Айни кунларда ижтимоий тармоқлар орқали феминизм ва гендер тенглиги бўйича флешмоблар тарғиботи авж олган. Бу эса кўплаб одамларнинг ўз қарашлари ва шахсий фикрларини билдиришга туртки бўлмоқда.
«Facebook» ижтимоий тармоғидаги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида «АЁЛНИ УРГАН ЭРКАК – ЭШАК» сарлавҳаси остида қолдирилган пост ҳам катта ва кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Аниқроғи, минглаб инсонларнинг изоҳ билдиришига сабаб бўлди.
Гули Йўлдошева:
– Ҳамма айб аёллардами? Баъзи бир эркак номига нолойиқлар хотинини кўчада ишлатиб, ўзи уйда хотинининг кийимларини ювиб ўтирибди. Бунақаларни нима деб аташ мумкин?
Содиқжон Абдуллажонович:
– Тўғри, урмаслик керак. Динимиз ҳам тақиқлаган. Лекин айрим аёллар андишанинг отини қўрқоқ қўйиб, эркакни ҳақорат қилади ёки камситади. Бу илмсизликдан.
Малика Алиева:
– Аёлни уриш керак эмас. Хато қилса, яхши гап билан тушунтириш керак.
Шукрулло Ўрмонов:
– Оила муқаддас даргоҳ. Эр-хотин бир-бирини тушунишга мажбур бўладиган ҳолатлар, сабр қиладиган, тезлик қилмасдан, инсон тақдирини ўзгартириб юборадиган ҳаракатдан, сўздан ўзини тийиб, босиқлик қилиши керак.
Маҳзуна Норалиева:
– Албатта, бозорларда ҳар хил ёмон сўзлар билан уришадиган, сўкадиган аёлларни ҳам учратамиз. Шу аёлларнинг ёнидан ўтиб кетиб, ноқулай аҳволга тушиб қоламиз. Жуда хунук вазият.
Наргиза Тожиева:
– Эркак нима учун аёлини уради? Ожиз бўлгани учун, сўзини ўтказа олмагани учун. Бу эркакнинг ожизлиги уни яширишга ҳаракат қилади, лекин ҳамма аёллар буни билади.
Ойбек Жуманиёзов:
– Акалар, эр-хотин уруши – дока рўмол қуриши. Кимки нима қилса, ўзи жавоб беради.
Мавлуда Умарова:
– Аёл аёл бўлиб қолиши учун эркак эркаклигида туриши керак. Аёлга қўл кўтардими, бу унинг ожизлигини билдиради. Аёлини бўйсундиришга ақли камлик қилиб қолса, кучидан фойдаланишга уринади. Ақли етарли бўлган эркак аёл кишига ҳеч қачон қўл кўтармайди.
Абдурақиб Ахмедов:
– Бола-чақангизни ювиб-тараб, тежаб-тергаб, чарчаб келганингизда чарчоғингизга малҳам бўлган, кўрпача солиб ёнбошингизга болиш қўйган аёлни қандай урасиз? Аммо ҳозирги кунларда нафақат уриш, ҳаттоки деворнинг остига ўтқазиб, устига девор ағдариб юборишга арзийдиган аёллар ҳам кам эмас. Аёллардан узр сўрайман, аммо бу айни ҳақиқат. Ҳурматли аёллар, сиз бизни иззат-ҳурмат қилсангиз, биз сизни болаларимиз қатори, кўз қорачиғи каби асраймиз.
Лолахон Эргашева:
– Болам, сал ўйлаб ёзсангиз бўлар эди. Шундай хотинлар борки, уларни уриб ҳам тарбиялаб бўлмайди.
Бўриев Фахриддин:
– Ўқишни билмайди-да, билса, ўзи биларди нима қилишни. Яхши аёл эридан ҳеч қачон таёқ емайди. Эркак оқила хотинини урмайди.
Наргиз Махманазаровна:
– Эр ярим пир дегани, хотин эридан қўрқиши керак. Хотин эрининг бир қарашидан нима қилиш кераклигини англаб олиши керак, эру хотин ўртасида ўзаро мунозаралар бўлиб туради. Менимча, урса қилган айби учун уради.
* * *
Оила жамиятнинг пойдевори. Унда бир ватан яшайди. Оиладаги муқаддас ришталар мустаҳкам бўлса, юрт равнақи шунда. Эр билан хотиннинг ўртасидаги ҳар қандай муносабат фарзандлар келажагига дахл қилишини барча яхши билади. Шундай экан, оила боши – оталаримиз ҳам, унинг юраги ҳисобланмиш – оналаримиз ҳам ўз олдидаги масъулиятни теран англаб, вазифаларни тўлақонли адо этишса, бу каби постларни қолдиришга ҳожат қолмасди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|