1. Қалампир олис ўтмишда аччиқ бўлмаган. Эволюция туфайли аччиқ таъмга ҳам эга бўлган. Худди шу жиҳати ҳайвонларни қўрқитади ва қушларни ўзига чорлайди. Қушларга қалампир аччиғи таъсир қилмайди. Танасига кирган уруғи бутунича ерга тушади.
2. Қалампирни биринчи бўлиб қадимий ацтеклар ва майя қабилалари уй шароитида ўстира бошлашган. Аччиқ қалампирни улар туз, ширин турини эса сабзавот ўрнида ишлатишган.
3. Тарихий маълумотларга кўра, ҳинду қабилалари ўз даврида қалампир ёрдамида испан босқинчилари устидан ғалаба қозонган экан. Улар аччиқ қалампирни ёнаётган оловга ташлашган. Ундан тарала бошлаган аччиқ тутун испан босқинчиларининг кўзини кўр қилган, мудофаа имкониятларини йўққа чиқарган.
4. Энг аччиқ қалампирни «Чили қалампири» деб аташган. Бу ацтеклар тилидан таржима қилинганда, «қизил» маъносини беради.
5. Қизил қалампир таркибида А, С ва В витаминлари, шу жумладан, магний, калий, темир моддаси кўп.
6. Қалампирнинг айрим турлари шу даражада аччиқки, у танага тегса, куйдириб, яра ҳосил қилади.
7. Қалампир аччиғи оғизни куйдира бошласа, сув эмас, сут ичиш керак. Лимон ва йогурт ҳам қалампир туфайли ачишган оғизга хуш ёқади, аччиқни йўқ қилади.
8. Канарейкаларга патлари янада тўқ қизил тус олиши учун қалампир беришади.
9. Аччиқ қалампирдан иштаҳа очиш ва овқат яхши ҳазм бўлишида унумли фойдаланишади. Аччиқ қалампирли пластыр эса танадаги турли оғриқларга барҳам беради.
10. Олимларнинг изланиш натижалари аччиқ қалампир саратон хасталигини даволашда ҳам алоҳида аҳамиятга эгалигини кўрсатиб берган.
11. Пуштиранг қалампирни кўп еб бўлмайди. Чунки унинг таркибида заҳар мавжуд.
12. Илгари Чили аччиқ қалампири ошқозон гастрити, ошқозон ярасини келтириб чиқаради деб ҳисобланарди. Лекин олимлар бу фикрлар нотўғрилигини амалда исботлашган. Аксинча, аччиқ қалампир ошқозонда яра пайдо бўлишига сабаб бўлувчи бактерияларни ўлдираркан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|