Қуёш нури D витаминининг табиий манбаси бўлиб, у соғлиқ учун кўплаб фойдали хусусиятлари билан бир қаторда юқумли касалликларга қарши курашувчанликни оширади.
АҚШнинг Биологик ҳимояга қарши кураш ва таҳлил миллий марказ олимлари қуёш нури SARS-CoV-2 вирусини йўқ қилиши мумкинлигини, аммо у қуёш нурлари таъсир қилиш давомийлиги, кенглиги ва куннинг қайси вақтида таъсир кўрсатишига боғлиқлигини аниқлади. Бу ҳақда ZMEScience маълум қилди.
Тажриба давомида тадқиқотчилар вирус намуналарини табиий ёруғликни берадиган лампалар остидаги пўлат пластинкаларга қўйган. Тажриба натижасида 40 даража шимолий кенгликдаги туш пайтини эслатувчи шароитда вируснинг 90 фоизи сўлак таркибида 6-8 дақиқадан сўнг, ҳужайрадан ташқаридаги муҳитда эса 14,3 дақиқа ўтиб ўз фаоллигини йўқотиши аниқланди.
Бу жараён ёруғлик интенсивлиги камроқ бўлганда ҳам кузатилади, фақат секинроқ амалга ошади.
Қайд этилишича, 40 даража шимолий кенгликда Испания, Португалия, Италия, Греция, Туркия, Арманистон, Озарбайжон, Ўрта Осиё мамлакатлари, Хитой, Япония ва АҚШнинг жанубий штатлари тўғри келади.