TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Коронавирус пандемияси Америкада гўшт инқирозини ҳам келтириб чиқарди. Гарчи сунъий гўшт табиийсига нисбатан қиммат бўлса-да, америкаликлар барибир сунъий гўштни сотиб олишга мажбур бўлмоқда. Айтишларича, бу мамлакатда ҳозирга келиб сунъий гўшт сотуви 264 фоизга ўсибди. Бунинг яна бир сабаби шуки, коронавирус туфайли гўшт комбинатлари тўхтаб қолди. Бундан ташқари, гўштни харидорга етказишда жиддий муаммолар туғилди. Яна бир сабаби, табиий гўшт таннархи кескин кўтарилиб ҳам кетди.
Сунъий гўшт ишлаб чиқарувчилардан бирининг айтишига кўра, йилнинг биринчи босқичида маҳсулот сотиш даражаси 50 фоизга ошди.
— Биз истаган вақтда ишлаб чиқаришни тўхтата оламиз, — дейди «Beyond Meat» сунъий гўшт ишлаб чиқаришга ихтисослашган компаниялардан бири вакили. — Истаган вақтда ишга ҳам тушира оламиз. Чунки фермер қорамоли улғайгунча кутишга мажбур. Бизни кутишга мажбурлайдиган нарсанинг ўзи йўқ. Қолаверса, биз сунъий гўшт ишлаб чиқарадиган ўсимликларга фермерларнинг қорамоли учун етиштириладиган ўсимликка нисбатан кам сув сарфланади. Ер ҳам иқтисод қилинади.