TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
«Қамчиқ» довонида учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 12:25 да "Қамчиқ” навбатчилик маскани навбатчи-диспетчерига "Нексия” ва "Ласетти” русумли автомашиналар ҳамда "МАN” русумли юк машинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
ФВВ хабарига кўра, "Водий–Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган "Нексия” русумли автомашина ҳайдовчиси Қ.Д. бошқарувни йўқотиб, йулнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган. Оқибатда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган "МАN” русумли юк машинаси ҳамда "Ласетти” русумли автомашинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Воқеа жойига "Резак” навбатчилик масканидан Х.Рахов бошчилигида 3 нафар қутқарувчи ҳамда "Шеробод” йўл-патруль хизмати, "Резак” тез тиббий ёрдам маскани ходимлари зудлик билан етиб боришган.
Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида "Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси Ж.Қ. воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, мазкур машинада бўлган Ж.И. оғир жароҳат олганлиги сабабли Поп тумани марказий шифохонасига юборилган. "Ласетти” русумли автомашинада бўлган 3 нафар ҳамда "МАN” русумли юк машинасида бўлган 1 нафар фуқарога тан жароҳати етмаган.