АҚШ қуролли кучларининг марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Кеннет Маккензи Twitter’да ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг йўқ қилиниши бўйича ўтказилган амалиётнинг илк фотосуратлари ва видеосини эълон қилди ва унинг тафсилотлари билан бўлишди.
Қисқа видеода 1-рақамли террорчи жойлашган бино кўрсатилган. Лавҳаларда бинони икки томондан одамлар қуршаб олаётганини, "жангарилар АҚШнинг ҳаводан ҳужум олиб бораётган кучларига ўт очганини” кўриш мумкин.
"Бу ерда Бағдодий яширинган объектни кўрмоқдамиз. Аввал таъкидлаганимдек, бу объект Сурия шимолидаги Идлиб вилоятида жойлашган бўлган”, деб маълум қилган генерал журналистларга.
Унинг таъкидлашича, объект штурм қилиниши олдидан америкалик ҳарбийлар унинг ичидаги барча одамларни таслим бўлишга чақирган. Фуқаролар ва болалар орасида қурбонларга йўқ қўймаслик учун барча имкони бор иш қилинган.
Бироқ шунга қарамай, ИШИДнинг 5 аъзоси – 4 аёл ва бир экак қурол ташлашдан бош тортиб, ҳарбийларга хавф солган. Штурм бошланганда, ал-Бағдодий бомба портлатиб, ўзини ва яна икки болани ўлдирган.
"Объектда ҳаммаси бўлиб ИШИДнинг 6 аъзоси ўлди: 4 аёл ва 2 эркак, жумладан ал-Бағдодий”, деб таъкидлаб ўтди Маккензи.
Амалиётдан кейин АҚШ махсус кучлари ал-Бағдодий йўқ қилинган жойдан кўплаб буюмларни олиб чиқишган. 1-рақамли террорчининг шахси тасдиқланиши учун ДНК-таҳлил қўлланган. Таҳлил мутлақ аниқлик билан айнан ал-Бағдодий ўлдирилганини тасдиқлаган.
Пентагон вакили, шунингдек, террорчининг жасади 24 соат ичида денгизга чўктириб юборилганини тасдиқлаган.
"У ҳарбий ихтилоф қонунларига кўра денгизда дафн қилинди”, деб маълум қилган Маккензи. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|