Бир сартарош мижознинг сочини оларкан, Аллоҳ ҳақида гап бошлади:
— Агар Аллоҳ бўлса, шунча касал одамлар қаердан келган? Ота-онасиз болалар, адолатсиз урушлар қаердан? Агар У бўлганида эди, ҳеч қандай қайғу ва оғриқлар бўлмасди. Барчани севадиган Аллоҳ шундай ишларга йўл қўйишига ишониш қийин. Шунинг учун шахсан мен Унинг мавжудлигига ишонмайман.
Шунда мижоз сартарошга деди:
— Биласизми, дунёда сартарошлар ҳам йўқ.
— Қанақасига? — ҳайрон бўлди сартарош. — Улардан бири қаршингизда турибди.
— Йўқ! — хитоб қилди мижоз. — Сартарошлар мавжуд эмас, акс ҳолда, ҳов анави кишига ўхшаган соч-соқоли ўсиб кетган одамлар бўлмасди.
— Ахир гап сартарошларда эмас-ку! Шунчаки улар сартарошга боришмайди.
— Ҳамма гап ана шунда! — деди мижоз. — Аллоҳ бор. Фақат одамлар Унга интилишмайди. Шунинг учун дунёда қайғу ва оғриқлар ҳам бор. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|