Seshanba, 31.12.2024, 02:11
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 3
Mehmon: 3
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Oktabr » 26 » Амир Темурнинг бебаҳо ёқути қаерда сақланади?

07:55
Амир Темурнинг бебаҳо ёқути қаерда сақланади?
Бугун дунёнинг турли ҳудудларида ўзбек халқига тегишли бўлган ноёб бойликлар, бебаҳо хазиналар, моддий ва маънавий мерос намуналари сақланмоқда. Шулардан бири Буюк Британиянинг қироллик саройида сақланаётган, бир пайтлар Соҳибқирон Амир Темурга тегишли бўлган қимматбаҳо тош "Темур ёқути”дир.
361 карат (72 грамм) вазнга эга бўлган бу тош кўпчилик мутахассисларнинг айтишича, аслида ёқут эмас, балки лаъл (жавоҳир) саналади. У ўз даврида жуда юқори нархларга баҳолангани учун ўрта асрларда "Хирожи олам”, яъни дунёнинг хирожига тенг тош, деб ҳам номланган.

Ҳар бир қимматбаҳо тошнинг ўзига яраша тарихи бор. "Темур ёқути” ҳам асрлар давомида турли талотўпларга, ҳатто қонли қирғинларга сабабчи бўлиб келган. Жавоҳирда турли даврларда моҳир заргар ва хаттотлар томонидан ўйиб ёзилган олти ҳукмдор (Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Шоҳ Аббос, Жаҳонгир, Шоҳ Жаҳон, Аҳмадшоҳ) номини учратиш мумкин бўлса-да, аслида у ўнлаб сулолалар ва ҳукмдорларнинг қўлида сақланиб келган. У ҳақида турли афсона ва ривоятлар ҳам тўқилган.

Қалпоқ остидаги хазина

17 асрда яшаган голландиялик ботаник Румфийнинг ёзишича, қадимги Амболин ороли ҳукмдори хонадонида узоқ туғилган чақалоқ дунёга келибди. Бир куни она нима иш биландир, ўғлини бир муддат холи қолдириб, ташқарига чиқибди. Қайтиб келса, боласи ётган беланчакка бир илон тирмашиб чиқаётган экан. Аёл дод солибди. Хизматкорлар югуриб киришибди. Бу пайтгача илон чақалоқнинг боши ёнига каттакон қизил рангли тошни қўйиб ортга қайтиб кетибди. Шунда бу ҳолга гувоҳ бўлганлар боланинг келгусида жуда буюк инсон бўлишини тушуниб етишибди.
Орадан йиллар ўтиб бола улғайибди. Худди шу пайтда оролда тож-тахт учун фитна қўзғалибди. Шаҳзоданинг тарафдорлари унга зиён етишидан қўрқиб, болани яширишга уринишибди. Бола эса, у туфайли бошқалар зарар кўрмаслиги учун оролдан қочишга қарор қилибди.

Бола унга илон ҳадя қилган жавоҳирни қандай олиб чиқиш ҳақида узоқ бош қотирибди. Чунки агар кимдир унда бу қимматбаҳо тош борлигини билиб қолса, боланинг ҳаёти хавф остида қолар эди. Шунда бола мисдан ўзи учун юпқа қалпоқ ясаттирибди. Қалпоқ устидан сон-саноқсиз тешиклар очтирибди. Кейин сочини тақир қилиб олдирибди-да, жавоҳирни қалпоқ тагига беркитиб, бошига кийиб олибди. Тез орада тешикларидан соч ўсиб чиқиб, қалпоқ сезилмай қолибди. Шундан кейин бола дарвиш кийимларини кийиб, фақирона кўринишда оролни тарк этибди.

Соҳибқирон тожини безаб турган жавоҳир эгаси кейинчалик қайси юртларга борган, унинг бошига қандай кунлар тушгани номаълум. Аммо, маълумотларга кўра, бу жавоҳир узоқ муддат Сиам (ҳозирги Таиланд) қиролининг мулки бўлиб келган ва кейинчалик қайсидир йўл билан Деҳлига бориб қолган.
Ҳарқалай бу вақт оралиғида қироллар, рожалар, султонлар хазинасида сақлангани, ҳукмдорлар уни қўлга киритиш учун қон тўкишдан ҳам қайтмагани аниқ. Қолаверса, йиллар давомида бу жавоҳирнинг ғайриоддий хусусиятлари ҳақидаги афсоналар ҳам кўпайиб бораверган. Ушбу жавоҳирнинг эгаси ҳар доим жангларда ғалаба қозонади, душманлари ҳеч қачон уни енга олмайди, ҳатто қамалда қолган пайтда ҳам ғанимлар ҳамласидан эсон-омон қутулиб чиқа олади, деган қарашлар мавжуд бўлган.

1398 йилда Ҳиндистонда забт этган Соҳибқирон Амир Темур катта хазиналар қатори мазкур қимматли жавоҳирни ҳам қўлга киритади. Табиийки, соҳибқирон бу жавоҳирнинг тарихи билан ҳам қизиққан, унинг ғайриоддий хусусиятлари ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлган.

Бу жавоҳир соҳибқиронга ёқиб қолади ва унга сайқал бериб, ўз тожига ўрнатади. Тошга сулс хатида "Амир Темур Кўрагон” номини ёздиради. Айрим маълумотларга кўра, ушбу жавоҳир то умрининг охирига қадар буюк саркарданинг тожини безаб турган экан.

Бу қимматбаҳо тош 1407 йилда Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Шоҳрух Мирзога ўтган. Тошда унинг исми борлиги ҳам бу маълумотни тасдиқлайди. 1447 йилда эса, Мовароуннаҳр ва Хуросон ҳукмдорига айланган Улуғбек ҳам бу тошга соҳиб чиққан ва унга "Мирзо Улуғбек ибн Шоҳрух” сўзларини ўйиб ёздирган.
Жавоҳир кейинчалик сафавийлар саройига бориб қолади. Буни жавоҳирдаги Шоҳ Аббос (1587-1629) исми ҳам тасдиқлаб турибди. Аммо, тош қандай қилиб сафавийларга бориб қолгани аниқ эмас. Эҳтимол, Шоҳ Исмоил Сафавий 1510 йилда Мовароуннаҳрни эгаллаган пайти бу жавоҳирни ҳам олиб кетган бўлиши мумкин.

Шоҳ Аббос кейинчалик бу жавоҳирни Бобурийлар сулоласи вакили Жаҳонгирга туҳфа қилган. Ўз навбатида, Жаҳонгир ҳам тошга ўз исми ва отасининг исмини ўйиб ёздиради. Афтидан бунгача яна бир қанча исмлар бўлган. Лекин нимагадир Жаҳонгир уларни ўчиртириб, ўз отини уларнинг устидан ёздиради.

Шундан сўнг жавоҳир унинг ўғли Шоҳ Жаҳон қўлига ўтади. У тошда ўз исмига Соҳибқирони соний (иккинчи соҳибқирон) унвонини ҳам қўшиб ёздиради.

Маълумки, Шоҳ Жаҳоннинг ўғли Аврангзеб қўзғолон кўтариб, тахтни эгаллайди, укаси Дорошукуҳни қатл эттириб, отасини Тожмаҳал қаршисидаги зиндонга ташлаттиради. Табиийки, отасининг барча хазиналари ҳам энди унинг ихтиёрига ўтган эди. У ҳам аввалги ҳукмдорлар анъанасига амал қилиб, жавоҳирга ўз исмини дарж эттиради. 1739 йилда Ҳиндистонга бостириб кирган Нодиршоҳ Афшар Бобурийларнинг қимматбаҳо хазиналари, жумладан, "Кўҳи нур” билан бирга "Темур ёқути”ни ҳам ўзи билан олиб кетади.

Афғонистон давлатининг асосчиси Аҳмадшоҳ Дурроний исмининг ҳам тош сиртида учраши кейинчалик бу қимматли жавоҳир унга тегишли бўлганини англатади. Маълумки, даставвал Нодиршоҳнинг жасур саркардаларидан бири бўлган Аҳмадшоҳ 1747 йилда афшарлар салтанатининг бир қисмини эгаллаб, Афғонистон давлатига асос солади. Демак, у Нодиршоҳ армиясининг катта қисмини ўз тарафига оғдириб олиш баробарида афшарларнинг каттагина бойлиги, жумладан, афсонавий жавоҳирни ҳам ўзи билан олиб кетган.

Инглиз қироличаси бошида...

Ёқутнинг кейинги тақдири афсонавий "Кўҳинур” билан бирга кечади. Чунки, Аҳмадшоҳ хазинасида "Хирожи олам” "Кўҳинур” билан бирга сақланган.

1773 йилда Аҳмадшоҳнинг ўлимидан сўнг, тахтга унинг ўғли Темур ўтиради ва пойтахтни Кобулга кўчиради. Темурдан сўнг тахт ва у билан бирга хазина унинг ўғилларидан бири Замон Мирзога ўтади. Кўп ўтмай унинг иниси Шужо-улмулк давлат тўнтаришини амалга ошириб, акасини ҳибсга олади. Уни қийнаб, икки жавоҳирни қайтаришни сўрашади. Аммо Замон Мирзо тошлар қаердалигини айтмайди. Замоннинг кўзларини ўйиб олишса ҳам у хазинадан воз кечмайди. Замон Мирзо ўзи билан олиб кирган тошларни девор орасига яшириб қўйган эди.

Орадан йиллар ўтиб, уларни бир маҳбус топиб олади. Унинг қўлидан қимматбаҳо тошлар Шужоулмулкнинг қўлига ўтади. Аммо салтанат унга вафо қилмади. Навбатдаги тўнтариш сабабли унинг тахтини укаси Маҳмуд эгаллайди. Акасини зиндонга ташлаб, ундан олмосни қайтаришни сўрайди. Бир пайтлар Шужоулмулк акасининг кўзларини шу тошлар сабаб кўр қилган бўлса, унинг ўзи ҳам шу кўйга тушади. Бир амаллаб зиндондан қочган Шужоулмулк оиласи билан Лаҳор рожаси Ранжит Сингхнинг ҳузурига қочади.

"Панжоб арслони” номини олган Ранжит Сингх аввалига Шужоулмулкни очиқ чеҳра билан кутиб олади, унга бошпана беради. Аммо, собиқ ҳукмдор ўзи билан жаҳондаги энг машҳур тошларни ҳам олиб юрганини эшитиб, уларни куч билан тортиб олади.

Ранжит Сингх умрининг охиригача бу икки жавоҳирни эҳтиёткорлик билан сақлаб келди. Унинг ўлимидан сўнг салтанат парокандаликка учрайди.

1849 йили Лаҳор инглизлар томонидан босиб олинади. Лаҳор хазинаси эса "Кўҳинур” ва "Темур ёқути” билан бирга Англияга жўнатилади. Бошқа бир тахминга кўра, бу тошларни рожанинг ўғли валиаҳд Дилип Сингх ҳарбий ҳамкорлик эвазига Қиролича Викторияга ўз қўли билан совға қилган.

1853 йилда "Темур ёқути” Қиролича Виктория учун махсус ясалган зебигардонга безак сифатида ўрнатилган. Айни пайтда "Темур ёқути” Букингем саройидаги "Ҳиндистон хонаси”да сақланади.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX | Ko'rildi: 371 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Oktabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz