Қадим замонда ўта инсофли ҳалол, ҳусн бобида ҳавас қилгудай, давлати етти авлодига етгудай бир савдогарзода ўтган экан. У умрини тижоратда ўтказар экан. Бир куни савдо билан Бағдодга бориб бир гадо қизга ошиқ бўлиб қолибди. Савдогар дил изҳорини билдирибди. Шунда қиз ихтиёри отасидалигини айтибди. Савдогарзода Бағдоддаги гадолар сардори — қизнинг отаси мулла Усмонга йўлиқибди ва қизининг қўлини сўраб қанча бойлик бўлса беришлигини айтибди.
Гадолар бошлиғи бир кулиб савдогарзодадан ўз молидан қанча фоиз фойда олишини сўрабди. Савдогарзода 10-15 фоизлигини айтибди. Шунда гадолар бошлиғи савдогарзодани масхаралаб:
— Эй йигит! Сен нодонга қиз бераманми? Шаҳарма шаҳар юриб шу фойдани фойда деяпсанми? Мана қара мен сенга кўрсатай. Еч қўлингдаги узугингни, унинг баҳоси қанча? – дебди.
Савдогарзода узук баҳосини болали туя баҳосида белгилабди.
— Яхши, – дебди гадо, – энди узугингни эртага мен айтган жойдан оласан.
Гадо Жума куни жуда катта жамоат йиғиладиган «Абдулқодир Жийлоний» масжидига бориб, ҳамма тўпланганда имомга баланд овозда мурожаат қилибди.
— Эй, имом! Мен ушбу шаҳарнинг фақир бир гадосиман. Умрим ночорликда ўтди, лекин ҳалол яшадим. Мана бу узукни 3 кун олдин топиб олдим. Айтишларича жуда қиммат турармиш. Лекин менга ҳаром керак эмас. Фақат мен ўғил уйлашим ва қизимни турмушга беришим керак. Шаҳримиз мўминларига айтсангиз, масжид дарвозаси олдида рўмол ёзсам, бақадри ҳол мен бечорани қуруқ қўйишмас, – дебди.
Бу гапларни эшитган мўминлар жуда таъсирланишиб, гадонинг ҳалоллигига қойил қолишибди ва намозни ўқиб бўлишиб ҳаммалари унинг белбоғига пул ташлашибди. Жуда катта пул йиғилибди. Кечқурун гадо савдогарзодани уйига чақирибди ва пулни кўрсатиб дебди:
— Эй савдогарзода! Мана кўр – сен сафар машаққатига қийналиб, жон бериб, жон олиб 10-15 фоиз фойда қиладиган бўлсанг, мен ҳеч қийналмай бир кунда қанча пул топа оламан. Энди сен мана бу пулдан олиб масжидга бор. Имомга учра, бу пуллардан суюнчи, деб бер ва узугингни қайтариб ол ва бизга қўшил. Шунда қизимни сенга бераман.
Шунда савдогарзода айтибди.
— Эй алдоқчи! Бутун авлод-аждодим ҳаққи-ҳурмати мен кечдим сен нобакорнинг қизидан ҳам, қимматбаҳо узугимдан ҳам. Менинг ота-боболарим ҳалол савдогар эдилар, мени ҳалол овқат билан боқдилар. Мен ҳам ҳалол оиладан уйланиб Аллоҳ фарзанд берса уларни ҳалол таом билан боқсам, – деб ўз молларини йиғиб ушбу шаҳардан чиқиб кетган экан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|