Payshanba, 04.07.2024, 23:51
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 9
Mehmon: 9
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » May » 22 » …Албатта Мен яқиндирман

09:27
…Албатта Мен яқиндирман
"…Албатта Мен яқиндирман”

(Бақара сурасининг 186-ояти тафсири)

وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ (186)

"Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи менга дуо қилганда, ижобат қилурман. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар” (Бақара сураси 186-оят).

Юқоридаги оятларда Рамазон рўзаси ҳақида сўз кетган эди. Аллоҳ таоло бандаларига енгилчиликни ирода қилганини маълум қилди. Шунингдек, Аллоҳ таоло бандаларига қийинчиликни раво кўрмайди. Ушбу ояти кариманинг маъноси эса:

Модомики, Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло сенга рўзада берган нафсий покланиш ҳаловатини тотар экансан, У Зотга шукр қилишликка юзланасан. Бу эса (юзланишлигинг) Аллоҳ таолонинг сенга "Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман”, деб жавоб қайтаришига муносибдир. Мулоҳаза қиладиган бўлсак, ояти каримада "إذا” (изаа) калимаси келди, "إن” эмас! Аллоҳ таоло таъкидлаяптики, сен ушбу ҳаловатга эришганингдан сўнг, албатта, У зотга шукр қиласан. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: "Уч тоифа бор, уларнинг дуолари рад қилинмайди: Рўзадор – оғиз очгунича, адолатли имом ва мазлумнинг дуоси”. (Ушбу дуо)ни Аллоҳ таоло булутлар устига кўтаради ва унга осмон эшиклари очилади. Аллоҳ таоло: "Иззатимга қасам! Албатта, унга нусрат бераман. Озгинадан кейин бўлса ҳам”, дейди”.

Аллоҳ таоло дуони қабул қилишлигини билдик. Хўш, сен имом эмасдурсан ва мазлум ҳам эмасдурсан. Аммо, рўзадор бўла оласан! Демак, сенга рўза тутиш қолди.

Қуръони каримда "سأل” (саъала) "сўраса” калимасини келган жойини кўрсак, кетидан жавобида "قل” (қул) "айт” калимаси ҳам келади:

يَسْأَلُونَكَ عَنِ الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ قُلْ فِيهِمَآ إِثْمٌ كَبِيرٌ [البقرة: 219]

"Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен: "Иккисида катта гуноҳ… бор” деб айт” (Бақара сураси 219-оят).

وقوله:{ وَيَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَ قُلِ الْعَفْوَ }[البقرة: 219]

"Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен: "Ортиқчасини”, деб айт” (Бақара сураси 219-оят).

يَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَ قُلْ مَا أَنفَقْتُم مِّنْ خَيْرٍ فَلِلْوَالِدَيْنِ وَالأَقْرَبِينَ وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا تَفْعَلُواْ مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللّهَ بِهِ عَلِيمٌ [البقرة: 215]

"Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен: "Нафақа қилган яхшилигингиздан ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин. Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”, деб айт” (Бақара сураси 215-оят).

Барча ўринда "يَسْأَلُونَكَ» (ясъалунака) «сўрашади», калимасидан сўнг "قُلْ” (қул) "айт” деб, бир ўринда эса "فقل” (фақул) "бас, айт”, деб келган:

وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الْجِبَالِ فَقُلْ يَنسِفُهَا رَبِّي نَسْفاً  [طه: 105]

"Сендан тоғлар ҳақида сўрарлар. Бас: «Роббим уларни мутлақо совуриб юборажак…” деб айт” (Тоҳа сураси 105-оят).

Диққат билан назар ташласак, "قُلْ” (қул) ва "فقل» (фақул) ўртасида фарқ бўляпти. Яъни, Аллоҳ таоло бандалари орасида бўлаётган амал борасида сўрашганда "قُلْ” (қул), деб жавоб беришликни буюраяпти ва ҳали бўлмаган, кейинчалик бўладиган нарса борасида сўралганда, "فقل» (фақул) деб, жавоб беришликни буюряпти. Бу Қуръони каримнинг нозик балоғатли эканлигидан далолат!

Аммо, биз тўхталаётган ояти каримада эса, "Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар…” дан кейин, на "قُلْ” (қул) ва на "فقل» (фақул) деди. Чунки, "قُلْ” (қул), деб ишлатишлик амалиётда яқинликни узоқлаштириб юборади. Аллоҳ таоло бу ерда бандаларининг сўровига воситасиз жавоб беришликни ирода қилди. Гарчи, бу хабарни етказувчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлсаларда, Аллоҳ таоло "Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман”, деб жавобни бандаларига тўғридан-тўғри йўллади. Бунинг нозил бўлиш сабаби бор: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Роббимиз яқинми муножат қилсак, ёки узоқми нидо қилсак?”, деб сўрашган эди. Чунки, одатда узоқдаги кишига нидо қилинади. Кейин, Аллоҳ таоло жавобан: "Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман” деди. Бу яқинликнинг фойдаси нимада?! Албатта, Аллоҳ таоло айтаяптики: "Дуо қилгувчи дуо қилганда, ижобат қилурман”. Лекин, бунинг шартлари қандай?

"Агар бандаларим сўрасалар” оятида "عباد” (ъибаад) калимаси ишлатилди. Араб тилидан маълумки, «عبيد» (абийд) ва "عباد” (ъибаад)  калималари ўртасида фарқ мавжуд. Тўғри, иккала калиманинг ҳам бирлик кўриниши "عبد” бўлишлиги мумкин. Аммо, бу ерда «عبيد» ва "عباد” борасида сўз кетмоқда. Ер юзида барча Аллоҳга «عبيد» – "қул” бўла олади, лекин, ҳамма ҳам "عباد” – "банда” бўла олмайди. Нима учун?

Чунки, «عبيد» (абийд) борлиқда бошқа нарсалар каби бўйсундирилгандир. Булар орасида ҳақдан бош тортганлари ҳам мавжуд. Аммо, Аллоҳнинг бандалари "عباد” У зотнинг барча буйруқларига ўз ихтиёрлари билан бўйсунганлардир. Улар қачон туғилиб, қачон ўладиган ва қандай бу оламда бор эканлиги борасида ақл юритмайдиганлар орасида туриб ҳам Аллоҳнинг буйруқларига эргашадилар. Бу ерда "عباد” лар Аллоҳ таоло уларга қилган ихтиёр иш борасида шундай деб ажралиб турадилар: "Тўғри, ё Роббим! Сен бизга ихтиёр бердинг ва биз эса Сенга борар йўлни тутдик. Ҳавойи нафсимиз бизнинг устимиздан ҳукм чиқаришлигига қўйиб бермаймиз. Сен шундай дегансан "Фалон ишни қил” ва "Фалон ишни қилма”, биз эса ушбу таклифни Сендан қабул қилганмиз. Ё Роббим!».

Роббинг сенга "Қил” деб айтади, қачонки, сен бу ишни қилиш ёки қилмасликка қодир бўлсанг. Ёки "Қилма” деб айтади, қачонки, сен бу ва бу ишни қилишликка қодир бўлсанг! Шунинг учун ҳам, "Қил” ва "Қилма” деган буйруқ ихтиёрий буйруқлар ичига киради. Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло сенга баъзи ишларда "Қил” ва "Қилма” деб, буйруқ берди, аммо, яна бир қанча ишлар борки, у борасида сенга на "Қил” ва на "Қилма” деди. Бу ишни қилиш ё қилмасликда эркин бўласан. Буни "Мубоҳ ихтиёр доираси” деб номлади. Бу ерда яна "Қил” ёки "Қилма” дейишликка боғланган таклифлар ва унинг устида зарар қоим бўлмаган, қилиш-қилмаслик сенинг қўлингда бўлган таклифлар бор. Ихтиёридан фойдаланиб, "Роббим, Сен менга ихтиёр бердинг. Лекин, мен Ё ихтиёрни берган зот, бу ихтиёрни яхши деб билган томонингга юзлантиришлигинг учун Сенга топширдим. Мен ихтиёримдан воз кечаман. Сен "Қил” деган нарсангни қиламан ва "Қилма” деган нарсангни ҳаргиз қилмайман”, деган киши ҳақиқий бандадир.

Демак, ҳақиқий "عباد” лар ихтиёрини олиб, уни ихтиёрни уларга туҳфа этган зотнинг ўзига топширишди. Аллоҳ таолога: "Биз Сени ўз нафсимизга омонатдор этдик” дейишди. Аллоҳ таоло бу бандаларини "عباد” сифатлаб шундай марҳамат қилади:

وَعِبَادُ الرَّحْمَـانِ الَّذِينَ يَمْشُونَ عَلَى الأَرْضِ هَوْناً وَإِذَا خَاطَبَهُمُ الجَاهِلُونَ قَالُواْ سَلاَماً * وَالَّذِينَ يِبِيتُونَ لِرَبِّهِمْ سُجَّداً وَقِيَاماً   [الفرقان: 63-64]

"Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида, "салом”, дейдиганлардир. Улар тунларни Роббиларига сажда қилиб, бедор ўтказурлар” (Фурқон сураси 63-64 оятлар).

Мана шу зотлар Аллоҳнинг "عباد” бандаларидирлар. Шу сабабли ҳам Аллоҳ таоло шайтонга шундай деган:

إِنَّ عِبَادِي لَيْسَ لَكَ عَلَيْهِمْ سُلْطَانٌ   [الحجر: 42]

"Албатта, менинг бандаларим устидан сенга ҳукмронлик қилишлик йўқ” (Ҳижр сураси 42-оят).

Ундай бўлса, шайтонга бандалар устидан мутлоқ ҳукмронлик йўқ экан. Шайтон "عبيد” ларга ихтиёрлари сабабли таъсир ўтказа олади. "عِبَادِي” калимаси ичига "عبيد” калимаси кирмайди. Фақатгина қиёмат куни келганда иккала калимага ҳам "عِبَادِي” калимаси ишлатилади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

أَأَنتُمْ أَضْلَلْتُمْ عِبَادِي   [الفرقان: 17]

"Анави бандаларимни сизлар адаштирдингизми?” (Фурқон сураси 17-оят).

Қиёмат қоим бўлганида, ҳеч кимнинг ихтиёри қолмайди. Шу сабабдан ҳам барча "عِبَادِي” калимаси ичига кириб кетади. Ҳатто, кофирларга ҳам ихтиёри қайтиб берилмайди.

Аллоҳ таоло "Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи менга дуо қилганда, ижобат қилурман” деб марҳамат қилди. Бандалар Аллоҳ таолонинг иймоний манҳажини тутганлар. Шу боис, У зотдан фақатгина иймон ва таклифотларни кетказмайдиган нарсаларни сўрайдилар.

Аллоҳ таоло айтади: "Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар”. Чунки, дуо жавобни талаб қилади. Модомики, дуоингни ижобат бўлишлигини ҳоҳласанг, Роббингга одоб ила муомила қилгин! У зот субҳанаҳу ва таоло сени Ўзининг йўлига чақирди. Аллоҳ таоло сенинг дуоингни ижобат қилишлигини ҳоҳласанг, сен ҳам У зотнинг чақириғига ижобат қилгин! Аллоҳ таоло "Дуо қилгувчи менга дуо қилганда, ижобат қилурман” деб марҳамат қилди. Дуо қилгувчининг ўзинигина келтирмади. Балки, унга шарт қўйди, яъни "Менга дуо қилганида” деди. Чунки, баъзида инсонлар бажаришга қодир бўлмаган кишилардан ҳам сўрашликлари мумкин. Бунга мисол Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти каримасидир:

إِنَّ الَّذِينَ تَدْعُونَ مِن دُونِ اللَّهِ عِبَادٌ أَمْثَالُكُمْ   [الأعراف: 194]

"Албатта, Аллоҳдан бошқасига дуо қиладиганлар ҳам сиз каби бандадирлар” (Аъроф сураси 194-оят).

إِن تَدْعُوهُمْ لاَ يَسْمَعُواْ دُعَآءَكُمْ..  [فاطر: 14]

"Агар уларга дуо қилсангиз, дуоингизни эшитмаслар” (Фотир сураси 14-оят).

Гўёки, банда ижобат қилишликка аҳл бўлмаганлардан сўрайди. Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло эса бизга "Дуо қилгувчи менга дуо қилганида ижобат қилурман”, деб таълим беряпти. Аммо, банда бориб, вафо қилишликка қодир бўлмаган кишидан сўраса, Аллоҳ таоло унинг дуосини ижобат қилишликка масъул эмас.

Аллоҳ таоло бу ерда бизга инсон ўзи учун яхши бўлган нарсани сўрашлиги ҳақида таълим бермоқчи. Инсон зоти бу яхшиликларни чегаралашга қодир эмас. Яъни, сен бир ишни яхши деб билишлигинг мумкин аммо, у аслида ёмон бўлиб чиқади. Сен уни яхши деб ўйлаб, дуо қилишликда бардавом бўлишлигинг мумкин. Шундай экан, дуонинг асл мулоҳазаси шуки, сен яхшликни яхши кўрасан. Лекин, яхшиликни тушунишликда ёки унга етказадиган нарса борасида хатоликка йўл қўйишлигинг мумкин. Шак-шубҳа йўқки, сен яхшиликни севасан. Шунинг учун ҳам Роббингни дуоингни ижобат қилишлиги – агар сенга нисбатан яхшилик келтирмайдиган бўлса, дуоингни ижобат қилмаслигидир. Шунинг учун ҳам, Роббингга умид қилиб, дуо қилганингдан сўнг У Зот дуоингни ижобат қилмаса, "Нима учун Аллоҳ дуойимни ижобат қилмади?”, деб айтма! Аллоҳ сенинг дуоингни ижобат қилди. У Зот сендан аҳмоқона дуо ёки унда сенга ёмонлик етадиган томонини кетказди. Чунки, сен дуо қилаётган зот Ҳаким зотдир. У Зот гўёки шундай демоқда: "Мен сенга яхшликни бераман. Мен биладиган яхшилик сенбиладиган яхшликдан устундир. Шу боис ҳам бу доингни ижобат қилинмаслиги сен учун яхшликдир”.

Бунга бир зарбул масал келтирсак – Аллоҳ таоло энг олий масалга лойиқ зотдир – Ўғлингиз сиздан ўз ёшига муносиб бўлмаган нарсани сўраса. Сиз ўғлингиз учун сўраган нарсасида зарар бор эканлигини билсангиз, сиз унга сўраган нарсасини сотиб олиб берасизми? Йўқ, албатта! Чунки, сиз у сўраган нарсадан зарар ва хавф-хатар бор эканлигини биласиз. Шу боис ҳам унга сўраган нарсасини олиб бермайсиз. Балки, сиз у сўраган нарсасидан кўра афзал ва яхшироқ нарсани олиб берасиз ва у сиз олиб берган нарса билан қувонади.

Шундай экан, яхшилик — ишлардаги ҳикмат тақозосига кўра бўлади.

Сизнинг дуоингизнинг ижобат бўлмаслигида ҳам, сизга унда жабр-ситам етишлиги сабаб бўлганлиги учундир. Бу борада Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло шундай марҳамат қилади:

وَيَدْعُ الإِنْسَانُ بِالشَّرِّ دُعَآءَهُ بِالْخَيْرِ وَكَانَ الإِنْسَانُ عَجُولاً   [الإسراء: 11]

"Инсон яхшиликка дуо қилгани каби, ёмонликка ҳам дуо қилади. Албатта, инсон шошқалоқдир” (Исро сураси 11-оят).

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло айтадики:

سَأُوْرِيكُمْ آيَاتِي فَلاَ تَسْتَعْجِلُونِ   [الأنبياء: 37]

"Сизга тезда оятларимни кўрсатаман. Шошқалоқлик қилманглар!” (Анбиё сураси 37-оят).

Уламолар айтишади: "Албатта, дуо билан хорлик ва ибодатни қасд қилсанггиз, гўзал бўлади. Ижобат эса фақатгина Аллоҳнинг иродасига боғлиқ. Сиз дуода ўзингизнинг насибангизни қила олишингиз мумкин, аммо, ишни тўлалигича тасарруф қила олмайсиз. Дуодаги сизнинг насибангиз – ибодат ва хорликдир. Чунки, сиз дуо қилаётганингизда қоим қилган сабабларингиз бирор ишга қодир бўлмайдиган башарнинг сўраши каби бўлади. Шу сабабли ҳам сиз барча нарсага қодир бўлган ва жамики нарсаларга Молик бўлган Зотдан сўрайсиз. Доримий ва Байҳақий ривоятида: «Қуръон қироати ва Менинг зикрим кимни Мендан сўрашдан машғул қилиб қўйса, унга сўровчиларга берадиган энг афзал савобни бераман», дейилган. Ўзимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга ўргатган нарсаларини ўргатайлик. Дарҳақиқат, Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Агар қадр кечасига етишадиган бўлсам, нима деб дуо қилайин?” деб сўрадилар. Эътибор беринг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамизга барча яхшиликларга қиёс қилса бўладиган нарсанинг таълимини бердилар. У зот: "Ё Аллоҳ! Сен Афуввсан. Сен афв қилишликни суясан, бизни афв қилгин!”, дедилар. Афвдан кўра яхшироқ нарса бормикан?! Йўқ, албатта! Ҳадеб "Буни бер”, "Буни бер” дейишликдан сақланиш керак. Чунки, бу сабабли "Инсон яхшиликка дуо қилгани каби, ёмонликка ҳам дуо қилади. Албатта, инсон шошқалоқдир” ояти остига кириб қолиш мумкин.

Кимки "Мен Роббимга дуо қилдим, У зот дуоимни ижобат қилмади”, деса, биз унга айтамизки: "Ақлсизлик қилманг. Сиз талаб қилган нарсангизни ижобат қилинмаслигининг ўзи бир яхшиликдир. Аллоҳ таоло хоҳлаган вақт сизга яхшиликни беради”.

Аллоҳ таоло жамиятда баъзи бир нарсаларни ундан сенга зарар етишлиги мумкин бўлганларини кўрсатди. Сабаби сенинг дуоингни ижобат қилмаслик – яхшиликнинг айни ўзи эканлигини билдиришликдир. Шунинг учун ҳам дуонинг шартлари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни покиза ризқ талаб қилишликка бошлаганлар.

Ҳадиси шарифда келади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Сўнг бир кишини зикр қилдилар: "Сочлари тўзиб, чанг-ғубор босган ва қўлларини осмонга кўтариб, "Ё Роббим, ё Роббим” деяётган киши. Ҳолбуки, ейдиган ўрни ҳаром, ичадиган ўрни ҳаром, киядиган кийими ҳаром ва ҳаром билан ўралган киши. Унга қаердан ҳам (дуоси) ижобат бўлсин?!”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга инсоннинг дуоси қай тарзда фасод бўлишлигини таълимини беряптилар. Хулоса қилсак, дуо икки ўринда ижобат бўлмайдиган бўлди: биринчиси, дуо қилиш фасод бўлган кўринишда, иккинчиси эса, инсон дуо қилаётган нарсаси ўзи учун яхши деб ўйлайди аммо, Аллоҳ таоло эса унда банда учун зарар бор эканлигини билади ва бу ёмонликни бандасидан йироқ қилади. Бу Буюк ва Олий зотнинг ҳикматидир.

Яна бир жиҳат. Дуонинг ижобат бўлишлиги кечикишлиги мумкин. Чунки, У зот сенга сўраган нарсангни берса, бу фоний дунёда сизга вақтинчалик яхшилик вазифасини бажарадиган нарсани берган бўлади. Ҳолбуки, У Зот сени яхши кўради. Шу боис ҳам дуоингни боқий охиратга кечиктиради. Бу фақатгина хос кишилар етишадиган етукликдир. Бу ерда яна бошқа бир етуклик бор: модомики, дуода хорлик ва бўйсуниш бўлар экан, Аллоҳ таоло сенга ҳадиси қудсийда келган нарсани йўллайди:

"Аллоҳ таоло дунё осмонига тушиб (кайфиятсиз), шундай дейди: "Ким менга дуо қилади, дуосини ижобат қиламан? Ёки сўрайди, сўраган нарсасини бераман”. Сўнг яна: "Ким (ўзини) маҳрум қилмасдан ва зулм қилмасдан қарз (яъни, бу ерда Аллоҳ таоло тоат-ибодатни назарда тутмоқда) беради?”, дейди”.

Албатта, инсон ўзи яхши кўрган нарсаларини сўрашликка боғлангандир. Ҳар қачон сўраган нарсаси унга тақдим қилинмаса у "Ё Роббим” деб нидо қила бошлайди. Аллоҳ таоло бандасини мана шундай дуо қилишлигини яхши кўради. Аллоҳ таоло айтадики: "Бандаларим орасида дуоларини яхши кўрадиганларим бор. Мен уларни "Ё Роббим” дейишликлари учун синовга йўллайман”. Мўмин кишининг дуодан бўлган насибаси уни ижобат бўлишлиги эмас! Балки Аллоҳ таоло айтган сўзидир:

قُلْ مَا يَعْبَؤُاْ بِكُمْ رَبِّي لَوْلاَ دُعَآؤُكُمْ      [الفرقان: 77]

"Агар дуо-илтижоларингиз бўлмаса, Роббим сизларга ҳеч қиймат бермас” (Фурқон сураси 77-оят).

Рубубият ва марбубиятнинг маъноси сен доимо "Ё Роббим” деб эътироф этишлигингдир. Бир масал келтирсак – Аллоҳ таоло энг олий масалга лойиқ зот – Ота ўғлига ҳар ой кундалик ҳаражатлари учун пул беради. Ўғил бир ойлик кундалик ҳаражатларини қоплайдиган пулни олгандан сўнг, бир ой давомида отаси билан алоқаси озайиб, уни кўришликка ҳам қизиқмаслиги мумкин. Аммо, ота ўғлига кундалик ҳаражатларини ҳар кунлигини бериб борса, ўғил отасини кутиб бошлайди. Отаси озгина кечиктирадиган бўлса, ўғил отасини эшик олдида кутиб тураверади. Ота ўғлини кўришлик учун эҳтиёжи бор нарса билан ўзига боғлайди.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дуонинг ижобат бўлишлиги учун шартларни белгилаб қўйган. Бу шарт – Аллоҳ таоло бандасини чорлаган пайтда банда ҳам У зотнинг чақириғига ижобат қилишлиги керак. Мана шу ҳолатда банда дуосининг ижобат бўлишлигига лойиқ бўлади. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтадики: "Кимники, мени зикр қилишлик мендан сўрашликдан машғул қилиб қўяётган бўлса, унга сўрагувчиларга берадиганимдан афзлини бераман”.

Бунинг мисоли: Саййидимиз Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланаётган пайтда, Жибрил алайҳиссалом у зотга: "Бирор эҳтиёжингиз борми?” дедилар. Эҳтиёжлари бор эканликларини инкор қилмадилар ва балога беписанд ҳам бўлмадилар. Жибрил алайҳиссаломга: "Аммо, сизга эҳтиёжим йўқ” дедилар. Тўғри, у зотнинг эҳтиёжлари бор эди, аммо, Жибрил алайҳиссаломга эмас эди. Чунки у зот куйдириш сифати ила яратилган оловдан нажот топишликларини билардилар. Бу иш махлуқотлардан бирортасининг қўлидан келмайдиган, аммо, бунга қодир зот фақатгина ушбу оловни яратган зот эканлиги равшан эди. Шунинг учун ҳам Иброҳим алайҳиссалом Жибрил алайҳиссаломга: "Аммо, сизга эҳтиёжим йўқ” дедилар. "Ҳолатимни кўриб, сўраб ҳам ўтирмади” (мақол), Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилди:

قُلْنَا يا نَارُ كُونِي بَرْداً وَسَلَاماً عَلَى إِبْرَاهِيمَ    [الأنبياء: 69]

"Айтдик: Эй, олов. Иброҳимга совуқ ва саломатлик бўлгин” (Анбиё сураси 69-оят).

Имом Алий каррамаллоҳу важҳаҳудан ўрнак олайлик, бир киши у зот бетоб бўлганларида, зиёрат қилишлик учун келди. У зотни оҳ-воҳ қилаётганини кўриб, "Сиз Абулҳасан бўла туриб, оҳ-воҳ қилаяпсизми?” деди. Шунда у киши: "Мен Аллоҳ таолога шижоат қилмайман” дедилар.

Ундай бўлса, Аллоҳ таолонинг "Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи менга дуо қилганда, ижобат қилурман. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар” деган каломига келсак, ижобат бўлишлик учун манҳаж бўлишлиги зарур эканлигини билдиради. "Иймон келтирсинлар” яъни, Аллоҳ таолони Ҳаким илоҳ деб, иймон келтиршлик зарурдир. Чунки, ҳар бир сўраган кишига дуоси ижобат бўлавермайди. Чунки, Илоҳлик ҳар бир сўровчига у учун яхши бўлган нарсани берадиган ҳикматни тақозо қилади. Бу яхшилик сўрагувчининг эмас, балки, дуони ижобат қилувчининг қиёсига кўра яхши бўлишлиги керак.

Аллоҳ таоло ояти карима якунида "Шоядки тўғри йўлни топсалар”, деб таъкидлаяпти. Хўш, "Тўғри йўлни топсалар” нинг маъноси нима? Маъноси: яхшилик йўлини, энг тўғри йўлни топишликдир.

Ушбу ояти карима "Рамазон унда Қуръон инсонлар учун ҳидоят қилиб, нозил қилинган (ой)дир” оятидан сўнг келган. Бу бизга баён қиладики, рўза тутиб, покланган инсон дуоси ижобат бўлишлиги учун лойиқ бўлади. Бу дуодан насибанг дуонинг ижобат бўлишлиги эмас, балки, унда ибодат борлигидир.

Аллоҳ таоло барчамизни Рамазон ойига етказсин! Рамазон ойида покланиб, дуоси ижобат бўладиган, Роббиларининг даъватига ижобат қилган мўминлар ва Аллоҳ таолога яқин бандалар қаторидан қилсин!

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR | Ko'rildi: 391 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz