«Аёл» сериали воқеалар ривожи, қизиқарли ва кутилмаган сюжети, энг муҳими, бир аёлнинг мураккаб тақдири ҳикояси билан томошабинларни жалб қилди. Унда бош ролни ўйнаган, яъни Баҳор Чашмелини гавдалантирган Ўзге Ўзпиринжи эса мухлислар учун кучли, иродали аёл тимсолига айланди.
— Сиз севги учун нималарга тайёрсиз?
— Мен умуман севги сўзини севаман. Севги қарама-қарши жинсга нисбатан бўлиши шарт эмас. Одам ҳамма нарсани севиши мумкин. Ҳар ким севгини ўзича тушунади. Кимдир севгини бир қарашда туғилади, деб ҳисоблайди, кимдир севган инсонидан узоқдалигида севишини тушунади. Мен баландпарвоз гапиришни ёқтирмайман. Ҳаммасидан ҳам қисматдан ва унинг қасосидан қўрқаман, шунинг учун бу саволга жавоб беришим қийин.
Аммо мени, барибир, жавоб беришга мажбур қилсангиз, ростини айтсам, эркинлигимдан воз кечолмасам керак.
— Ким кўпроқ азоб чекади: кетганми ёки қолган?
— Бундай ҳолатни бошдан кечирмай, бу саволга жавоб бериш қийин. Мен одамлар нимани бошдан кечирганини тушунмай туриб айблолмайман. Ҳар бир ҳаракатнинг ўз сабаби бор. Тушуниш учун тўғри қарай олишимиз керак. Умид қиламанки, менинг ҳаётимда айрилиқ бўлмайди.
— Агар Бурак Ямантурк билан узоқ ажралишингизга тўғри келганда…
— Ёлғон гапирмайман, азоб чекардим. Жуда соғинаман. Агар иш туфайли шундай ҳолат юз берса, ҳаётга бўлган меҳримни йўқотмай, сабр билан унинг қайтишини кутаман. Буларнинг бари вақтинча эканлигига умидимни йўқотмайман. Бизга лойиҳалардан таклифлар тушганда, иккимизнинг ҳам энг биринчи шартимиз: фақат шаҳардан узоқ бўлмасин. Агар фильм суратга олинса, маълум вақт борлигини ва қачон қайтишингни биласан, аммо бу катта кўламдаги лойиҳа бўлса, ҳаммаси қачон тугаши номаълум. Менимча, Бурак ҳам шу фикрда. Ёмон хаёлга борманг. Ҳа, биз бир уйда яшаймиз, аммо иккимизнинг ҳам шахсий ҳудудимиз ва дўстлар билан мулоқотимиз бор. Биз уйда қолишни жуда яхши кўрамиз ва тез-тез шундай қилиб турамиз.
— Ўзге қандай аёл? Сиз қандай аёл бўлишни орзу қилгансиз?
— Болалигимда қандай бўлишимни ҳеч ўйламаганман. Мен доим ўйин билан банд эдим. Худога шукр, ёшим 30да ва ҳеч нима ўзгармади. Мен ўз ишимни севаман! Ўзим қандай одам бўлишни истасам, шундай бўлишга уринаман.
— Сизни қандай лойиҳада кутсак бўлади?
— Кейинги лойиҳа «Аёл» бўлади. Япон сериали римейки. Биринчи марта Мерве Гергин билан ишлаяпман, шунинг учун ҳаяжондаман. Ижтимоий тармоқлардаги статистикага қарасак, томошабинларга она ролида ёқяпман. Бу мавсумда менинг икки фарзандим бўлади.
— Қайси саҳна ва қайси фильм сизга таъсир қилди?
— «Леон» фильми ва Леоннинг ўлими. Бу фильм суратга олинганидан бери кўп йиллар ўтди…
— Буракдан тез-тез маслаҳат олиб турасизми?
— Унинг фикрини эшитишни ёқтираман. Ҳа, у ўз фикрини айтади, лекин менинг қарорларимга аралашмайди. Кимдир менга нима қилишни, қандай кийинишни ва ўзини қандай тутишни ўргатиб туриши ёқмайди. Буни тарбиясизлик ва қўполлик, деб ўйламанг. Буйруқ оҳангини қуллик даври, деб ҳисоблайман.
— Актёрлик туфайли йўқотган нарсангиз борми?
— Шахсий ҳаёт ҳаммага қизиқ. Мени ҳар бир ҳаракатим кузатилиши ва танқид қилиш учун пайт пойлаб туришлари ташвишлантиради. Аввалига доим ўз фикримни етказишга уринардим, аммо энди ҳар ким ўзи истагандек тушунишини ва аксини исботлаш бефойдалигини англадим. Шунинг учун бу ҳақда ўйламасликка уринаман. Уларга муҳокама қилиш учун материал бўлса, бас.
— Ўзингизни эркин ҳис қиласизми?
— Қисқа ва аниқ айтадиган бўлсам: «Сизнинг эркингиз тугаган жойда бошқасининг эркинлиги бошланади». Мен ўзимни эркин ҳис қилганим учунгина бошқа одамга озор беролмайман. Аммо ҳеч кимга эркимни топташига йўл қўймайман. Курашаман.
— Модага муносабатингиз қандай?
— Қулай кийим кийишни ёқтираман. Мен учун энг муҳими — қулайлик ва шинамлик. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|