ЁХУД ҲУҚУҚ ТАРТИБОТ ОРГАНЛАРИГА КИЧИК ТАКЛИФ
Карантин қоидаларига риоя этмаган фуқаролар жазоланишда давом этмоқда. Бугунга келиб карантин қоидасини бузганлар ҳақида ижтимоий тармоқлар, интернет сайтлари орқали етарлича маълумот бериб борилмоқда.
Энг қизиғи, карантин қоидаларини бузиб, жазоланаётганлар орасида омма эътиборида бўлган "ёш блогерлар” ҳам бор. Сўнгги кунларда инстаграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда фаол ва салмоқли кузатувчиларига эга бўлган блогерлар бирин кетин карантин қоидаларини бузиб, буни тармоқда кўз-кўз қила бошладилар. Табиийки, бу ҳолат кўпчиликни ғазабини қўзғаб видеоларни тез тарқалишига туртки берди. Айбдор блогерларга 15 ва 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўллангач уларнинг видеолари яна ҳам кўпроқ тарқала бошлади. Бир вақтнинг ўзида уларнинг кузатувчилари ҳам ортган.
Биргина мисол ўтган куни орган ходимларини ҳақоратлаган блогер топилиб унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланди. Қўлга олинган блогер унга маъмурий жазо қўлланилгандан ортиқча ташвишда экани ҳам сезилмади. Қизиғи у камерага қараб ўзининг блоги ва йўналиши ҳақида тушунтириш бериш, таништириш билан овора бўлди. Гўёки уни жазо ҳавотирга солмаётган эди. Бу чиқишлардан сўнг қоидабузар блогерларнинг кузатувчилари ҳам сезиларли даражада кўпайди.
Балки, ҳуқуқ тартибот органлари, жамоатчилик томонидан қоидабузар блогерларни жазоланишини оммага тарқатмагани ёки тарқатилса-да уларнинг тармоқдаги манзиллари ошкор этилмаслиги мақсадга мувофиқ бўлармиди, деган фикрдамиз.
Худдики ижтимоий тармоқнинг айрим блогерлари учун 15 сутка жазо эмас, мукофотга айланаётгандек. Айнан шундай ҳодисалар блогерларнинг бемаза безорилик қилиб, қўлга тушиб янада машҳурроқ бўлиш ҳолатлари бир-икки йил аввал ҳорижда ҳам кенг тарқалган эди. Ажабмаски, бизнинг ижтимоий тармоқ ёшлари ҳам улардан ранг олаётган бўлса. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|