АҚШ Конгресси сенатори Чак Шумер Россияда ишлаб чиқилган FaceApp дастури юзасидан Федерал тергов бюроси ва Федерал савдо комиссиясига мактуб тайёрлади. Сенатор фикрига кўра, бу дастур АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин.
Хатни сенатор Twitterдаги аккаунтига жойлаштирди. «FaceApp фойдаланувчиларнинг фотоларини ўзгартириш учун уларни ёш ёки кексайтириб кўрсатиш учун сунъий ақлдан фойдаланади. Бироқ, бу дастурдан фойдаланиш мақсадида одамлар компанияга ўзларининг шахсий фотосуратлари ва маълумотларини тақдим этиши зарур», – дейилган Шумер мурожаатида.
Унинг сўзларига кўра, бу дастурдан олинган барча фотосуратлар фойдаланувчининг рухсатисиз келгусида фойдаланилиши мумкин.
«FaceApp миллий хавфсизликка ва миллионлаб Америка фуқароларининг маълумотлари дахлсизлигига таҳдид солиши мумкин», – деб ёзган Шумер.
Шу ўринда Wireless Lab компанияси TechCrunch онлайн-порталга тушунтириш берди. Унда айтилишича, фақат расмда акс этган фойдаланувчи томонидан танланган фотосурат қайта ишлаш учун компания серверларига келиб тушади.
«Суратларнинг катта қисми 48 соат ичида серверлардан ўчирилади», – дейилган Wireless Lab баёнотида. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|