TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Америка миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими Сноуден Россияда бекитиқча уйланиб олди…
2014 йили Россиядан сиёсий паноҳ топган Эдвард Сноуден бекитиқча Линдси Миллс деган қизга уйланиб олди. Эслатиб ўтамиз, Эдвард Сноуден 2013 йили «The Guardian» ва «The Washington Post» нашрлари мухбирларига Америка миллий хавфсизлик агентлигининг ўта махфийлаштирилган ҳужжатларини тақдим этган. Улар орасида АҚШ разведкачилари дунёдаги кўплаб юқори лавозимли шахсларнинг телефон сўзлашувларини ноқонуний тарзда тинглаб боришлари ҳақидаги ашёвий далиллар ҳам бор эди. Сноуден ҳужжатларни топширди-ю, мамлакатдан қочиб кетди. Ўнлаб давлатлар раҳбарларига мурожаат этиб, сиёсий паноҳ сўради. Натижада 2014 йили Россия ҳукумати уни ўз ҳимояси остига олди. Унга уч йилгача мамлакатда яшаб қолиши учун расман изн берилди. Орадан маълум вақт ўтиб муддат яна шунчага узайтирилди.
Сноуденнинг гапига кўра, узоқ вақт Москва кўчаларини эркин кеза олмаган. Америка жосуслари қўлга олишидан чўчиган. Ҳозир ҳаммаси жойига тушди. Энди у ҳатто Россия бўйлаб ҳам бемалол кеза олади.
Дарвоқе, агар Сноуден Америка ҳукумат раҳбарларининг қўлига тушса, сотқинлиги учун камида 30 йил муддатга озодликдан маҳрум этиларкан.