой-жойларини эгаллашди.

Қария эса ҳамон шифтга термулган кўйи индамай ётарди.

***

Тонг отди. Камерадагилар бир-бир ўринларидан туриб топган-тутганларини стол устига қўйишди.

— Сен ҳам бугун биз билан нонушта қил. — деди Матвей бош қашиб. — Ҳарқалай, меҳмонсан. Биз эса меҳмонни хафа қилмаймиз.

— Нега? — сўрадим тушунмай. — Қанақа меҳмон?..

— Кейин билиб оласан… Э, йигит, сен турма нима эканини билмайсан. Бу ерда ҳамиша шафқатсизлик, меҳрсизлик ғалаба қилади. Фақат бир нарсани айтиб қўяй. Ҳеч қачон сотқинлик қилма. Аристонлар сотқинларни ёқтиришмайди. Керак бўлса, уларни аёлпарастлардан ҳам пастроқ кўришади…

Барибир ҳеч нарсани тушунмадим. Нонушта деб аталмиш қотган-қутган нонларнинг бир бўлагини олиб оғзимга солган бўлдим. Шу пайт камера эшиги шарақлаб очилиб, аввал ўзимга таниш бўлган турма назоратчиси, кетидан узун бўйли офицер қўлларида таёқ билан кириб келишди.

— Хўш, шуми тақиқланган буюм асраётган? — сўради назоратчи Матвейга юзланиб.

— Билмасам. — елка қисди Матвей. — Нега мендан сўраяпсан, камандир?..

— Бўпти, қани, ҳамманг йўлакка чиқиб орқанг билан деворга ўгирил! Қўлларингни баланд кўтариб деворга тира!

Ҳамма шоша-пиша ташқарига чиқиб буйруқни сўзсиз адо этди. Назоратчи офицер етакчилигида барча каравотларни ағдар-тўнтар қилаётгани шундоқ эшитилиб турарди.

— Ҳа-а!.. — назоратчи қўлида елим халтачага жойланган ниманидир кўтариб йўлакка чиқди ва менга яқин келиб қўлидагини оғзимга яқинлаштирди. — Хўш, героинни қаердан олдинг?..

— Қ-қанақа героин?.. — бу саволни эшитиб ичим музлаб кетди. — Мен ҳеч қанақанги героинни билмайман!

Бу жавобим туфайли елкам аралаш чарм таёқ келиб тушди ва мен иҳлаганча пастга эгилдим.

— Ҳозир тезкор гуруҳ бошлиғи Вадим Сергеевнинг олдида ҳаммасини айтиб берасан! — деди назоратчи. — Қани, олдимга туш, итдан тарқаган!..

Нимаям қилардим? Индамасдан у кўрсатган томонга қараб юрдим.

* * *

Тезкор гуруҳ бошлиғи паст бўйли, озғиндан келган, захил юзли, қирқ ёшлардаги майор эди. У юмшоқ курсида оёқларини чалиштирганча сигарет тутатар, уяли телефон орқали ким биландир секин-секин гаплашарди.

— Хўш, буни нега олиб келдинг? — сўради майор бизни кўргач, ўрнидан туриб телефонини стол устига ташларкан.

— Мана, героин топдик кўрпаси остидан. — назоратчи елим халтачани стол устига ташлади.

— Нима? Героин?.. Кечагина келиб-а?

— Ҳа, ўртоқ майор, героини бор экан бу нусханинг.

— Буни тез карцерга ташла! — буюрди майор лабларини тишлаб. — Йўқ, аввал бир-икки соат «стакан»да турсин! Ундан кейин карцерга қамайсан!

Очиғи, ҳали бундай атамалар ҳақида тасаввурга эга эмасдим. Лекин ёмон жойлар эканини юрагим сезиб турарди. На илож? Мен бу ерда ҳеч ким эмасман. Исташса, ўлдириб юборишади…

Назоратчи мени турта-турта айтилган жойга олиб кетди.

* * *

«Стакан» нақ даҳшатнинг ўзи эди. Биргина одам сиғадиган, полдан икки метр пастда жойлашган алоҳида жой. Темир эшикдан кирган заҳоти маҳбус тўғри пастга тушади. У ерга бир одам сиғар, ўтирсангиз, икки оёғингиз букилиб қоларди. Тик турсангиз, барибир узоқ вақт мувозанат сақлашнинг иложи йўқ. Шу қадар совуқ, бадбўй ҳидли эдики…

Олдинига унчалик сезилмади. Лекин бир соатча ўтгандан сўнг суяк-суягимдан совуқ ўтиб, титрай бошладим.

Охири тоқатим тоқ бўлди. Овозимнинг борича бақира бошладим.

— Олиб чиқларинг, ифлосла-ар! Ўлиб қоламан!..

— Намунча итга ўхшаб акилламасанг? — юқоридаги назоратчи совуқ кулимсираб менга ўшқирди. — Ҳали бу бошланиши. Героин яширганларнинг ҳоли шу. Ақлинг кириб, иккинчи марта бу ишни қилмайдиган бўласан.

— Менда ҳеч қанақанги героин йў-ўқ! — бақиришда давом этдим титраб-қақшаб. — Одамсанлар-ку сенлар ҳам! Қара, манави қумурсқалар чақиб ташлаяпти!

— Ўлмайсан! — хохолаб кулиб юборди назоратчи. — Чиниқасан! Шу совуқда яна пича турсанг, кўзинг очилади, ха-ха-ха-ха!..

Афсус… Мен шу гаплардан кейин атиги ўн дақиқача дош бера олдим холос. Тик турганча ҳушимдан кетиб ўтириб қолдим-у, оғриқлар пасанда бўлгандек, совуқ танамни тарк этгандек, вужудим осойиш топди…

* * *

Кўзимни очганимда, тўрт девор орасида ётар, аъзойи баданим совуқдан қақшаб оғрирди.

Жуссамни кўтармоққа тутиндим. Қурбим келмади. Ичим қизигандек туюлиб аранг ағанаб қорнимни ерга бериб ётдим. Шу ондаёқ йўтал тута бошлади. Ҳар йўталганимда ичимда нимадир узилиб кетаётгандек туюлар, қаеримдадир кучли оғриқ туриб нафас олишимга халал берарди.

"Қаердаман ўзи? — ўйлардим тепамдаги даричага боқиб. — Нега бир ўзим ёлғизман? ғолганлар қани? Нега совуқ бу ер?..”

Бир маҳал эшик очилиб аввалига захил юзли майор, кетидан мени «стакан»га олиб келган назоратчи киришди.

— Хўш, ўлмадингми? — совуққонлик билан тепамга келиб савол ташлади майор. — Карцеримиз ёқиб қолдими дейман-а?.. Жа ястаниб ётволибсан?

Мени яна йўтал тутиб, саволга жавоб бера олмадим.

Ўқчиб-ўқчиб йўталаётганимни кўрган майор назоратчига ўгирилиб бош чайқаб қўйди.

— Буни тезда Ленага олиб бор! — буюрди у назоратчига. — Оладиганини олибди. Энди керакли дори-дармонларни бериб даволасин. Қолганини кейин гаплашаверамиз.

— Қани, тура оласанми? — тепамга келиб сўради назоратчи.

Мен бош ирғаб «йўқ» ишорасини қилдим ва йўтала бошладим.

— Яхшиси, замбил олиб келганинг маъқулга ўхшайди. — деди майор. — Ишқилиб сил касалига йўлиқмаган бўлсин бу ҳароми! Бўл тез!..

Қолганини эслай олмайман.

Йўтал сабабми, қайтадан ҳушимни йўқотибман.

Кўзимни очганимда, каравотда ётар, тепамда оппоқ халат кийган, мовий кўз, малласоч, йигирма беш ёшлар оралиғидаги бир аёл йиғлаб ўтирарди.

* * *

Йўқ, бундай гўзал, нигоҳлари қайноқ аёлни умрим бино бўлиб учратмагандим.

Жоним оғриётганини-да бир муддатга унутиб аёлга жилмайиш қилдим.

— Хайрият, ҳушингизга келдингиз. — тилга кирди аёл. — Омадингиз бор экан. Сил касалининг аломатлари кўринмади сизда. Фақат қаттиқ шамоллагансиз. Бир ҳафта шу ерда даволансангиз, кўрмагандай бўлиб кетасиз.

"Турмада ҳам шундай меҳрибон одамлар бўлар экан-да! — хаёлимдан кечирдим мен. — Қара-я, худди онам каби меҳр кўрсатяпти. Ёнбошимдаги курси устига қайноқ чой, дориларни териб қўйибди. Наҳотки, турмада шундай одамлар бўлса?..”

— Сиз кимсиз? — аста шивирлаб сўрадим аёлдан.

— Мен Еленаман. Турмадаги тиббий қисмнинг бош врачиман. Анави эшик олдида турган икки йигит ёрдамчиларим. Санитарлар. Вой, Вадим келяпти! Сиз ёта туринг!

Мен ҳайрон бўлиб ўнг ёнбошимга ўгирилдим. Чамаси менга укол қилишганга ўхшайди. Буни курсида думалаб ётган шприцни кўриб пайқадим.

— Ҳа, намунча бунинг тепасида ёпишиб қолибсан? — шахдам қадамлар билан хонага кириб келган тезкор гуруҳ бошлиғи Вадим Сергеев Еленага ўдағайлай бошлади.

"Қизиқ, нега унга ўдағайлайди? Бегона аёл бўлса. Нима ҳаққи бор экан?..”

Фақат Еленани қучиб бўса олгандан кейин фаҳмладим.

Демак, майор унинг эри.

— Хўш, ўлмадими? — майор менинг тепамга келиб ўқрайди.

— Бу нима деганинг? — майорни уришган бўлди Елена. — Кўриб турибсан-ку, аста-секин соғайишга ўтди.

— Тезлат! Турмага ястаниб ётиш учун келмаган. Ҳали бунинг қиладиган ишлари кўп.

— Мен аристон то оёққа турмагунча қўйиб юбора олмайман. — деди Елена қовоқ уйиб.

— Унда тепасида ўтиришни бас қил!

— Нима қипти? Беморнинг тепасида ўтириб, дори-дармон берилади-ку! Ҳадеб бўлар-бўлмасга рашк қилаверасанми?

— Бўпти! Ўзингниям тилинг узайиб кетяпти кейинги кунларда!

Майор менга бирпас нафрат аралаш тикилиб тургач, ташқарига йўл олди.

* * *

Эрталаб соат ўнга яқин уйқудан уйғондим. Кўзимни очганимда хонани худди мен каби маҳбус кийимидаги икки барваста эркак супур-сидир қилишарди.

Йўталим ҳийла пасанда бўлибди. Аммо ичимнинг қаеридадир кучли оғриқ сезардим. Оғриқ бемалол нафас олишимга халал берарди.

Негадир биринчи навбатда Еленани қидира бошладим. Тўғриси, худди уни тушимда кўрганман-у, ҳозир баттар соғинаётган каби аланг-жаланг эдим.

Хайрият, у узоқ кутдирмади. Ичкарига кириб қўлидаги шприцларни стол устига қўйди-да, тепамга келиб каравотнинг бир четига чўкди.

Чамамда Еленанинг кўзлари қизариб кетгандек туюлиб, унга қаттиқроқ тикилиб қарадим.

— Хўш, тузукмисиз? — сўради у кўз ёшларини халатининг енгига артиб. — Йўталингиз пасайибди чоғи…

— Йиғладингизми? — жавоб бериш ўрнига Еленага меҳр билан боқиб сўрадим мен. — Айтинг, йиғладингизми?..

— Э, қўяверинг! — қўл силтади Елена. — Ишда бўлиб туради… Ўзингиз-чи?.. Кечагидан дурустмисиз?

Мен аёлнинг катта-катта мовий кўзларидан нигоҳимни узолмай бош ирғадим.

— Бундай қараманг. — деди Елена хижолат тортган кўйи кўзини олиб қочиб. — Анави санитарлар эримга шипшитишдан ҳам тойишмайди.

— Эрингизни яхши кўрасизми?

Елена бу саволимни кутмаган эканми, даст ўрнидан туриб нари кетди. Ва шприцларни қайнатиш асносида уришиб берган бўлди:

— Буниси билан ишингиз бўлмасин!

***

Уч-тўрт кун деганда ўрнимдан туриб бемалол дераза қаршисига бора оладиган бўлдим. Йўталим ҳам деярли қўзғамай қўйганди. Ойнадан ташқарини маъюс кузатганча ўй сурар, келгуси тақдирим ҳақида ўзимча бош қотирардим. Мени кўпроқ суд жараёни ҳаяжонга сола бошлаганди.

"Неча йилга қамашаркан? — ўйлардим мен. — Прокурорнинг сўзларига ишонадиган бўлсам, ўн беш йилдан кам беришмайди. Адвокат эса аксини гапирди. Бўшатиб юборишлари ҳам мумкин эмиш. Қай бирига ишонай? Буларнинг ҳаммаси бир гўр эмасми? Ҳа, улар мени барибир одам ўрнида кўрмасликлари тайин. Негаки, жиноятчи деган номим бор. Жиноятчиларни ҳеч ким оқламайди. Кимлардир улардан қўрқса, яна кимлардир ғазаб аралаш боқади. Фақат… Елена унақа эмас. Мени тушунади. Кўз қарашларидан сезаман. Балки ёқтириб ҳам қолгандир. Акс ҳолда майор эрига дўқ уриб ташламаган бўларди. Қизиқ… Наҳотки, кўнгли йўқ бўлса эрида? Нега? Афсуски, айтмайди-да!.. Айтганда-ку, ҳаммаси равшан бўларди-я!..”

— Вой-й, тағин ўрнингиздан туриб олдингизми? — мен Еленанинг жарангдор товушини эшитгач, сесканиб ортимга ўгирилдим.

Аёл изғиринда кўп юрганми, титрарди. — Нима, тузалиб қолган киши бўлдингизми? — койишда давом этди Елена. — Ахир, юз марта айтдим-ку сизга ҳозирча туриш мумкин эмас деб!

— Кечиринг! — айбдорларча бош эгиб каравотим томон юрдим. — Қорни томоша қилгим келганди…

— Ётинг, уколингизни олиш вақти етди!

Мен ётдим. Елена апил-тапил дорини шприцга тўлдирди-да, тепамга келиб ўтирди ва билагимни чарм арқонча билан маҳкам сиқиб боғлади.

Оҳ, у шу қадар менга яқин турардики, ярим очиқ сийнасига боқиб, таралаётган хушбўй атир ҳидини ҳидлаб тўймасдим. Игнанинг жонимни оғритаётганини ҳам ҳис этмасдим.

Тўғри, етимликнинг хўрликлардан иборат кўчасида кезиб кўп аёллар билан бўлганман. Аммо Елена каби меҳрибон, куюнчагини, дардкашини учратмаганман. Мен билган-кўрган аёллар ўз фойдаларидан бўлак нарсани кўзлашмас, муомалалари ҳам совуқ эди.

Шу тобда муолажа хонаси эшиги тарақлаб очилиб ичкарига шаҳд билан майор кириб келди.

— Вой, қанжиқ-ей! — ўшқирди у тўғри тепамизга келиб. — Энди бутунлай ёпишиб олдингми бу хунасага-а?..

Елена жонҳолатда билагимдаги игнани суғурди-да, ўрнидан турди.

— Ким ёпишиб олибди? — деди қўрқа-писа Елена. — Укол… қилаётгандим. Кўрдинг-ку!

— Укол қилаётганмиш!.. Ёпишволиб-а?.. Сал берироқдан қилса бўлмайди-да-а шу исқирт уколни?.. Йў-ўқ, сен ифлос дон олишиб юрибсан. Бўлмаса, хонангдан чиқолмай қолмасдинг.

— Туҳмат қилма менга! — ҳайқирди Елена титраб. — Мен… Сенга ўхшаган эмасман!

— Унда нега сийнангни шу ҳаромига кўз-кўз қилиб ўтирибсан? Нимага қапишиб ўтирибсан?

— Қапишганим йўқ, билдингми?!. Мен укол қилаётганим. Нега тушунмайсан?

— Мени аҳмоқ деб ўйлама сен баттол! Шу ўтиришда бошқа иш қилиб ўтиргансан.

Елена бу гапни эшитиб беихтиёр йиғлаб юборди.

Санитарлар ҳам жанжалга гувоҳ бўлишдан чўчиб аллақачон жуфтакни ростлаб қолишган, мен бўлсам, нима қилишни билмай ётган еримда тош қотгандим.

— Ифлос экансан! — деди қон йиғлаб Елена. — Ўз хотинига ишонмайдиган ит экансан!

— Нима?..

Майор югуриб бориб хона эшигини тамбалаб келди-да, Еленанинг сочларини чангаллаб паст босди.

— Ўлдираман сен суюқоёқни!.. — бир қўли билан Еленани томоғидан бўға бошлади майор. — Ҳаммангни ўлдираман! Ўлдираман!

Еленанинг азоб исканжасида инграниб, типирчилашига чидаб тура олмасдим.

Сакраб ўрнимдан турдим-у, майорнинг елкасидан ғижимлаб ўзимга қаратдим.

Шу орада Елена эри чалғиганидан фойдаланиб, полда думалаб ётган пичоқни қўлига олди-да, куч билан майорнинг бўйнига санчди. Бу билан тўхтамади. Пичоқни қайта-қайта санчиб олаверди.

Энди менинг куч ишлатишимга ҳожат қолмаганди. Ҳатто, майорнинг башарасига бир мартагина бўлсин мушт туширишга ҳам улгурмадим. У дод солиб гир айлана-айлана охири полга қулади.

Майорнинг дод-войини эшитиб, ташқаридан йўлак супураётган маҳбуслар, яқиндагина чиқиб кетган санитарлар олдинма-кетин югуриб киришди.

Улар тезда ҳаммаёғи қонга бўялган, оғзидан кўпик сачраб, деярли нафас олишдан тўхтай бошлаган майорни кўтаришди-да, бўш каравотга ётқизишди.

— Ўлиб қолди! Ўлиб қолди! — изилларди Елена гоҳ менга, гоҳ бошқа маҳбусларга жавдираб. — Энди нима бўлади?.. Нима бўлади?..

Мен дарҳол Еленани бағримга босиб дераза томон етакладим.

— Ўзингизни босинг! — дердим аёлни юпатишга уриниб. — Ўлмайди! Ўзига келади.

— Й-йўқ! Ўлиб қолди! Энди… Мени қамашади! Қамашади!..

— Қамашмайди! — дедим каравот томон кўз ташлаб…

Ҳа, маҳбуслар жони узилган майорнинг иягини бойлаш билан овора эди.

— Сизни қамашмайди! — такрорладим мен янада дадилланиб. — Бунга йўл қўймайман!.. Майорни сиз эмас, мен ўлдирдим. Беринг пичоқни! Беринг дедим!..

Яхшики, пичоқ ҳануз Еленанинг кафтлари орасида экан.

Пичоқни тортиб олиб сопига кафтларимни ишқалай-ишқалай, ўзим ётадиган кўрпа остига беркитдим. Ва ичкаридагиларга тилларини тийишни тайинлаб, Еленанинг ёнига қайтдим.

(давоми бор)

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 347 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Avgust 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz