Ота билан ўғил тоғда кезиб юришарди. Бирдан ўғли қоқилиб тушди ва жони оғриб, бақириб юборди. Узоқдаги чўққидан у чеккан "оҳ» нинг акс-садоси келди. Бола бу садони эшитиб, ҳайрон қолди ва: "Сен кимсан?”- деб бақирди. Яна: "Сен кимсан?”- деб акс-садо келди. Бола ғазаб билан: "Сен қўрқоқсан!”- деб бақирди. Тоғдан ҳам: "Сен қўрқоқсан!”- деган жавоб келди. Бола отасига қараб: — Дада, нима бўляпти? — деб сўради. — Ўғлим, буни билиб ол, — дедию отаси тоққа қараб: "Сенга ҳайронман!”- деб бақирди. Тоғдан жавоб келди: "Сенга ҳайронман!”
Отаси энди: "Сен муҳташамсан!”- деб бақирди. Жавоб келди: "Сен муҳташамсан!”
Бола ҳайрон қолди, аммо ҳали ҳам нималар бўлаётганини фаҳмлай олмасди. Отаси бу воқеани шундай изоҳлади:
— Ўғлим, буни одамлар "акс-садо” дейишади, аслида бу ҳаётнинг бир қонунидир. Бошқаларга берганларингни ҳаётдан оласан. Ҳаёт бизнинг қилмишларимиздан иборат. Севги истасанг, кўпроқ сев! Шафқат тиласанг, янада шафқатли бўл! Ҳурмат истасанг, катта-кичикни эъзозла. Инсонларнинг сенга сабрли бўлишларини истасанг, ўзинг ҳам сабрли бўлишни ўрган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|