1. Аёл яқин дугонаси билан курортда дам олиш, сафарга чиқишдан сўнг уйга келиб аввало ўша дугонасига қўнғироқ қилиб таассуротлар билан ўртоқлашишга ошиқадиган ягона мавжудотдир.
2. Аёл умри давомида ўртача 111 та сумка, сумкача, бўёқ ёки катмонча сотиб олади.
3. Дўкон ёки бозорда ҳеч нарса харид қилмаса ҳам аёл барибир сотувчи билан савдолашади.
4. Аёллар эркакларга нисбатан икки карра тезроқ киприк қоқади.
5. Умрининг охирига қадар аёл ўртача икки килограмм лаб бўёғини еб тугатади.
6. Эркак аёлнинг ишончига кириш учун уни 20 сония бағрига босиб турса бас.
7. Гонгконгда шундай қонун мавжуд. Агар хотин эрини бегона аёл билан тутиб олса, уни ўлдиришга ҳақли. Фақат эркакни қуруқ қўл ёрдамидагина ўлдириши лозим.
8. XII асрда Германия қироли уруш бошланиши муносабати билан аёлларга шаҳарни ташлаб чиқишга изн берди. Яна ҳар бир аёл шаҳардан нимани истаса кўтариб кетаверишини ҳам алоҳида айтиб ўтди. Хўш, аёллар бу шаҳардан нимани олиб чиқиб кетди? Албатта, улар эрларини елкаларига миндирганча шаҳарни тарк этди.
БИЛАСИЗМИ?..
1. Флоридада эрга тегмаган аёлларга якшанба кунлари парашютдан сакрашга рухсат берилмайди. Эрга тегмаган аёл бу ерда қип-яланғоч ҳолда душ қабул қилмайди, агар сочини қуритаётиб кўзи илинса, катта миқдорда жарима ҳам тўлайди.
2. Американинг Сент-Луис шаҳрида мабодо ёнғин содир бўлса, олов қаъридан қип-яланғоч аёлни қутқариб олиш тақиқланган.
3. Колорадо штатидаги Логэн графлигида эркакларга ухлаётган аёлдан бўса олиш тақиқланган.
4. Оклахомада эркак бегона аёл билан ишқий саргузаштларга киришишдан олдин бу аёлдан ёзма равишда рухсатнома олиши талаб этилади.
5. Янги Гвинеянинг Маданг округида яшовчи эркаклар хотини хиёнат қилса, ўйнашнинг бошини танасидан жудо қилиш ҳуқуқига эга. Қатл этилишдан олдин ўйнаш аёлнинг битта қўл бармоғини еб битириши керак. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|