Бу ҳақиқат бошидан маълум эди. Айнан Америка дунёда фаолияти тақиқланган жангари каллакесар гуруҳларни ҳам маънавий, ҳам моддий, ҳам ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашига мисоллар тиқилиб ётибди. Бу галгиси ҳам ўша мисолларнинг бири. Фақат янгиси. Сурия ҳарбийлари Идлиб шаҳрида кўплаб қурол-аслаҳа сақланувчи омборларни топишди. Бу омборларда танк ҳужумига қарши гранаталардан тортиб, ўзиучар дронлар, артиллерия замбараклари, миномётларгача бор. Маълум бўлдики, қурол аслаҳа олдин Сурияга олиб келиниб Америка ҳарбий базасига тушириларкан-да, орадан маълум вақт ўтгач, жангари гуруҳларга тарқатиларкан.
Сурия разведкаси Американинг нуқул Россияни тинч аҳоли вакиллари яшайдиган ерларга бомба ёғдиришда айблаши сабабларини ҳам аниқлади. Америкаликлар ўша жойларга алоҳида ерости омборлари ташкил этиб қуролларни беркитишаркан. Россия самолётлари ёғдирган бомбалар эса ўша омборлар устига тушади-ю, кучли портлашлар юзага келади. Кўрибсизки, тинч аҳоли вакиллари ўлим топади.
Даҳшатлиси, «Аль-Қоида», «Ислом давлати» номини ҳам жангари гуруҳларга худди шу америкалик раҳнамолари қўйган экан. Сўнгра гуруҳлар ҳайвоний характерга эга ёлланма қотиллар билан тўлдириларкан-у, жангга киритиларкан.
Наҳотки, худосизликнинг ҳам шу қадар даҳшатли кўринишлари мавжуд бўлса? Бу халққа нима етмайди ўзи? Одам қонини ичиб не наф кўради? Нега тинчликда яшашни истамайди? Қачон ундайларга Оллоҳ адолатли жазо тайин этади?
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|