Аделина Испанияга қайтгач, бойлигининг бир қисмини хайрия йўлида сарф қилмоқчи эди. Яъни, каттагина ижодий марказ очиб, у ерда қийналган, етим болаларни ўқитиш истаги унга кеча-ю кундуз тинчлик бермасди…
Ҳозир эса…
Эри Федериконинг ўлимидан сўнг бироз тинчланиш мақсадида шу оролга дам олиш учун келди… Аслида, анави Эрнесто ҳам у билан бирга келиши, ҳозирги оғир вазиятларда ёнида бўлиши мумкин эди. Аммо Аделина бировнинг марҳаматига зор аёллардан эмас…
Шунга қарамасдан, Аделина барибир қаттиқ қайғуради. Ҳомиладор бўлса. Бола туғилгач, қаерда яшайди? Испанияга қайтадими? Балки маълум вақт шу оролда қолиб турар?..
Йўқ, қайғуравериш ҳам яхши эмас. Соғлиғига путур етиши мумкин. Айниқса, боласи қийналади…
Аделина хомуш тортиб деразадан ташқарига боқди. Шу пайт остонада хизматкор аёл Мария пайдо бўлди.
— Нима бўлди?
— Ҳеч нарса бўлгани йўқ, хоним! — жавоб қилди Мария. — Сизга Мадриддан қўнғироқ қилишди. Кимлигини била олмадим. Истасангиз, ўзингиз гаплашиб кўришингиз мумкин. ¡ сизни йўқ деб айтайми?
— Гапирган эркак кишимиди?
— Ҳа.
Аделина ўйга толди. Қизиқ. Нима қилсин? Гаплашсинми? Нега қўнғироқ қилаяпти ўзи?..
— Кимлигини сўраб кўрайми? — унинг хаёлини бўлди Мария.
— Йўқ, ўзим биламан. У раҳматли эримнинг ҳамкори… Яхшиси, сен менга апельсин шарбатидан келтир. Жуда чанқадим.
— Хўп бўлади, хоним!..
— Айтганча, телефонни менга бер-чи!..
Мария чиқиб кетгач, Аделина оҳиста ўриндиққа чўкиб, гўшакни қулоғига олиб борди.
— Алло, ким бу?
— Эрнесто Монтес, — гўшакдан таниш овоз эшитилди. — Салом Аделина! Қандай яшаяпсан?
Аделинанинг ранги бўзарди. Азбаройи жаҳли чиққанидан тишлари ғижирлаб кетди…
Нега қўнғироқ қилаяпти? Нима истайди ўзи?
— Сенга нима керак, Эрнесто? — сўради у гапни калта қилиш учун.
— Кулгимни қистатмагин, азизам!..
Эрнестонинг овозидан асабийлашаётгани аниқ сезилиб турарди.
— Биласанми, Федерико ўлди. Энди у йўқ. Тириклигида эса мен унга ваъда қилганман.
— Нимани ваъда қилгансан?
— Сендан хабар олиб туришни. Шундай экан, бекорга жаҳл қилаяпсан.
— Қулоқ сол, ҳозир мендан нима истайсан ўзи?
— Паоло касалхонага тушиб қолди. Шуни айтмоқчийдим.
— Нима? — Аделина беихтиёр ўрнидан туриб кетди. — Қанақасига? Унга нима бўлди?
— Тинчлан. Айтарли ҳеч гап бўлгани йўқ. Дугоналари билан мотоциклда сайр қилиб юриб йиқилиб тушибди. Сал мияси чайқалган, холос. Тез кунда тузалиб кетади.
— Қаердан биласан?
— Биламан. Жароҳат жиддий эмас… Шундай экан, азизам, севимли қизинг соғайиб кетади тез орада.
— Айт, Паоло қайси касалхонада? Мен ҳозироқ етиб бораман.
— Бу шарт эмас.
— Ие, нега шарт бўлмас экан? Қизимни мендан сир тутишга ҳаққинг йўқ. Ҳозироқ айт!
— Ўзингни бос. Сен турган ердан Мадридга учиш осон иш эмас.
— Бу сени қизиқтирмай қўя қолсин. Пулим етарли. Истасам, хусусий самолёт ёллайман.
— Буни биламан. Сен бой аёлсан. Лекин…
— Нима яна?
— Индинга кела қолганинг маъқул.
— Яхши. Мени кутиб оласанми?
— Албатта. Сендай аёлни кутиб олмай бўларканми?!.
Аделина секин гўшакни диван устига ташлаб, кўзларини юмди…
* * *
Эрнесто келишилган куни эрталаб ўзига тегишли корпорация ишларидан воқиф бўлгач, зудлик билан тайёрагоҳга етиб борди. Ҳозир унинг хаёлида фақат Аделина эди. Мовий кўзлари, тик сийналари, силлиқ, узун сочлари кўз ўнгида бетиним айланар, самолёт учиб келиб қўнишини сабрсизлик билан кутарди…
Ниҳоят, кутилган онлар яқинлашиб хусусий самолёт тайёрагоҳга келиб қўнди. Лекин… негадир самолётдан учувчининг ўзигина чиқиб, тўғри Эрнестога яқинлашди.
— Қани хоним? — ҳовлиқиб сўради у учувчидан.
— Билмадим. Негадир… Тайёрагоҳга келмадилар. Менга эса узоқ ушланиб туриш мумкин эмас. Учиб келавердим.
— Галварс! — кутилмаганда нотаниш йигитни сўкиб юборди Эрнесто. — Кутиб туриш лозим эди…
Эрнесто асабий юриб бориб машинада ўтирган котибаси Терезога қичқирди.
— Тез Аделинага қўнғироқ қилиб аниқланг! Нега келмагани сабабини айтсин ҳеч бўлмаса!
— Хўп бўлади…
Нима ҳам қила оларди? Эрнесто машинага ўтириб, яна ортга қайтди…
Кабинетига эндигина кириб ўтирган ҳам эдики, Терезо қўнғироқ қилди.
— Хўш, аниқладингизми? — сўради Эрнесто асабийлашаётганини яширолмай.
— Ҳа, Аделина хоним биз тайёрагоҳдан чиқиб кетгач, орадан беш дақиқалар ўтиб бошқа бир самолётда учиб келибди. Айтишига қараганда, сизни кўришни истамаганмиш.
— Нима?.. Нега мени чақирмадинг?
— Шуни илтимос қилди. Ахир, мен айбдор эмасман-ку!.. Қолаверса, Паоло Аделина хонимнинг қизи. ¡лғиз қолиб гаплашгиси келгандир балки…
— У ўзининг қизи эмас. Ўгай.
— Нима фарқи бор? Аделина хоним Федериконинг беваси. ¡ш ҳам эмас. Ҳамма нарсани ўзи мулоҳаза қила оладиган ёшда.
— Э, у бор-йўғи ўттиз бешда. Қариб қоптими?
— Биз учун бу ёш анча катта… Шундай экан…
Эрнесто индамади. Терезони қўли билан имлаб чиқариб юборгач, ўйга толди…
Нега Аделина бундай йўл тутди? Нега касалхонага бирга боришни истамади?.. Йўқ, қочиб қутулиб бўпти!.. Ҳозироқ етиб боради олдига… Қани, ўша ерда ҳам ҳайдаб кўрсин-чи!.. Ўзини олиб қочиб кўрсин-чи!..
Эрнесто даст ўрнидан туриб ташқарига отилди. Котибанинг ҳай-ҳайлашига ҳам қулоқ солмай машинасига ўтирди-ю, касалхонага жўнади…
* * *
— Салом, Паоло!.. — Эрнесто палатага кириб келиб Аделинанинг рўпарасида тўхтади. Атайин унга салом бермади. — Қалайсан энди, қизгина?
— Яхши, — деди зўрға Паоло ётган ерида. — Фақат бошимни бура олмаяпман.
— Ҳечқиси йўқ. Кўникасан.
— Қизим, ростданам Эрнесто олиб келдими сени касалхонага? — сўради Аделина Эрнесто томонга бир назар ташлаб оларкан.
— Ҳа, у ҳамиша ёнимда бўлди. Ҳатто кечаси ҳам. Қимирламай ўтириб чиқди…
— Жуда яхши, асалим!.. Энди бир-икки ҳафта қимирламай ётишинг керак бўлади. Худо хоҳласа, кўрмагандай бўлиб кетасан… Бўпти, энди мен борай. Баъзи битирадиган ишларим бор. Кечқурун албатта келаман.
— Хайр! — ётган ерида қўл силтади Паоло.
Аделина сумкачасини қўлига олиб ташқарига йўл олди. Эрнесто ҳам қизга кўз қисиб қўйди-да, унинг кетидан юрди.
— Агар қарши бўлмасанг, биргаликда қаҳва ичсак, — деди у кўчага чиқишгач Аделинанинг йўлини тўсиб. Аёл индамади. Аммо қаҳвахона томон йўл олди…
Ичкарига кириб ўтиришгач, Эрнесто уни саволга тута бошлади.
— Хўш, мени кўришга кўзинг йўқлиги сабабини билсам бўладими?
Аделина чуқур тин олди.
— Билмадим.
— Нега билмайсан? Ҳамма нарсани биласан сен… Наҳотки, тушунмасанг? Менга сенинг ёрдаминг зарур.
— Сенинг ўзгалар ёрдамига муҳтожлик еринг йўқ эди, шекилли?
— Бу нима деганинг?.. Бўлмаган гапларни гапирма… Юр, яхшиси, бирор холироқ ерда ўтирамиз!.. Ҳаммасини гаплашиб оламиз.
Аделина секин ўрнидан турди.
— Қаерда?
— Ҳов анави боғ ичкарисида.
— Худди ёш йигит-қизлардек-а?
— Нима қипти? Бизам ҳали қариб қолганимизча йўқ…
— Билиб қўй, — деди Аделина, — сен барибир менга ёқмайсан. Шундай экан, эски гапларни қўзғаб овора бўлма!..
— Яхши. Энди менга бир нарсани айт. Паоло тузалиб чиққач, қаерда яшайди?
Аделина ялт этиб Эрнестога қаради.
— Бу нима деганинг? Албатта ўз уйида.
— У ерда қийналади.
— Нимадан?
— ¡лғизликдан. Меҳрибонлик қиладиган, иссиқ-совуғидан хабар оладиган одам йўқ у ерда.
— Тўғри, — бош эгди Аделина, — сен ҳақсан.
— Унда мен билан… Йўқ, биз билан бирга бўлса-чи?
— Яна ўзингни қўшаяпсан-а!.. Уф-ф…
— Албатта қўшаман. Чунки у мени жонидан ортиқ кўради…
Аделина индамади. Шу тобда миясида турли саволлар ғужғон ўйнай бошлаганди. Ўша саволлар уни кўпдан бери қийнаб келар, ҳозир эса баттар азоб бера бошлаганди.
Эй Худо, нега ўша куни эрининг ўлгани ҳақида хабар бериш учун айнан Эрнесто келди?.. Бошқа одам қуриб қолганмиди?.. Энди… Ундан ҳомиладор эканини қандай айтади? Ишонадими?.. Ишонганда нима қилиб беради?.. Ахир, Аделина иккинчи марта никоҳдан ўтмоқчи эмас!.. Эрининг ўлимидан сўнг ҳеч ким билан яшамоқчи эмас!.. Нималар қилиб қўйди ўзи?..
Аделина паришонхотирлик билан аста кета бошлади.
— Тўхта! — унинг елкасидан ушлаб қолди Эрнесто. — Қаерга?.. Тушунсанг-чи, биз сен билан худди душманларга ўхшаб қолдик. Шу яхшими?
— Қўйвор, мен кетишим керак!..
— Паоло масаласида бир қарорга келмадик-ку!
— У мен билан оролда яшаб туради.
— Йўқ! — кутилмаганда қичқириб юборди Эрнесто. — Бунга йўл қўёлмайман!
— Нега бақирасан? Сен ким бўлдингки, йўл қўймасанг? Эриммидинг?..
— Шундай бўлишини орзу қиламан.
— Чучварани хом санабсан. Бўпти, хайр!..
Аделина тез-тез юриб машинаси томон кета бошлади. Эрнесто эса унинг ортидан термилганча турар, муштлари асабий тугилган эди…
* * *
Эрнесто узоқ вақт катта кўчада туриб қолди. Шу кўйи Федерико ўлган кунни эслади.
Ҳа, шу куни бошланганди ҳаммаси. Анчадан бери Аделинани кузатиб юрган эркак шу куни ўзини тута билмади. Даст кўтариб тўшакка ётқизди…
У ёғи равшан. Аёл қаршилик қилмагани учунми, ё муҳаббат устун келдими, дўстининг ўлими ҳам эсидан чиқди. Аделинадай гўзал, фариштасимон аёлнинг оғуши уни эритиб, бутун тунни унинг уйида ўтказди…
Йўқ, орқасидан боради. Бормаса бўлмайди. Сира бўлмайди…
Эрнесто машинасига ўтирди-да, Аделинанинг квартирасига жўнади…
Афсуски, яна оролга жўнаб кетган экан. Қизиқ. Қандай улгурди бу қадар тез жўнаб кетишга? Орадан бор-йўғи бир ярим соатлар вақт ўтган бўлса…
— Қараб тур, — асабий шивирлади Эрнесто, — ернинг тагида бўлсанг ҳам топаман…
У аввалига Паолодан яна бир маротаба хабар олиб, сўнгра тайёрагоҳга йўл олди… Мақсад битта. Оролга — Аделинанинг ёнига зудлик билан етиб бориш ва муносабатлари масаласини узил-кесил ҳал қилиш…
* * *
— Сен?..
Аделина кутмаган эди. Ҳовлида пайдо бўлган Эрнестони кўриб қотиб қолди.
— Сен қаердан пайдо бўла қолдинг?
— Ортингдан келаяпман. Нима, мендан осонликча қутуламан деб ўйлаганмидинг?
— Қўй, шу ердаям эски гапларни қўзғама, — деди Аделина уни мажбуран ичкарига таклиф этаркан. — Барибир фойдаси йўқ.
— Биласанми, сен мендан ниманидир яшираяпсан, — унга синчковлик билан тикилди Эрнесто. — Нималигини билмадим-у, аммо менга тааллуқли эканини юрагим сезаяпти.
— Тушун, — дея столни оҳиста муштлаб қўйди Аделина, — ниятингни биламан. Аммо мениям ўйлагин. Эримнинг ўлимидан сўнг қайтиб турмушга чиқмасликка қасам ичганман.
— Сабаб?
— Федерикога содиқ қолишни истайман.
— Йўғ-э, наҳотки? Ахир, у ўлган кеча қиладиган гуноҳни қилиб бўлдик-ку!..
— Хўш, бу ерда қанча турмоқчисан? — гапни бошқа ёққа бурмоқчи бўлди Аделина.
— Сенга етишмагунча туравераман.
— Ҳайдаб юборсам-чи?
— Ҳайдаб бўпсан!.. Айт, нимани яшираяпсан мендан?.. Нега рангинг оқариб қолган? Бирор еринг оғрияптими?
— Йўқ… Илтимос, бирпас ёлғиз қолдир мени!..
— Йўқ, мен бу ерга ўша сен яшираётган муаммони биргаликда ҳал қилиш учун келганман. Шундай экан, сени бир дақиқагаям ёлғиз қолдиролмайман…
Аделина ялт этиб Эрнестога қаради. Нима деди?.. Муаммо дедими? Наҳотки, ҳомиладорлигидан хабар топган бўлса?.. Йўқ, бўлиши мумкинмас… Хабар топиши мумкинмас…
— Менга ёрдамчи сира зарур эмас, — деди ниҳоят ўзини қўлга олиб. — Ўз муаммоларимни ўзим ҳал қилишга одатланганман…
Шу лаҳзада негадир боши айланиб ўзини жуда ёмон ҳис эта бошлади. У қалқиб бораётганини, ҳозир-ҳозир йиқилиб тушишини сезиб турарди. Эрнесто унинг аҳволини кўрди-ю, дарҳол суяб ҳовлига етаклади.
— Сенга нима бўлди? Ҳозир дўхтирга олиб бораман. Ҳаммаси яхши бўлади…
Врачлар Аделинани узоқ текширишди. Аёл барча оғриқларга чидаб, охиригача тишини-тишига қўйди. Уни оғриқлар эмас, қайсидир дўхтирнинг Эрнестонинг ёнида ҳомиладорлиги ҳақида айтиб қолиши қўрқувга соларди. Ана шу нарсадан чўчирди. Негаки, бола ҳақида унинг билишини истамасди. Қолган умрини шу боласига бағишлашни истарди…
Афсуски, Аделина хоҳлагандай бўлиб чиқмади. Бош врач Эрнестога ҳаммасини очиқ-ойдин айтиб қўйди.
— Аёлингиз ҳомиладор, жаноб!.. Табриклайман!.. Болани эҳтиёт қилинглар!..
Эрнесто бу гапни кутмаганди…
— Ахир…
У нимадир демоқчи бўлди-ю, аммо айтмади. Муолажалардан сўнг Аделинани авайлаб машинага ўтқазаркан, мамнун жилмайиб қўйди:
— Қара-я, бола аниқ мендан!.. Сен бўлсанг, шундай қувончли хабарни менга айтмай юрибсан… Қани, эндиям мендан қочиб кўр!..
— Қочсам нима қилардинг? Менга қара, бола нега энди сеники бўлиши керак-а?.. Сен билан атиги бир кеча бирга бўлганман…
— Эҳ, шу ердаям ўз билганингдан қолмайсан-а!.. Нима, қари Федериконгдан демоқчимисан?.. Ахир, неча йил турмуш қилдинг. Болали бўлганингда аллақачон бўлардинг… Қўй, гапни айлантирма!.. Яхшиси, биз ҳаётимизни боғлайлик…
— Бекорларни айтибсан, — деди Аделина совуқ оҳангда. — Мен иккинчи марта эрга тегмоқчи эмасман. Ўзим учун яшамоқчиман…
Эрнесто ортиқ гапириб уни қийнагиси келмади. Шундоқ ҳам толиқиб бораётганини кўриб, индамай қўя қолди…
* * *
Тун. Тоғ тарафдан келаётган муздек шабада баданни жунжиктиради. Эрнесто ташқарида хаёл сурганча сигарет чекди. Чекиб бўлгач эса Аделина ётган хона томон кўз ташлаб қўйди. Чироғи ўчирилган. Лекин… Йў-ўқ, ноз қилаяпти… Ухламаган… Э, нима бўлса бўлар… Замбаракка солиб отиб юбормайди-ку!.. Устига-устак ундан ҳомиласи бўлса…
У аста ўрнидан туриб ичкарига йўл олди…
Аделина ҳали ухламаганди. У ҳам Эрнестонинг сўнгги гаплари хусусида бош қотирар, гоҳи-гоҳида секин бошини кўтариб ташқарига қараб оларди. Гўёки ўзи ҳам шу кеча унинг кириб келишини кутаётгандек…
Шу пайт тўсатдан эшик очилди. Ич кийимда ётган аёл аста ўрнидан туриб, устини чойшаб билан беркитиб олди.
— Ким у? — атайин сўради Аделина гарчи кимлигини билиб турса-да.
Эрнесто бўлса, индамасдан келиб ўзини унинг устига ташлади.
— Азизам, бунча азоб бериш Худога ҳам маъқул келмайди… Кел, энди бир қарорга келайлик!.. Нима деганингда ҳам барибир ишонмайман. Фақат бир нарсагагина ишонаман. Сен ҳам мени севасан!..
Аделина эркакнинг кучли қўлларига қарши бора олмади. Буни истамасди ҳам. Чунки қалби шу кечадан эътиборан фақат ва фақат Эрнесто томон талпина бошлаганди…
Аёл ҳирс билан бўйинларидан ўпа бошлаган Эрнестони иягидан тутиб тўхтатди-да, кўксига бошини қўйиб йиғлаб юборди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|