TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
АЛЕКСЕЙ НАВАЛЬНЫЙ РОССИЯ РАҲБАРИ ВЛАДИМИР ПУТИННИ СУДГА БЕРДИ…
Россиядаги коррупцияга қарши кураш жамғармаси раҳбари, мухолифатчи Алексей Навальный президент Владимир Путинни судга берди. У суддан Путиннинг президент сифатидаги фаолияти ноқонуний экани ҳақида ҳукм эълон қилишни сўрамоқда.
Навальныйнинг айтишича, Путин етакчилигидаги ҳукумат унга тегишли коррупцияга қарши кураш жамғармасини айбловларга кўмиб ташлабди. Бу ишнинг бошида айнан президент Путин турибди экан. Бундан ташқари, Путин Навальныйнинг партиясига ҳам ҳужумлар уюштирибди. Ўзининг ноқонуний ҳаракатлари билан Путин Россия конституциясининг 80- модда 2 қисмига зид иш тутмоқда экан. Навальный судда ғолиб чиқиши мумкинлигига ишонмайди. Буни расман тан олган. Аммо шу йўл билан Путиннинг сиёсий майдондаги обрўсига путур етказишга умид боғлабди.
Расмий маълумотларга қараганда, куз бошлангандан бери Навальныйнинг жамғармасига тегишли штабларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари бир неча марта тинтув ўтказган. Тергов қўмитаси ушбу жамғарма вакилларига нисбатан жиноий иш қўзғатган. Улар бировлардан зўрлик йўли билан катта миқдорда пул ундиришда айбланган. Шу билан бирга жамғарма штабларидаги жиҳозлар, ходимларга тегишли ҳисоб рақамлар ҳибсга олинган. Ҳисоб рақамлар ҳибсга олингач, жамғарма активистларидан ҳисобланган бир аёлнинг бўйнига 75 млн рубл миқдорида қарз илиб қўйилибди.