Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт.
Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.
Демак, алимент бола вояга етгунга қадар, яъни 18 ёшгача тўланади.
Шуни алоҳида айтиш керак, вояга етмасдан туриб тўлиқ муомала лаёқатига эга эканлиги (мустақил меҳнат фаолияти билан шуғулланиши) суд қарори билан тасдиқланса, ёки аёлнинг бошқа никоҳга ўтиши муносабати билан боланинг насаби ўзгартирилса, (бунда бола янги оиласидагилар тарафидан фарзандликка олинган ҳисобланади) алимент тўлаш ҳаракатлари тугатилиши мумкин.
Болалар таъминоти учун алимент ота-она иш ҳақининг ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги миқдорларини ташкил этади:
битта болага – 1/4 (яъни 25%); иккита болага – 1/3 (33,3%); учта ва ундан ортиқ болалар учун – ярми (яъни 50%).Суд муайян ҳолатларда бу миқдорларни камайтириши ёки кўпайтириши мумкин. Бироқ, ундириладиган алиментнинг энг кам миқдори ҳар бир бола учун ЭКИҲнинг 75 фоизини ташкил этади.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|