TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Америка Туркияни йўқ қилмоққа шайланди. Турклар эса бунга арзирли жавоб қайтарди…
Америка президенти яқинда Туркия ҳақида фикр юритиб, агар бу мамлакат асирга олинган жангарилар ва уларнинг оилаларини кўз қорачиғидек асрамаса, бу мамлакат иқтисоди йўқ қилинишини айтиб ўтган. Шу билан бирга Туркия давлати кейинги пайтда чегарадан чиқаётганини ҳам қистириб ўтганди. Куни кеча Трампнинг қўрқитишларига Туркия вице-президенти Фуят Октай арзирли жавоб қайтарди.
— Америка тарафи шуни билсинки, — деди вице-президент. — Туркия кимларнингдир пўписаларидан келиб чиқиб фаолият юритмайди. Биз ўз йўлимизни ўзимиз белгилаймиз. Биз ҳеч қачон чегараларимизда жангари каллакесарлар учун хавфсиз коридор очмаймиз. Ўлсак ўламизки, дунёда фаолияти тақиқланган жангариларни ҳимоя қилмаймиз. Уларга мурувват кўрсатмаймиз. Чегараларимизда тинчлик ҳукм суриши учун ўз позициямиздан воз кечмаймиз. Суриянинг ҳудудий бутунлиги сақланиб қолиши учун барча имкониятларни ишга соламиз…
Октай яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтдики, ҳозир 370 нафар суриялик қочоқлар яна ватанга қайтиб, тинч ҳаёт қуришни бошлашди. Бу қувончли воқеа Туркия қўшинлари тарафидан амалга оширилган «Евфрат қалқони» ҳамда «Зайтун новдаси» ҳарбий операцияларидан сўнг содир бўлган.