Америкалик психиатр, мамлакатдаги кўзга кўринган олимлардан бири Роб Уитли анча вақтдан бери дуонинг кучи, инсониятга фойдали жиҳатлари масаласида изланишлар олиб борди. Изланишларга кўплаб кўнгиллилар жалб этилди. Улар кунига белгиланган манзилда, хонада Яратганга дуолар ёрдамида мурожаат этиш билан банд бўлишди. Орадан кўп ўтмай, иштирокчиларнинг руҳиятида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланди. Депрессия ҳолатлари камая борди. Ваҳоланки, олим изланишларга айнан депрессия ҳолатидаги, ёки шунга мойил одамларни йиға олганди. Иштирокчилар ростдан ҳам дуолар уларга ҳам руҳан, ҳам амалий ёрдам бера бошлаганини тан олишди.
Роб Уитли таъкидладики, ҳар куни астойдил, чин кўнгилдан худога ёлвориб дуолар ўқилса, инсон нафақат руҳан енгил тортади, балки саломатлиги ёмон бўлса, яхшилана боради. Ишлари юришмаётганларнинг иши юришади. Хонадонига файз-барака киради. Яратган эгамнинг ўзи дуоларни қабул айлаб дуо қилаётган бандасини тўғри йўлга солиб қўяди. Олим яна шуни айтиб ўтдики, дуони овоз чиқариб ёки чиқармай, тил ёки дил ёрдамида, ёлғиз қолган ҳолда ёки кўпчилик билан бирга ўқиш мумкин. Асосийси, дуо ўқиётган одам бу амални чин кўнгил билан адо эта билса бас.
Алҳамдилилло! Алҳамдилилло! Алҳамдилиллоҳи, Роббил Аъаламин! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|