1. Ҳакканинг узунлиги 50 см, қанотлари ёйилганда, 90 сантиметрни ташкил этади. $ 2. Ҳакка табиатдаги энг ақлли қушларнинг бири ҳисобланади. У қайғуришни, аччиқланишни, қувонишни ўзига хос кўринишда намойиш эта олади.
3. Ҳакка қушлар орасида кўзгу орқали ўзини таний олувчи ягона жонзот саналади. Тўғри, тўти ҳам кўзгудаги аксини танийди, аммо у ўзини тўти эмас, бошқа бир жонзот ўрнида тасаввур этади.
4. Ҳакка ўрмонларда эмас, одамлар бор жойда яшашни маъқул кўради.
5. Кўпинча ҳакка итларнинг суякларини, бошқа қушларнинг инига кириб тухум ва жўжаларини ўғирлаб қочади.
6. Хитойликлар ҳаккани бахт келтирувчи қуш сифатида қадрлайди. Рус халқ оғзаки ижодида эса ҳакка ғийбатчи ва сергап хотин тимсоли сифатида тасвирланади.
7. Ўз болаларини ҳимоя этиш учун ҳаккалар тўда-тўда бўлиб тунайди.
8. Ҳакка ялтир-юлтир буюмларни хуш кўради. Шу сабабли қаерлардандир ялтироқ буюмларни ўғирлаб келиб инини безайди. Шу йўл билан ўзига умр йўлдош жалб этишга ҳаракат қилади.
9. Ортиб қолган емишни ер остига беркитади. Кейин орадан қанча вақт ўтмасин, яширганини топа олади.
10. Ҳакканинг боласи бир ойлик бўлгач, она инини тарк этиб, мустақил яшай бошлайди.
11. Бир мартада ҳакка 7-8 талаб тухум қўяди. Урғочиси тухумларни 18 кун давомида босиб ётади.
12. Ҳакка бир марта ўзи кўрган одамни минг йилдан кейин ҳам юз тузилишига қараб таний олади.
13. Кушандасига галалашган, баланд овозда, асабни бузувчи товуш чиқарган ҳолда ҳужумга ўтади.
14. Ҳаккани санашга ва инини махсус тозалаш асбоблари ёрдамида тозалашга ўргатиш мумкин.
15. Насронийлар қадимда ҳаккани ёвуз руҳлар элчиси сифатида қоралаган. Уларни шаҳарларга яқин келтиришмаган. Учиб келганларини қандай йўл билан бўлмасин қириб юборишган.
16. Ҳакка ўртача 12-15 йил яшайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|