Гўзаллик- субъектив тушунча. Турли вақтларнинг турли ҳил гўзаллик қонунлари мавжуд бўлган. Гўзаллар турли туман. Аммо мутлақ гўзалликни ҳам сусайтирадиган ҳолатлар мавжуд. Аёлнинг кўркини бузувчи нарсалар нимада деб ўйлайсиз?
Ювилмаган соч
Сизнинг сочингиз қанчалар сумбул бўлмасин, кир ҳолатда дахшатли кўринади. Бу холатни оқлаб бўлмайди. Чунки ҳаттоки сув йўқлигида ҳам қуруқ шампун ишлатиш орқали сочни ёғлардан тозалаб мусаффо ҳолга келтириш мумкин.
Эътибор қаратилмаган қошлар
Кўзларга оро бериш жараёнида қошларни ҳам ўз вақтида тартибга келтириб туришни ёдингиздан чиқарманг. Ҳатто ажойиб бўялган кўзлар фонида ҳам тартибсиз қошлар бутун таассуротни бузади.
Оғиздан келувчи ноҳуш ҳид ва касалланган тишлар
Тишни ювишга ҳар доим ҳам имкон бўлмаслиги мумкин. Лекин бу сақичга мунтазам рўжу қўйишга асос бўла олмайди. Энг яхши восита сифатида аерозолни танланг.
Кўчган тирноқ бўёғи ва тишланган тирноқ
Тирноқлар тирноқ бўёғи бор ёки йўқлигидан қатиий назар тоза ҳолда бўлиши керак. Маникюр идеал ёки умуман йўқ бўлиши лозим.