Кеча, 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда Мудофаа ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Тошкент шаҳар ва вилояти мудофаа ишлари бошқармалари масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Анжуманда мазкур қарорга мувофиқ, жорий йилдан бошлаб муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервига чақириш, чақирув олди тайёргарлик жараёнлари ҳамда Қуролли Кучлар сафида шартнома бўйича хизматни давом эттирмоқчи бўлган номзодларни саралаш жараёнига киритилган қўшимча ва ўзгартишлар хусусида маълумот берилди.
— 2019 йил чақируви учун 100 минг нафарга яқин ёшлар ўртасида билим ва жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича танлов ўтказилиб, улардан 80-85 фоизи муддатли ҳарбий хизматга яроқли деб топилиб, танлаб олинган.
Яна қарорга кўра, жорий йилдан муддатли ва сафарбарлик чақирув резервига чақириш, белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тадбирлари февраль-март ойларидан март-апрель ойларига кўчирилган, — дея маълумот берди Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи Улуғбек Қодиров.
— Шунингдек, 2020 йилдан бошлаб олий таълимни тамомлаган битирувчилар ҳам 1 йиллик хизмат қилиши белгилангани қайд этилди. Аввал бу давр 9 ой бўлган, натижада ўтолмай қолган 3 ойлик ўқув машғулотлари захирадаги ҳарбий хизматчилар учун юкламаларнинг ортишига олиб келган.
Қарорнинг яна бир муҳим жиҳати, эндиликда ҳарбий хизматга чақирилувчилар агар ўз жисмоний натижаларидан норози бўлсалар, ҳатто энг юқори турувчи органлар, прокуратура ва судгача ҳам мурожаат қилиши мумкин. Аммо таъкидлаш керакки, бугунга қадар бирор марта ҳам бундай ҳолат кузатилмаган, дея қайд этиб ўтди ЎР МВ Кадрлар бош бошқармаси бошқарма бошлиғи, Подполковник Қаҳрамон Камалов.
Ҳарбий хизматга боришни истаган йигитлар учун яна бир маълумотни бериб ўтишни лозим деб топдик, 1 йиллик ҳарбий хизматнинг тиббий хулосаси, 1 ойлик хизмат учун ҳам ўтади.
Анжуманда аёлларнинг ҳарбий хизматга бориши ҳақидаги саволимизга "Айни дамда фақат Исроил давлатида аёллар ҳам ҳарбий хизматга мажбурий жалб этилгани, бошқа дунё мамлакатларида ҳали бу қоида йўқлиги, лекин қонунчилигимиз ва соҳага оида қонунларга кўра, аёллар ҳарбий хизматнинг маълум турларига жалб этилиши мумкинлигини, шунингдек, аёллар ҳарбий хизмат чоғида жисмоний машқларни бажаришда қийинчиликларга дуч келиши инобатга олинган”и дея жавоб берди Подполковник Қаҳрамон Камалов.
Эндиликда, яъни 2020 йилдан бошлаб 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган йигитлар бир йиллик муддатли ҳарбий хизматга бориши қатъиян белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам қонунчиликда ҳудди шу тартиб мавжуд эди. Аммо айрим сабабларга кўра асосан, 23-24 ёшдагилар ҳарбий хизматга юборилар эди.
Шунингдек, тадбирда мамлакатимиздаги барча йиғин ва чақирув пунктларининг моддий-техник базаси, у ерда чақирилувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, тиббий комиссияларнинг самарали ишлаши ва чақирилувчиларни тиббий-кўрикдан сифатли ва холисона ўтказилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирларига ҳам тўхталинди.
Хабарингиз бор, 2020 йилдан бошлаб ҳарбий хизматга борган аскарларимиз эндиликда Ватанга қасамёд қабул қилишади ва бунда қасамёд манти ҳам янгича таҳрирда бўлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|