1. Қалампир барча замонларда аччиқ бўлган. Бу сифати эволюция натижасидир.
2. Қалампир ҳайвонларни қўрқитади ва аччиқ таъсир қилмайдиган қушларни ўзига ром этади. Қалампирнинг уруғи қуш организми орқали ўтиб ҳам майдаланмайди.
3. Қалампирни биринчи бўлиб қадимий ацтеклар ва майя қабилалари уй шароитида етиштира бошлашган. Аччиқ қалампирни туз ўрнида, ширинини сабзавот ўрнида ишлатишган.
4. Баъзи маълумотларда айтилишича, қачонлардир ҳинду қабилалари қалампир сабаб бўлиб душман устидан ғалаба қозонган экан. Улар аччиқ қалампирни ёна бошлаган кўмир устига ташлашган. Шунда тутун чидаб бўлмас даражада аччиқлашиб, европалик босқинчиларнинг кўзини кўр қилган.
5. Дунёдаги энг аччиқ қалампир сифатида «Чили» қалампири тилга олинади. Ацтеклар тилидан таржима қилинганда, у «қизил» маъносини беради.
6. Қизил қалампир таркибида А, С ва В витаминлари, магний, калий ва темир моддалари мавжуд. Ҳали пишмаган яшил қалампирда эса бу модда ва витаминлар жуда кам бўлади.
7. Айрим қалампир турлари шу қадар ёқимсиз аччиқликка эгаки, уларга қўл тегса жароҳат етади. Ёки терини куйдиради. Шунинг учун бундай қалампирлар билан иш олиб борганда қўлқоп кийиб олган маъқул.
8. Оғиз қалампир туфайли чидаб бўлмас даражада ачиган пайт сув эмас, сут ичиш керак. Сув қалампир аччиғини баттар кучайтиради. Йогурт ва лимон ҳам аччиқни кеса олади.
9. Овқат ҳаддан зиёд аччиқ бўлмаслиги учун қалампирнинг уруғини ва ичидаги бир қават терисини олиб ташлаш лозим.
10. Канарейкаларнинг айрим турларига кайен қалампирини едиришади. Шунда уларнинг пати қизил тусга кираркан.
11. Қалампирдан алоҳида дамлама ҳам тайёрлашади. У иштаҳани очиш ва овқатни яхши ҳазм қилиш учун ичилади.
12. Қизил аччиқ қалампир саратон хасталигига қарши курашда ҳам муҳим аҳамият касб этаркан.
13. Атиргулранг қалампирни кўп еб бўлмайди. Унинг таркибида заҳар бўлади.
14. Қалампир ҳам наркотиклар, кофе каби одамни ўзига ўргатиб олиш қудратига эга.
15. Илгари аччиқ қалампир ошқозон яраси, гастритни келтириб чиқаради деб ўйлашган. Бироқ олимлар ўз тадқиқотлари натижасида бу фикрлар нотўғрилигини исботлашди. Аччиқ қалампир аксинча организмдаги хавфли бактерияларни ўлдираркан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|