Seshanba, 31.12.2024, 00:54
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Aprel » 21 » “Акция”лар – кимгадир фойда, бошқаларга зиён!

09:52
“Акция”лар – кимгадир фойда, бошқаларга зиён!
"Энергетик ичимликлар нима?”, "Энергетик ичимликларни истеъмол қиласизми?”, "Энергетик ичимликларнинг қанчалик "мухлисисиз?” ижтимоий тармоқлар орқали ушбу сўровномани ўтказиб, шунга амин бўлдикки, айнан охирги йилларда ушбу ичимликлар аҳоли ўртасида кенг тарқалган ва таъми ёқмаса ҳам олишга мажбур бўлмоқда. Табиийки, ўзингиз сезганингиздек "оммалашувига” албатта, оммавий ахборот воситалари орқали узатилаётган, тинмай бот-бот такрорлаб кўрсатилаётган "мега акциялар”нинг таъсири катта. Хўш энергетик ичимликлар биз учун қанчалик фойдали?!

Телевизор орқали қайта-қайта реклама қилинаётган, баҳордаги ҳолсизлик дармонингизни қуритаётган пайтда шаҳар печтахталарида, катта "баннер”ларда "мазасига гап йўқ”, "қувватга кир” дея ўзининг ёрқин рангларда кўринишлари билан эътиборингизни жалб этиб, қизиқиш уйғотиётган, таъми ва таркибини билмасдан туриб миянгиз олиб ичишим керак деган сигнални қабул қилиб бўлган энергетик ичимликлар чиндан ҳам қувватбахшми?! Бугун кўпчиликнинг қўлида ушбу ичимликни учратиш мумкин. Айниқса, охирги пайтларда ушбу тоифадаги ичимликлар "қувват” бериш билан биргаликда "мега акциялар”ини тақдим этмоқда. Нархи ўн-ўн беш минг туради, аммо акцияларида қатнашиб қақпоғини йиғсангиз, бир думалаб миллионерга айланишингиз турган гап. Қандай акциялар дейсизми?!

"… Сотиб ол, "Тошкент Cити”дан квартира ютиб ол”

Ҳа, сиз ҳам қизиқишни бошладингизми?! Албатта, ким ҳам бундай "чорлов”лардан кейин қизиқмайди. Аммо, айрим юртдошларимиз таъми ва таркибини билмасдан туриб, сотиб олмоқда. Энг ҳайратланарлиси шундаки, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги гуруҳларда ва шахсий саҳифаларида "Ситро”нинг 6-қисмини топиб беринг суюнчиси бор, эвазига 2000 доллар бераман” ёки "WФ дан илтимос 5 та қапқоқ қисмини топишга ёрдам беринглар” деган "постлар” тез-тез учраб туради. Айниқса, ўсмирларнинг бунга қизиқиши юқори. Аслидачи?! Чиндан ҳам бу қақпоқчалар ютуқлими?! Йўқ, албатта. Бу акцияларда қатнашиб топганингиздан кўра, кўп нарсани ютқазасиз. Чунки, тўлиқ ютуқли қапқоқлар ўзингиз айтганингиздек 6 та ёки 5 қисм бўлади. Энди ўйлаб кўринг, Ўзбекистонда 33 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, демак пулингизни ҳавога сарфлашингиз турган гап. Охирги пайтларда, "интернет троллари” томонидан сохта қапқоқларни сотаётганлар ҳам кам эмас.

Алишер Полвонов (21 ёш): – Энергетик ичимликларни хуш кўрмайман. Аммо шу акциясига қизиқиб оламан. Акциялар бошланганидан бери харид қиламан. Менимча, шу пайтгача олган энергетик ичимликларимнинг пулига шу автомобиль ёки уйга бошланғич тўлов, умуман ўзимга керак барча маиший техникаларни сотиб олсам бўларди. Буни "чув” тушганимча билмасдим. Негаки бу ичимликларнинг барча қопқоқлари бор, фақатгина ўша омадли қопқоқлар кам. Facebook ижтимоий тармоғи орқали ютуқли қопқоқга суюнчи бор, деб пост қўйдим. Кўпчилик менда бор қанча берасиз, деб ёзди. Бошида ҳазиллашиб ёзяпти деб ўйладим. Аммо бир тарафдан қизиқиб кўрдим ва улар билан учрашдим. Айтган пулларини бердим. Ўзимда йўқ хурсандман. Компанияга борсам, бу қопқоқлар "сохта қопқоқлар” эканини айтди. "Уддабурон”ларни эса ҳалигача қидираман. Шунча пулларимга ачиндим. Негаки кунига 3 ёки 4 та энергетик ичимликлар сотиб олардим.

Бу қопқоқ йиғиш шунчаки қизиқиш эмас, эндиликда ишқибозлар учун бу асосий мақсадга айланаётган эди. Албатта, телевизорда самарқандлик машина ютган, навоийлик маиший техникалар, нукуслик скутер ютиб турган реклама роликларини кўриб ҳавасингиз ортади. Сизга ҳам ютуқли совринлар тугаб қолмасидан олдин ўша "топилмас қопқоқни” топишни хоҳлайсиз. Аммо ҳар бир нарсада меъёр бўлса жуда яхши. Ахир ўтмаган "маҳсулот”ни инсон саломатлигини ўртага қўйиб, сотишнинг оқибати ачинарли бўлиши мумкин. Жорий йилдан бошлаб "Реклама тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган ва унинг 221-моддасида энергетик ичимликлар бўйича чекловлар жорий қилинди. Унга кўра, эндиликда қуйидагилар тақиқланади:

– соат 7-00 дан соат 22-00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;

– реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;

– асосан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш, агар бунда энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан ёки тасвиридан фойдаланиладиган бўлса;

– ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;

– асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш.

Қувватбахш ичимликлар қувватбахшми?!

Европа давлатлари аллақачон бундай ичимликлардан воз кечмоқда. Улар энергетик ичимликларни "ўлим коктейли” деб аташади. Маълумот учун шуни айтиш лозимки, тилга олинаётган ичимликлар организмга қўшимча қувват бермайди. Фақат бу воситалар таркибидаги моддалар организмнинг ички резервига йўл очади. Соддароқ қилиб айтганда, ичимлик ҳеч қандай қувватга эга эмас, фақат ўз ресурсларингиздан фойдаланади.

Муҳаббат Жамшидова (шифокор): – Бугун бозорларимизда қувватбахш ичимликлар сотуви кўпайиб кетди. Айниқса, акциялари ҳаммани қизиқтирмоқда. Аммо уларнинг таркибини кўпчилик билмайди. Энергетик коктейллар таркибига одатда катта миқдорда синтетик кофеин, доривор ўсимликлардан олинадиган фаол биологик табиий воситалар (лимон, женшен ва ҳ.к), шунингдек, С, РР, В2, В5, В6, В12 витаминлари киради. Қувватбахш ичимликлар кайфиятни кўтаради, чарчоқни қолдиради ва ақлий фаолиятни яхшилашга ёрдам беради. Унинг таъсири бир чашка қаҳвадан икки баробар кўп сақланади, деб ҳисоблашади. Бироқ, тиббиёт ходимлари бу фикрга қўшилмайди. Негаки, энергетик ичимлик соғлиқ учун қаҳвадан кўра хавфлироқ. Қўшимча қувват бахш этадиган ичимликларни истеъмол қилиш билан инсон турли касалликларни ўзига чақиради. Қон босими, юрак-қон томир тизимида муаммоси борларга бундай воситаларни қабул қилиш қатъиян ман қилинади. Бу ичимликлар таркибида қувват берувчи моддалар билан бир қаторда инсон саломатлигига хавф солувчи кофеин, гуарана, таурин каби моддалар ҳам мавжуд. Бошқа кучайтиргичлар каби кофеин асаб тизими ишдан чиқишига олиб келади. Унинг таъсир кучи 3-5 соатгача сақланиб қолиб, организмга дам беришга тўғри келади. Белгиланган меъёр ошиши тахикардия, депрессия, невроз ошиши каби қўшимча аломатларни келтириб чиқариши мумкин.

Маҳбуба Камолова: – Энергетик ичимликларни умуман харид қилмайман. Чунки бундан икки йил олдин укам битта корхонада қаровуллик қиларди. У тунда ухлаб қолмай деб энергетик ичимликларни кўп ичарди. Биз ҳам эътиборсиз бўлганмиз. Бир куни уйқудан турмади, шуни ўйласам ҳалигача қалтираб кетаман. Укам вафот этди. Чунки энергетик ичимликларни ҳаддан зиёд кўп ичганлиги учун, юраги ўйноқи бўлиб қолган экан. Буни экспертизадан кейин билдик.

Хўш, энергетик ичимликлар таркиби нималардан иборат. У ҳақида маълумотга эгамисиз?! Энергетик ичимликлар таркибида инсон организми учун хавфли кофеин, гуарана, таурин каби моддалар борлигини билдик. Айнан ушбу моддалар инсон организмига қанчалик таъсир қилади?! Таурин энергетик ичимликларда албатта бўлиши керак бўлган элемент. У мушак тўқималарида тўпланадиган аминокислота бўлиб, ичакдаги ёғлар эмулсиясига ёрдам беради. Энергетик ичимликнинг бир банкасида 400-1000 мг миқдоргача бўлади. Асаб бузилишига олиб келади. Кофеин организмни зўриқтиришга, турли асаб ва юрак касалликларини келтириб чиқаради. Мелатонин, матеин, инозит – бу воситалар уйғунлигидаги ичимлик организмни жисмоний ва ақлий зўриқиш билан ишлашга мажбур этади.

Ўзимизнинг чойдан қўймасин

Энергетик ичимликлар (шу тоифадаги барча маҳсулотлар) бугунги кунда жаҳон бозорини тарк этмоқда. Чунки асосий мақсад инсон саломатлиги. Саломатликни уйга ва автомобиль ўрнига қайтиб ололмаслигини яхши билади. Вақтинчалик чарчоқларни холос этиш ўрнига келган доимий касалликлар табиий маҳсулотларни истеъмол қилиб, танага дам берганимиз яхши. Негаки саломатлик бебаҳо бойликдир. Жисмоний меҳнат билан шуғуллангандан сўнг бундай ичимликларни ичса, одам чарчоқ ҳиссини туймаслиги мумкин. Аммо ушбу ичимликлар вақтинчалик йўқотган чарчоқ эртанги кун учун ёки ичимлик таъсири ўтгандан сўнг икки баробар ортади. Натижада, организм чарчоқни йўқотиш учун яна қувват талаб этади. Шундай экан, табиий ҳаракатда бўлиш учун сунъий воситалардан меъёридан ортиқ фойдаланиш ҳаёт тарзига жиддий зарар етказишини асло унутмаслик лозим. Хулоса ўзингиздан…

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР | Ko'rildi: 424 | Qo'shdi: fikr bilidring, fikr, fikr-mulohaza, tortishuv, Bax, baxs, erkin fikr, nima deysiz?, izoh bering, tortishing | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Aprel 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz