Seshanba, 31.12.2024, 01:43
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 3
Mehmon: 3
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Noyabr » 25 » АЛАМ ВАСВАСАСИ…

09:00
АЛАМ ВАСВАСАСИ…
Карим одатига кўра кун тепага келганда ўрнидан туриб ҳовлига чиқди. Хотини аллақачон ишга кетибди. Болаларни боғчага ташлагани аниқ.

— Э, дунёларигаям… — сўкинди у афтини бужмайтирганча ортга қайтаркан. — Пул топганлар қоплаб топиб ётибди. Мен-чи?.. Тузук-қуруқ, мундоқ «ёғли»роқ жойга ҳам жойлаша олмайман. Хотинлар нимани биларди? Жаврашга уста холос. Эр деганни тушунса-да!.. Қаёқда. Бунинг ўрнига қовоқ-тумшуқ қилгани-қилган!.. Йўқ, жонимга тегди! Кечаги яримта ароқни ичмасам бўлмайди шекилли. Юрагим сиқилиб кетяпти, сиқилиб!..

У ичкари уйга кирди-да, сервант орқасига беркитилган бир шиша ароқни олиб ошхонага чиқди. Музлаткичдаги помидорлардан олиб товоқчага майдалаб тўғради.

— Ўлиб кетмайдими ҳаммаси! — ғудраниб пиёлага қуйилган ароқни оғзига олиб борди. — Мана шу ароқни ичсам, анча енгил тортаман. Ана ундан кейин бозорга чиқиб кабобхўрлик қилсам ҳам бўлади.

Карим шишадаги ароқни бир соатча ичди. Гоҳ қизарган бурнини жийириб помидор тишлади, гоҳ ошхонани тутунга тўлдириб сигарет тутатди. Шиша бўшагач, гавдаси чайқала-чайқала, ароқ ва тутун қоришиқ бадбўй ҳаводан пишиллаб нафас олганча ҳовлига йўл олди.

— Т-тўхта, мулла Карим! — деди ўзига ўзи ғўлдираб. — Эркакнинг ёнида пичоқ бўлмаса холи не кечади?.. Ҳа, ҳозир ест қиламиз…

Тандирхонага гандираклаб кириб токчадаги ошпичоқни олди-да, қўйнига тиқди.

 

* * *

 

Карим шовқин-суронга тўла бозорнинг бир четидаги ошхонага кириб кабоб буюртирди. Кўз ишорасидан мақсадини тушунган жиккаккина официант қиз бирпасда унга пиво келтириб қўйди.

Кўпиги бокалдан чиққудек пиводан ҳўпларкан, у деразадан қоп кўтариб уёқдан буёққа чопаётган олибсотарларни масхараомуз кузатар, ора-сирада кўзларини қисиб қўшни столлар қаршисида овқатланаётганларга боқиб лаб тишлаб оларди.

«Шуям ишми? — ўйларди ўзича. — Қора терга ботиб, зил-замбил қопни кўтариб чопишларини қара! Мен бўлсам, ўлганимдаям шу ишни қилмасдим. Аёллари-чи? Ҳаммаёғи чангга ботиб, аъзойи бадани тирналиб уйига боради… Эрлариям ғирт ҳезалак бўлса керак-да! Шунақа хотинни қай кўнгил билан қўйнида олиб ётаркан?.. Уф-ф!.. Бас, кетдим!»

Совиб қолаёзган кабобни апил-тапил еб, пивони охиригача симиргач, Карим ўрнидан турди ва катта кўча томон юрди.

Маҳаллага кираверишда сутдек оппоқ чет эл машинаси турар, олд томонида келишган, кийинишига қараганда бойвучча бир аёл кўчага орқа ўгирган кўйи телефон орқали ким биландир берилиб гаплашарди.

Карим аёлни кўрди-ю, таққа тўхтади. Чайқалиб кетмаслиги учун кичикроқ бир дарахтга суяниб яхшилаб разм солди.

«Бу ўша фирибгар аёл эмасми? — кўнглидан ўтказди у. — Бир пайтлар йигирма беш минг долларимни ўзлаштириб қочворганди ярамас. Мелисалар ҳам топа олишмаган ўшанда. Демак, менга ўхшаганларнинг пулини ўмариб бойиб кетибди-да, ифлос!.. Туришини қара бунинг! Керилволиб ўзини кўз-кўз қилмоқчими? Ё ярқираган машинаси билан мақтанмоқчими?.. Ана энди қўлга тушдинг ойимча. Мендан қочиб қутулиб бўпсан…»

Карим тез-тез юриб бориб аёлнинг елкасига қўл ташлади. — Вой, кимсиз? Тортинг қўлингизни! — аёл қаршисидаги маст эркакни кўриб жонҳолатда ўзини орқага олди. Аммо Карим уни қўйиб юбормоқчи эмасди.

— Қўлга тушдингми, «аферист»? — шивирлади у бир қўли билан қўйнидаги пичоқни чиқариб. — Сен Жамиласан-ку! Тўғрими? Жамиласан-а?.. Мени алдаб бойиб кетибсан-да!.. Ўҳ-ҳў, телефонингам жа кетворганидан экан-ку-а?.. Қани, бизам бир гаплашайлик шу телефонда!..

— Қўйвор дедим сенга! — аёл Каримнинг қўлини елкасидан олиб ташлашга уринарди. Лекин кучи етмасди. — Мен Жамила эмасман!.. Қўйвор!.. Ҳозир бақираман, қўйвор!

— Ўзингни танимаганга оляпсанми? Мени аҳмоқ, гўл деб ўйловдингми?.. Қани, бақир! — Карим кутилмаганда пичоқни аёлнинг томоғига тиради. — Нега жим бўп қолдинг? Бақирмайсанми? Вей, тез калитни чўз буёққа! Қарз ўрнига бўлади! Чўз, сўйвораман!

— Бериб бўпман! — дағ-дағ титраб жавоб қилди аёл. — Бу менинг машинам!

— Шунақами? Бермайсанми?

— Бермайман!..

— Мана бермасанг! Мана!..

Тиғ аёл танасига қайта-қайта санчилиб, ғужанакланиб қолди ва ерга тиззалаганча тўлғона бошлади.

Ортиқ бу ерда қолиш хавфли эканини яхши билган Карим талваса ичида аёлнинг қўлидаги телефонни тортиб олиб ура қочди.

Орқасидан кимларнингдир «Ҳой, тўхта! Қаёққа? Тўхтамайсанми, Карим?» деган ҳайқириқлари эшитилгани сайин янада тезроқ чопди…

 

* * *

 

— Кўриб қолишди лаънатилар! — сўкиниб борарди Карим. — Ишқилиб, чалғитиб кета олсам марра меники. Чалғитаман ҳам. Нима, биринчи кун бу ишни қилишиммиди? Одам ўлдирганим йўқ-ку! Босди-босди бўп кетар!

Шу орада бекатга етиб, эндигина жилмоқчи бўлган автобусга ўзини урди.

«Яхшики, опамнинг уйи далага яқин жойда. — ўйларди одамлар панасига биқиниб олган Карим. — Кириб олсам, ит билармиди…»

Карим нимадир ёдига тушгандек чўнтагидаги қўл телефонни олиб кафтида айлантирган бўлди.

— Яп-янги экан. Туришидан камида тўрт юз доллар турса керак. Манжалақи-ей, жуда бой экан-да! Бундай телефонларни унча-мунча одам сотиб ололмайди… Итдан тарқаган фирибгар!..

Қирқ дақиқача йўл юргач, Карим таниш бекатда тушиб қолди.

Олдин чор атрофни синчиклаб текширди. Ҳеч ким ўзига эътибор бермаётганини кўргандан кейин кўп қаватли уйлар томон йўл олди.

 

* * *

 

— Вой, сенга нима бўлди, укажон? — эшик олдида деворга суянганча титраётган Каримни кўриб опаси Рисолатнинг ранги-қути ўчди. — Нега индамайсан? Ичкарига кир!

Карим лом-мим демасдан ичкарига кирди ва эшикни қулфлаб қўйди.

— Бирор нима десанг-чи! — тергашда давом этди Рисолат. — Биров билан уришдингми? Нимага кийиминг қон?

— Қон?.. — Кўйлаги енгида қотиб қолган қон изларини кўргач, Карим баттар жазавага тушиб опасини икки елкасидан чангаллаганча силтай бошлади.

— Опа, мени яширинг! Тезроқ яширинг мени!.. Нега жим турибсиз? Ҳозир… Кеп қолишади ҳозир!

— Ким? Ким кеп қолади?

— Э-э-э!.. Сенларни…

Карим зарда аралаш қўл силтади-да, балконга чиқиб кетди.

— Менга қара, тушунтириб гапир! Нима бўлди? Ким билан муштлашдинг? — Каримнинг ортидан чопиб чиққан Рисолат укасини ҳақиқатни гапиришга ундарди. — Мендан сир яширасанми? Туғишган опангдан-а?.. Ахир, мен сенга душман эмасман-ку!..

Карим сигарет тутатиб бир-икки марта тортгач, бошини эгди.

— Мен одам ўлдириб қўйдим. — деди у ердан бошини кўтармай. — Тушуняпсизми, одам ўлдириб қўйдим!

— Вой ўлмасам! Вой мен ўлиб қўя қолай!.. Кимни? Кимни ўлдирдинг? Нимага ўлдирдинг?

— Ўша ифлосни… Менинг долларимни олиб қочиб кетган аёлни…

Рисолат кутилмаганда ўрнидан турди-да, ортга чекинди.

— Каримжон, энди нима қиламиз? Қамаб қўйишади-ку сени!.. Болаларингнинг холи не кечади?

— Ваҳима қилаверманг! — опасини жеркиб берди Карим. — Асосийси, сиз ваҳима кўтармасангиз бас. Эшик тақилласа, очмайсиз. Қўни-қўшниларга мен ҳақимда гапирмайсиз.

— Уйдагилар-чи? Хотининг-чи!..

— Улар сўраса, кўрмадим дейсиз-қўясиз. Босди-босди бўлгандан кейин ўзим бораман.

— Билмадим… Билмадим…

Рисолат кўзига ёш олиб секингина ошхонага чиқиб кетди.

 

* * *

 

Карим шомгача балконда қимирламай ўтирди. Бу орада Рисолат унинг талаби билан бир шиша ароқ олиб келиб берди. Ароқни охиригача симирган Карим кайфи таранглашгач, анча дадиллашиб квартирани бемалол айланадиган бўлди. Телевизорнинг товушини баландлатиб, кайф орасида ўзича қандайдир қўшиқни хиргойи қилиб ўтирди.

Бир маҳал эшик безовта тақиллади. Шу заҳоти телевизор ўчирилиб, Каримнинг қулоғи динг бўлди.

— Тс-с! — бармоғини лабига босиб опасини тўхтатди у. — Овозингизни чиқармай жим ўтиринг!

Эшик ортидан эса отасининг овози жаранглай бошлаганди.

— Карим! Эшикни оч, болам! Биламан, шу ердасан! Очсанг-чи! Рисолат, сен қайдасан?..

— Уф-ф! — қўл силтаб нари кетди Карим. — Отамга бало бормиди шу тобда?.. Аюҳаннос солиб бақиришини қара!..

— Нима қилай? Очайми? — жавдираб сўради Рисолат. — Ҳарқалай, отамизни подьездда туришга мажбур қилиш яхши эмас.

— Очавер! Кирса кирар.

Рисолат бориб эшикни очди.

Не кўз билан кўрсинки, отасининг ёнида тўрт нафар милиционер турарди.

— Чақир Каримни! — буюрди ота қизига дағдаға билан. — Қани у?

Рисолат то ўзини ўнглагунча ота ичкарига кириб бир зумда Каримни йўлакка етаклаб чиқди.

— Сендан буни кутмагандим! — ўшқирди у Каримга. — Менинг болам бировга тиғ санчади деб ўйламасдим!..

Милиционерлар кўз очиб юмгунча жиноятчининг қўлларини кишанлашди.

Карим эса касали қўзғаган телба каби подьездни бошига кўтариб сўзланарди:

— Мен қўрқмайман! Қамоғингданам, бошқангданам қўрқмайман!..

 

ЭСЛАТМА:

 

Воқеа ҳаётдан олинган. Қаҳрамонларнинг исмлари ўзгартирилган.

Жабрланувчининг зарари қопланган.

Карим жинояти исботланиб, суд ҳукми билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 347 | Qo'shdi: #newsuz, #Yangilik, #news, #xabarlar, #habarlar, #Yangiliklar, #новости, #uznews, #ahborot | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Noyabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz