Имом Авзоий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ким тунги қиём (ибодат)ни узун қилса, Аллоҳ таоло унинг қиёмат кунги (савол-жавобда) туришини енгил қилади».
Ибнул Қаййим раҳматуллоҳи алайҳ бундай деб айтган: «Банданинг Аллоҳ таоло ҳузурида икки хил мавқиф (туриш) и бор:
1. Аллоҳ ҳузурида намоз вақтида туриш. 2. Аллоҳ ҳузурида қиёмат кунида туриш.
Кимки аввалги туришни (барча шартлари, одоблари, вақтлари ила) қоим қилса, иккинчи туриш унга енгил қилинади.
Аммо кимки аввалги туришни (вақтига, одобларига, таъдили арконларига эътиборсизлик ила) енгил кўриб, ҳаққини адо қилмаса, унга иккинчи туриши ўта қийин қилинади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Ва кечасида ҳам Унга сажда қил ва узоқ кечаларда Унга тасбиҳ айт. Албатта, анавилар шошган (дунё)ни яхши кўрарлар ва оғир кунни ортларида қолдирарлар» [Инсон сураси, 26-27-оятлар].
«Ҳаятус-салаф байнал қавли ва амал».
Абу Иззатуллоҳ Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|