Ҳаттоки, кичик миқдордаги спиртли ичимлик ҳам қон босимини кўтариб, инсультнинг юзага келиш хавфини оширади, деган хулоса ҳавола қилинади нуфузли Ланcэт журналида эълон қилинган йирик тадқиқотда.
Бунга қадар кунига ичилган оз миқдордаги алкоголь киши саломатлигига зиён етказмайди, деб ҳисоблаб келинар эди.
BBC маълум қилишича, Буюк Британия ва Хитой олимлари 10 йил давомида 500 минг нафар хитойликни кузатганлар.
Олимларга кўра, тадқиқот натижалари барча миллатларга мос тушади. Олимлар мазкур натижаларни алкоголнинг танага тўғридан-тўғри таъсирини намоён қилувчи энг яхши далил сифатида тасвирлаган.
Экспертлар ҳар ким алкоголь истеъмолини камайтириши зарурлигини таъкидлайди.
Кўп ичишнинг зарари тиббиётга узоқ вақтдан бери маълум эди, аммо баъзи тадқиқотлар кам миқдордаги алкогол саломатлик учун фойда келтириши мумкин, деган хулосага келган. Бироқ мазкур тадқиқот ҳеч қайси миқдордаги ичкилик хавфсиз эмаслигини кўрсатган.
Тадқиқотда нима дейилади?
Тадқиқотни олиб борган Оксфорд, Пекин университетлари ва Хитой Тиббий Фанлар Академияси олимлари қуйидаги хулосаларни тақдим қилган:
кунига бир ёки икки марта алкогол ичиш инсульт хавфини 10-15 фоизгача оширади; кунига тўрт марта ичиш инсульт хавфини 35 фоизга қадар оширади.
Тадқиқотда бир марталик ичкилик қуйидагича тавсифланган:
кичик бокалдаги вино; бир шиша пиво; бир марта кўтаришга етувчи бошқа спиртли ичимликлар.
Тадқиқот давомида оз миқдорда ичилган вино ёки пивонинг саломатлик учун фойда келтириши исботланмаган.
Олимларга кўра, алкоголнинг юрак фаолиятига салбий таъсири юзасидан тугал хулосага келиш учун яна бир неча давомида изланиш олиб боришга тўғри келади.
Нега айнан хитойликлар кузатилди?
Шарқий Осиё алкоголнинг таъсирларини ўрганиш учун қулай жой саналади.
Хитойда кўплаб одамлар ичишдан қайтарувчи қадимий генлар комбинациясига эга. Ушбу генлар алкоголга нисбатан ёқимсиз реакция юзага келишига таъсир қилади. Шу сабабдан хитойлик эркакларнинг учдан бир қисми ичмайди. Жуда кам аёллар алкогол истеъмол қилиши мумкин.
Олимларнинг маълум қилишича, генетик бичимига қараб ичувчилар ва ичмайдиган одамларнинг саломатлигини қиёслаш билан алкоголнинг бевосита асоратларини аниқ ўрганиш мумкин.
Ғарбликларда бундай генларнинг мавжуд эмаслиги туфайли ўхшаш тадқиқотни бошқа ерда ўтказишнинг имкони бўлмаслиги мумкин.
Бошқа экспертлар нима дейди?
Кембриж Университетидан доктор Стивен Бержес юқорида тилга олинган тадқиқотнинг айрим чекловлари борлигини айтади – унда фақатгина Хитой аҳолиси ўрганилган ва асосий эътибор винога эмас, балки спиртлар ҳамда пивога қаратилган.
Бироқ доктор Бержес тадқиқот сўнгги ўн йилликларда ўтказилган бошқа кўплаб илмий ишлар натижаларини ўзида акс эттирганини таъкидлайди.
«Инсульт хавфи истеъмол қилинган алкогол миқдорига монанд равишда ошиб боради. Шунинг учун одамлар ўзини ичкиликдан тия олмаса, ҳеч бўлмаганда, унинг миқдорини камайтириши лозим.»
Амалий статистика фани бўйича фахрий профессор Кевин Маквой эса тадқиқотнинг ҳамма саволга жавоб бермаганини маълум қилади.
«Бу тадқиқот бизнинг алкогол тўғрисидаги билимларимизни янада оширади, аммо у алкоголнинг нега инсульт хавфини орттирадию, лекин юрак хуружига сабаб бўлмаслигининг тагига етмаган.»
Кембриж Университетидан бошқа бир профессор Девид Спигелҳалтер тадқиқот билан танишиб чиққанидан сўнг ўзида иккиланиш пайдо бўлгани ҳақида сўзлайди.
«Мен доимо меъёрида ичилган алкоголнинг юрак-қон томир хасталикларига сабаб бўлмаслигига ишонар эдим, энди бу борада шубҳага бориб қолдим». Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|