Шу йил ёзида педофилликда, қўшмачиликда айбланиб қамалган америкалик миллиардер Жеффри Эпштейн 10 август куни ўз жонига қасд қилди. Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари бу кутилмаган воқеага сира ишонишни хоҳлашмаяпти. Чунки миллиардер жонига қасд қилиши учун жиддий баҳона йўқ эди. Қолаверса, хорижий давлатларда яшовчи бойваччаларнинг кўпчилиги исталган миқдорда пул тўлаб Эпштейнни озодликка чиқаришга тайёр туришганди. Аммо яна бошқа бир сабаби ҳам йўқ эмас. Сабаб шуки, Эпштейн машҳур, бадавлат шахслардан кўпчилигининг хавфли сирларидан воқиф эди. Худди ўшалар бу ўлимни ташкил этган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Тергов материалларида қайд этилишича, 2002-2005 йиллар оралиғида Эпштейн пули кўплиги ва обрўси юқорилигидан унумли фойдаланган ҳолда ҳали вояга етмаган қизларни пул эвазига фоҳишаликка ундаган. Бу гўдаклар билан сайёрамиздаги манаман деган сиёсатчилар, миллиардерлар жинсий муносабатларга кирган.
Қаранг, шу йил июл охирида ҳам Эпштейн жонига қасд қилишга уриниб кўрган экан. Унга халал беришди. Ниятига ета олмади. Бироқ миллиардер ўтирган турма маъмурияти Эпштейнни ўз назорати остига олмади.
Эпштейн гўёки жонига қасд қилиб оламдан ўтган куни кечаси турма қўриқчилари, назоратчилари ўз вазифасини лоқайдларча адо этган. Улар ҳар ярим соатда камераларни кўздан ўтказмаган. Бу ҳам етмагандек, шу кеча кузатув камералари ҳам ишламай қолган.
КАЛАМУШ МАКОН ТУТГАН КАМЕРА
Педофил, «Дада Роза», миллиардер Эпштейн суд ҳукмини кутиш учун Манхэттендаги СИЗО га жойлаштирилганди. Миллиардер худди шу ерда дунё даҳшатларини ўз кўзи билан кўрди. Бу турмадаги аристонлар ҳар замонда очиқ ҳавога чиққандагина қуёшни кўришаркан. Бошқа пайт камера ичкарисидан бўлак нарсага кўзлари тушмаскан.
Камераларда кеча-ю, кундуз чироқ ёниб туради. Йўлаклар бўйлаб каламушлар чопиб юради. Душ қабул қилинадиган хоналар пўпанаклаб, моғор босиб кетган. Овқат деярли берилмайди. Тиббий ёрдамни аристон фақат тушидагина кўриши мумкин.
Шунга қарамай, Эпштейн умид узмасди. Нью-Йоркдаги ҳашаматли уйига олиб бориб уй қамоғига маҳкум этишларини кутарди. Аммо прокурорлар уни уй қамоғига ўтказишга 100 миллион доллар миқдоридаги гаров пули эвазига ҳам рози бўлишмади.
Жабрланганлар эса судьяларга ёлвориб, Эпштейнни озодликка чиқармасликларини сўрашарди. Чунки билишарди, агар у озодликка чиқса, кўрсатма берганлари учун шафқатсизларча қасос олади.
Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган Эпштейн воқеасини Букингем саройидагилар ҳам ҳаяжон ва хавотир билан кузатишарди. Гувоҳлик берганлардан бири тергов жараёнида айтгандики, Эпштейннинг хизматидан Англия қироличаси Елизавета II нинг ўғли шаҳзода Эндрю ҳам фойдаланган экан. У ҳам вояга етмаган қизлар билан жинсий муносабатга киришганини жабрланувчи қиз очиқ-ойдин айтиб берди. Аммо қироличанинг оиласидагилар бу айбловни кескин рад этди.
Эпштейн жонига қасд қилганидан хабар топган АҚШ президенти ўзининг «Twitter» даги саҳифасида миллиардернинг ўлими билан Билл ва Хиллари Клинтонлар ҳам анчадан бери қизиқиб келганига ишора қилди. Бу билан эр-хотин демократларнинг бу ўлимда қўли бўлиши мумкинлигига эътибор қаратишларини сўради.
Умуман олганда, Эпштейн эр-хотин Клинтонларнинг кўплаб хайрия тадбирларида фаол иштирок этган. Лекин иш терговга етгач, Билл ва Хиллари Клинтонлар Эпштейн билан ҳеч қачон дўст бўлмаганликларини айтишди. Ваҳоланки, гувоҳларнинг айтишича, Билл Клинтон президентлик даврида Эпштейннинг «Лолита экспресс» деб номланган самолётида жуда кўп маротаба учган экан.
МИЛЛИАРДЕРНИНГ БЕКИТИҚЧА БИЗНЕСИ
Стейтен-Айленд Коллежи профессори Томас Волчо Эпштейн миллиардлаб долларларни қай йўл билан тўплаганини аниқлашга уриниб кўрди. Шу ҳаракатлар жараёнида кўплаб видеоёзувларни топишга эришди. Уларда бообрў шахсларнинг, ҳатто, Англия қироличаси оила аъзоларининг вояга етмаганлар билан жинсий муносабат юритган лаҳзалари тасвирланган экан. Яна ҳар бир роликка алоҳида ном берилган. Яъни, қайси амалдор бу жараён қаҳрамони бўлса, ўшанинг исми-шарифи ва лавозимигача ёзиб қўйилганди. Профессор билдики, Эпштейн худди ўша шахсларни аввал гўдаклар билан бирга бўлишга чорлаб кейин бу манзарани бекитиқча видеотасмага туширган. Кейин эса уларни қўрқитиш йўли билан пул ишлаган. Олинган пулларни қарзга эмас, қайтариб бермаслик шарти билан олган.
Судда эса Эпштейн бойликлари ҳақида гапиришни хоҳламади. Фақат терговчи ва прокурорларга шу нарса маълум эдики, Америкада унинг жуда кўп қасрлари бор. Уларнинг энг арзони 100 миллион доллар туради. Шунга қарамай, улар ҳам Эпштейнни ҳеч қачон бирор бизнес билан шуғуллангани, ишлаганини кўрмаган. Билганлари гўдакларни бировларга қўшиб бериш билан шуғуллангани бўлди холос. Мижозлар эса юқорида таъкидланганидек, Америкадаги кўзга кўринган сиёсатчилар, миллиардерлар, қиролича оиласидагилар бўлган. Ҳатто, Исроил собиқ бош вазири Эхуд Барак ҳам улар орасида бор эди. Лекин Барак бу айбловни тан олмади. Фақат бир гапни айтди. Бош вазир лавозимига сайловлар вақтида Эпштейн унга ҳомийлик қилган. Ўшанда у Эпштейндан 2, 5 миллион доллар пул олган экан.
Аммо фоторепортёрлар унинг ёлғонларини амалда ошкор этишди. У Эпштейннинг Манхэттендаги таунхаусига юзини шарфга ўраганча кириб кетаётганда суратга олишди. Худди шу куни россиялик модель қиз Лана Пожидаева келган ва барча амалдорлар у билан жинсий муносабатга киришиш учун йиғилганди.
«ЛОЛИТА ЭКСПРЕСС»
Эпштейн бу самолётда ўзи суйган, ҳали вояга етмаган, росмана қулга айлантирган Виржиния Робертс билан бирга дунё бўйлаб парвоз қилган. Қизни ёши уч-тўрт, ҳатто беш карра катта амалдор дўстларига қўшиб беришдан ҳам тийила олмаган. Кейинчалик терговда Виржиния уни юқори лавозимли шахсларга, миллиардерларга қандай хизмат кўрсатишга ўргатишганини айтиб берганди.
Улар мени пулдор, ёши бир жойга бориб қолган эркакларга қандай тартибда хизмат кўрсатишга ўргатишганди, — дейди Виржиния. — Билардим, агар қочиб кетсам, барибир тутиб олишади ва мен ўлим топаман. Негаки, мен Эпштейн ва мижозларининг ҳамма сирларини билардим. Бу мижозлар оддий одамлар эмас, катта амалдорлар, пулларининг таги кўринмасди. Шундай одамлар сиридан огоҳ бўлган мендай бир қизни тирик қўйишармиди!?. Очиғи, ҳар дақиқада қўрқув қалбимни тарк этмасди. Ҳатто, уйқуларимдаям қўрқиб чиқардим…
Кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари Эпштейннинг ўша Манхэттендаги қасридан ҳали вояга етмаган қизларнинг яланғоч ҳолатдаги суратларини, 70 минг доллар, 48 та бриллиант тақинчоқларни топишган. Полициячилар айтишдики, Эпштейн бу пуллар ва бриллиантларни ўзининг «қора куни»га атаб беркитгани тайин.
Шундай қилиб ифлос йўллар билан бойиб кетишга эришган бу миллиардер худонинг қудрати билан худди шундай ифлослик қаърида итдек ўлим топди. Яратган эгам бу гуноҳларга арзирли жазо белгилади.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|