Seshanba, 31.12.2024, 01:38
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 3
Mehmon: 3
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Aprel » 12 » ҚАЙНОНАСИНИНГ ЖАЗМАНИ…

20:14
ҚАЙНОНАСИНИНГ ЖАЗМАНИ…
— Вой мени раҳбар боламдан айланай!.. Болажоним кеп қолди!.. Мунча йўқ бўп кетмасанг-а?.. Қари энам кўзлари мўлтираб йўлимга қарайдиям демайсан-а, Толибжон!?.

Толиб машинасидан шошилмайгина тушиб Жаннат кампиргаелкасини тутди-да, норози бош чайқаган бўлди.

— Ҳар келганимда раҳбар деяверасизми, эна?.. Қанақа раҳбарман?.. Мен, ахир бор-йўғи қурилишда бўлим бошлиғига муовинман, холос!.. Ие, яна бошладингизми йиғини?..

— Соғинаман-да, ўғлим, соғинаман!.. Беш кунлигим борми-йўқми, ойда-йилда зўрға бир келсанг…

— Эна, бўлди, ҳадеб йиғлайверманг!.. Зарур гап бор…

— Гап бор дейсанми?.. Қанақа гап?.. Яхши гапми ишқилиб?..

— Албатта яхши… — Толиб бироз ўйланиб олгач, давом этди, — Мен… уйланаяпман…

— Вой, уйланаяпман дедингми?.. Тиллари асал болам-а!.. — Жаннат кампир ўзини қўярга жой тополмай, ўғлининг атрофида бетиним айланар, келиннинг кимлигини билишга қизиқарди. — Гапиргин, болам!.. Қайси қишлоқданакан келиним?.. Эсли-ҳушли қиз эканми ўзи?..

— Қизиқсиз-а, эна!.. Қишлоқдаги қизларни бошимга ураманми?.. Келинингиз тошканлик!.. Зўр қиз…

Бу «янгилик»ни эшитган Жаннат кампирнинг нафаси ичига тушди.

— Болам-ей, — деди у бошини қуйи солиб, — шаҳардаги қизларни жа ёмон дейишарди. Анави Маннон дўхтирниям бир вақтлар ўша шаҳарлик хотини хор қилганди-да!.. Охири қишлоққа қочиб келиб тинчиганди бечора… Ҳа майли, ишқилиб, пешонангга яхши кунлар ёзилган бўлсин… Бўлмаса, сенга дарров чой-пой қўйиб берай-да, келиннинг сепларини яна бир кўздан кечириб чиқайин-а?.. Эртага бирданига кетдик деб қолсанг, шошиб қолмайин дейман-да!..

— Тўхтанг!.. — Толиб энасини тўхтатишга-тўхтатди-ю, ичидаги гапини қандай тилига кўчиришни билмай бир муддат мум тишлаб қолди. «Ахир… Қандай айтади?.. Нега қишлоқдан одам олиб бормасликка, ҳатто туққан онасиниям уйда қолдириб кетишга рози бўлди?.. Бечора энаси қандай аҳволга тушаркин айтса?.. Йиғлайди албатта, чўкиб қолади… Йўқ, нималар деяпти ўзи?.. Таваккал олиб борса, Зарифанинг бетига қандай қарайди?.. Яна урушадими?.. Бор-е, деб кетворса-чи?.. Бунақанги чиройли, офатижон қизни кундузи чироқ ёқиб ҳам топиб бўлмайди-ку!.. Эҳ, наҳотки севги дегани шунчалар кучли бўлса?.. Ўз уйи туриб ичкуёвликка рози бўлиб ўтирибди-ю, қолгани нима бўпти… Майли, кўзини чирт юмиб айтади… Айтмаса бўлмайди… Вақт зиқ. Йиғлаб-йиғлаб кўникар, ахир, она-ку!.. Тўйдан кейин фурсат топиб Зарифани олиб келса яна кўрмагандай бўлиб кетар…»

— Эна, — деди ниҳоят Толиб ўзини қўлга олиб, — овора бўлмай қўяверинг… Фойдаси йўқ…

— Ие, бу нима деганинг?.. Олдиндан тайёрлаб қўймаса бўларканми?.. Эртага сени вақтингни олиб ўтирсам…

— Айтдим-ку, керакмас деб!.. Қисқаси… Сизни боришингиз шартмас тўйга… Умуман… Қишлоқдан ҳеч кимни олиб кетмоқчи эмасман…

Кампирнинг чеҳрасидаги қувонч саноқли сонияларда бирдан сўниб, кўзлари катта-катта очилди.

— Нимага, болам?.. Ўғлимнинг тўйига…

— Оббо!.. Ҳеч тушунтириб бўлмас экан-да сизларга!.. Биз келинингиз билан шунга келишганмиз… Тўй уйда эмас, ресторанда бўлади… Шунинг учун улар қишлоқдагиларниям, сизниям овора қилиб ўтирмоқчимас… Қолаверса… Мени ичкуёв қилишмоқчи… Буяметмагандай, онаси ўгай… Ўзи сал таннозроқ деяпти келинингиз… Қишлоқдагиларни унчалик жини суймасмиш… Келинингиз… Яна тўй куни жанжал кўтариб ўтирмасин, деяпти.

— Вой шўри-им!.. Ичкуёв?.. Яна онаси ўгай бўлса… Ахир, болам, тайёр уйинг бор, нега ўгайнинг пешонасида яшайсан-а?.. Буёғидан келсанг, ичкуёв — кучук куёв дейишган… Бир кун келиб балога қолиб юрмагин тағин!.. Мен гўримда тик тураман-а!..

— Э, бўлди, эна, бўлди!.. Асосийси келин тушунган, ҳаёт кўрган қиз… Ўгай онасиминан неча пуллик ишим бор… Гапиравераркансиз-да қаёқдаги гапларни!..

Жаннат кампир ўғлининг гапига қулоқ тутди. Ортиқ ҳеч нарса демади. Фақат… Икки ўт орасида қолгандек, йиғлашниям, қувонишниям билмай, эрталабгача тўлғониб чиқди.

***

Декабрнинг биринчи якшанбаси куни Зарифалар банд қилган кафега одам дегани сиғмай кетди. Келин бўлмиш Зарифа Толибнинг ёнида гул-гул очилиб ўтирар, шу бугун чиройига чирой қўшилиб, тикилганнинг суқи киргудек эди. Фақат… Толибга алам қиларди бир нарса. Кўнгил ёзиб гаплашиб ўтирадиган биронтаям яқин дўсти йўқ буерда. Ҳаммаси кўча-кўйда салом-алик қилиб юрадиган оғайнилар. Уларга ҳамма гапни ҳам айтиб бўлармиди… Шу пайт табрик навбати келиннинг ўгай онаси (бу аёл Зарифанинг адасини бир вақтлар жуда севиб яшаган. Лекин фарзанд бўлмаган ўртада. Шунинг учунми, бошқа аёлдан туғилган Зарифа эрининг ўлимидан сўнг кўзларига унчалик яхши кўринавермасди. Фақат тайёр уйдан айрилиб қолмаслик учунгина барчасига чидарди). Зарофат опага берилиб, у келин-куёвнинг қаршисига келиб тўхтади. Толиб қайнонасини аввал бир-икки кўрган бўлса-да, яхши эътибор бермаган экан. Аёл шу қадар келишган эдики… «Қара-я, буям офатижон экан-ку! — кўнглидан ўтказди Толиб Зарофат опадан кўзини узмай, — Зарифаданам ўтаман дейди-я!.. Қизиқ… Нега менга бунчаликеб қўйгудек тикилади?.. Хижолат тортадиям демайди-я!..» Толиб ҳақ эди. Қайнона тилакни келин-куёвга билдираётганига қарамай, икки кўзини куёвидан узмасди…

Афсуски, бу ҳали ҳолва экан. Тўйдан сўнг беш-олти кун ўтиб шошилинч ваннахонага кириб кетаётган Толиб кутилмаганда қайнонасига урилиб кетди. Буни кўрган Зарифа хандон отиб кулди. Толиб дув қизарди. Зарофат опа эса… Негадир хонаси тарафга бедана юриш қилиб кириб кетди. Қизармадиям, кулмадиям, ҳайрон бўлмадиям… Ана шу воқеадан сўнг гарчи Зарофат опанинг ичидагини умуман билмаса ҳам Толибда шубҳа уйғонди. Йўқ. Аёлнинг ўғринча сузилиб тикилишлари, майиндан келтириб сўзлашлари, ҳатто, ўша кунги тўқнашув ҳам йигитга ёғдай ёқар, барча эркакларда бўлгани каби у ҳам бу тахлит эътиборни жон-жон деб ўзига сингдира оларди. Фақат… Зарифани севади. Ўшанинг орқасидан келиб ўтирибди-ку бу уйга!.. Кап-катта аёлга, устига-устак, қайнонасига кўз олайтирадими?.. Йўқ… Ундай қилолмайди. Балки бу хотин анчадан бери эрсиз юрганининг орқасидан уйидаги ягона эркак кўзига ўтдай кўринаётгандир… Майли, нима бўлгандаям, бу нарса яхши эмас… Яна ким билади?.. Балки, ҳақиқатан ўз боласидек кўргани учун тикилаётгандир… Билмайди… Билмайди…

— Зарифа, — деди бир куни гаплашиб ўтириб, — мен сенга бир нарсани айтмоқчи бўлиб юрибман-у…

— Яхши гап бўлса, бемалол айтаверинг… Қулоғим сизда-а!.. — Зарифа эркаланиб Толибнингелкасига бошини қўйди.

— Ойингнинг қилиқлари негадир менга ёқмаяпти-да!..

Бу гапни эшитиб Зарифа бирдан ўзгарди. Қошлари чимирилиб, ўзини нари олди.

— Бу нима деганингиз?.. Ойим сизга нима қилиқ қипти?..

— Биласанми, кейинги пайтларда у киши менга бошқача разм соладиган бўлиб қолган… Кейин… Ёлғиз учратиб қолса, дув қизариб кетадими-ей!.. Билмадим… Мақсадлари нима экан?.. Лекин… Мен сени севаман, Зарифа!.. Ахир… Нима бўлгандаям, қайнонам-ку!..

— Ие, сиз… Ахир у киши ўгай бўлсаям, менга онам ўрнида она!.. Менинг онамни… Бузуққа чиқармоқчимисиз?.. Толиб ака, менинг ойим тилло аёл, билдингизми?!. Унақанги меҳрибон аёлни кундузи чироқ ёқиб ҳам тополмайсиз… Гумонингизга келсак, чучварани хом санабсиз… Ойим ўзи табиатан тортинчоқ аёл. Қолаверса, адам ўлганларидан бери ҳали биронта эркакка қайрилиб қарамаганлар. Кўнглингизни хотиржам қилаверинг!..

Ана шу суҳбат сабаб бўлиб ҳали тўйларига ярим йил ҳам тўлмаган икки севишганнинг орасидан ола мушук ўтди. Айниқса, Зарифа Толибдан анча кунгача совиб юрди.

***

Енгилтаклик қон билан киради дейишгани балки ростдир. Лекин баъзи одамларни ҳаёт шу кўйга солиб қўйиши ҳам ҳақиқат. Бевалик бора-бора Зарофат опанинг ҳам жонига тегди. Айниқса, Зарифанинг тўйи ўтиб, келишган куёв уйида яшай бошлагач, беихтиёр хаёли бузилаверди. Қирқ саккизга кирганда шайтоннинг ҳукмига ўзи билмаган ҳолда бўйсуниб, Толибга кўпинча зимдан термулиб қоладиган, у билан юзма-юз келиб қолса, дув қизарадиган, энг ёмони, куёви гоҳи-гоҳида ваннахонада ёлғиз чўмила бошласа, ҳеч кимга билдирмай эшик тирқишидан хуфиёна кўз ташлайдиган одат чиқарди. «Эй Худо, — дерди кечалари хаёлан, — менга нима бўлаяпти ўзи?.. Наҳотки, шунча йил одамдек яшаган аёл охир-оқибат шайтонга бўйин эги-иб кетаверсам?.. Марҳум эримнинг руҳи чирқилламасмикан, ишқилиб?.. Яна қизининг кўзларига қараб туриб-а!» Афсус… Эҳтирос устун келди… «Ортиқ чидолмайман, — деди бир куни ўзига-ўзи, — Худойим, менам тирик жонман, ахир!.. Дардимни ёрилиб бировга айтолмасам… Қачонгача?.. Қачонгача азоб чекаман?.. Йўқ… Шундай келишган йигитга менам зорман… Ҳеч ким билмайди-ку!.. Камайиб қолмайди-ку!..» Қирқ саккизга кирса-да, ҳали-вери қарилик нуқси урмаган қайнона энди ширин хаёлларнинг ҳақиқий қулига айланди. Толибнинг ёлғиз қолишини пойлай-пойлай, охири эвиниям топди.

— Вой оёғим!.. Вой-вой-ей-й!.. — гиламга астойдил ётиб олганча, атайин товонига тугмали михчани қадаб олган Зарофат опа Зарифа дугонасиникига кетганидан фойдаланиб қолмоқчи бўлди. Шу паллада Толиб тушлик қилиш ниятида уйга келиб эндигина остона ҳатлаган эди.

— Ҳой, Толибжон!.. («Ўғлим» дейишга негадир тили айланмади). Нега қараб турибсиз?.. Оёғимдаги михни олиб ташласангиз-чи!..

Толиб жонҳолатда энгашиб қайнонасининг оёғига ёпишган михчани олиб ташлади-ю, аммо кўринар-кўринмас сизиб чиқаётган қонни артиб қўйишга уялдими, аҳволи ёмон эмаслигига ишонч ҳосил қилиб секингина ўрнидан турди-да, ошхона тарафга юрди.

— Йўқ, йўқ… Қаерга кетаяпсиз, Толибжон?.. Оёғим қурғурни босолмайман, ахир!.. Илтимос, мени кўтариб кароватимга ётқизиб қўйсангиз-чи!..

«Оббо!» — Толиб бошини қашиган кўйи иккилана-иккилана, Зарофат опани даст кўтариб олди. Шу тобда қайнона унинг қўлларидан маҳкам ғижимлаб олган, ёшамол, дўмбоқ жусса тобора пинжига кириб боргани сари Толибнинг юраги безовта урар, лекин негадир ҳадеганда қўлидан қўйгиси ҳам келавермасди. «Келишган аёл-да нима бўлгандаям!.. Ўзига қарайди булар… Эҳ, Худонинг санъатига барибир қойил қолавериш керак…» Эркак экан-да!.. Бу момиқ баданни бир муддат бўлса-да, силаб-сийпаб қолгиси келиб Толибнинг хаёлида турли шайтоний ўйлар айлана бошлади. «Оҳанраболикда Зарифадан ўтади бу!.. Яна… Бағримга сингиб кетаётгани-чи?!» Зарофат опанинг ётоғи билан зал ораси ҳеч қанча эмасди. Бироқ, шу қисқагина масофа оралиғида Толиб бўлганича-бўлди. Аъзойи бадани қора терга ботди. Устига-устак… Шайтонга шартта қулоқ тутиб таваккал тегиниб юборишам қийин. Билиб бўладими… «Ўзи сал тузукроқ белги берса экан!..» — Толибнинг миясида ҳозир фақат шундай хаёллар айланарди.

— Йўқ… Ортиқ бардош қилишга қурбим етмайди!..

Ниҳоят кароватга ётаётиб куёвининг шундоққина лаблари остида бетиним ҳансирай бошлаган Зарофат опа телбанамо тусга кирди.

— Менам аёлман, ахир!.. Қачонгача қийнайсиз?.. Қўлингиздан келади-ку!.. Эркаксиз-ку!.. Камайиб қолмайсиз-ку!..

— Н-нима қилаяпсиз, ойи?.. Ахир… Бу м-мумкин эмас… Зарифа билиб қолса… — Толибнинг лабларигина қаршилик кўрсатарди, холос… Ўзи эса, қайнонанинг қайноқ бағрида худди туш кўраётган одам каби нима қиларини билмасди.

***

Толиб билмаган экан. Бу хуфиёна севги ўйини унга жуда қимматга тушди. Гарчи Зарифа ҳануз ҳеч нарсадан бехабар бўлса-да, хиёнат ўз сўзини айтмай қўймади. Кунларнинг бирида у ишлаётган қурилиш идорасини текширувчилар босди. Айтишларича, жуда юқоридан экан. Текширгани келганлар ҳаммаёқни ағдар-тўнтар қилиб ташлашди. Эҳ-ҳе!.. Қанча минглаб камомад топишди… Энди… Катталар қаторида Толиб ҳам ишдан ҳайдалиши, шунга яраша қилган гуноҳлари учун жавоб бериши керак… Ахир, озми-кўпми, оғзи теккан!.. Уйда Зарифа куйиб-пишиб йиғлар, бўлаётган ишларга сира ақлиетмай, ич-етини кемирар, ойисига ҳасрат қилса, ҳар сафар совуққина кўз қарашлардан бошқасини кўрмасди… Аслида, ана ўша совуқ нигоҳлар остида бир дунё режа яширин эди. Зарофат опа яширинча учрашувлар жонига текканини аниқ-тиниқ сезар, энди бу ишни очиқчасига ҳал қилишни, Зарифанинг ўрнида Толибга қонуний хотин бўлишни истарди… Ниҳоят, куёви ўт ичида куйиб-пишиб юрганигаям кўз юмди. Навбатдаги «учрашув»лардан бирида Толибга ниятини айтди.

— Толибжон, — деди у кутилмаганда кўзига ёш олиб, — бунақанги хуфиёна бирга бўлишлар, қачон қараса, кимдандир, нимадандир қўрқиб яшаш жонимга тегди… Менам қонуний яшашни истайман.

— Нима?.. — Даъфатан айтилган сўздан Толибнинг кўзлари қинидан чиқиб кетаёзди. — Ўйлаб гапираяпсизми?.. Кимлигингизни унутиб қўйдингизми нима бало?.. Қайнонасиз-ку!.. Қизингиз билса нималар юз беришини тасаввур қилаяпсизми?.. Унинг бахтига зомин бўласиз-ку, ахир!.. Қўйинг-е, ўзи шундоғам ишдан ҳайдалиб қарзга ботиб юрибман. Билиб туриб яна бошимни қотирасиз-а!.. Йўқ, бу гапингиз ўтмайди… Мен Зарифани ташлаёлмайман… Қанақа хотин-а ўзи бу?!. — Толиб ғудрана-ғудрана даст ўрнидан туриб ташқарига йўл олди.

— Э, йў-ўқ! — Зарофат опа Толибнинг йўлини тўсди. — Мен бу гапларни шунчаки ҳазил учун айтаётганим йўқ, ўргилай!.. Кўнмай кўринг-чи!.. Шунчадан бери «Сизни яхши кўраман» деб ялтоқланган «мард» охир-оқибат мендан юз ўгирмоқчимисиз?.. Агар гапимга кўнмасангиз, ўзим Зарифага айтаман. Ҳаммасини тўкиб соламан. Буям иш бермаса, маҳаллага чиқиб туҳмат қиламан сизга. Ана унда менгаям, Зарифагаям бўлмайсиз…

— Э, билганингни қил, қанжиқ!.. — Толиб аччиқ устида Зарофат опани итариб юборди-да, кўчага чиқиб кетди.

***

Толиб ўша кечаси сира ухлаёлмади. Эрталабгача тўлғониб чиқди. Бир томондан давлатга бериши керак бўлган сўлақмондай қарзлари тинчини бузса, иккинчи тарафдан Зарофат опанинг қўрқитишлари безовта қиларди уни. Зарифанинг саволларигаям жавоб беролмас, тўғрироғи, унинг бетига қарашга ботинолмасди. Эртага қайнона ҳаммасини айтгач, қандай аҳволга тушиши, ўзини не савдолар кутаётганини ўйлаб азобланарди. «Нега кап-катта хотинга илакишдим-а? — дерди ўзича, — Қип-қизил хиёнатчига айланиб қолдим-ку! Шунча дардиметмагандай, мени зўрлади деб туҳмат қилворса нима бўлади?.. Ҳам хотиндан айрилган, шармандаи-шармисор… Нималар бўлаяпти ўзи?.. Энди нима қиламан? Зарифанинг қулоғигаетса, тамом… Бошланади ҳаммаси… Йўқ… Ўлдираман уни… Ҳа, менга барибир эмасми?.. Барибир қамалиб кетаман… Шунча қарзни тўлаганимминан бу бегона юртдаги наҳанглар шундай қўйиб қўйишармиди… Ундан кўра, шармандаи-шармисор бўлмай туриб…» — Толиб бир қарорга келгандек эрталаб бамайлахотир ўрнидан турди. Нонуштадан сўнг Зарифани арзирли баҳона топиб бозорга жўнатди. Ана шундан сўнг ҳеч нарса кўрмаган, эшитмаган киши бўлиб Зарофат опанинг хонасига кирди.

— Ҳа, яхши йигит, — Зарофат опа Толибни шартига рози бўлганга йўйиб ҳар сафаргидек бўйнига осилди. — Келишингизни билардим… Зарифа дарров кеп қолмайдими ишқилиб?..

— Йўқ, камида икки-уч соатда қайтади.

— Унда гапимни эшитинг… Туни билан ўйладим-да!.. Менга уйлансангиз кам бўлмайсиз. Зарифадан қаерим кам, ахир?.. Нима, мендай хотинингиз бўлса ёмонми?.. Маза қилиб юрасиз-ку!.. Зарифаминан нима ишимиз бор?.. Биламан, сиз кейинги пайтда фақат мени ўйлайдиган бўлиб қолгансиз… Буни ҳар сафар қучоғимда ҳарсиллашларингиздан, титраб кетишларингиздан сезаман… Фақат… Сал қўрқоқсиз, холос… Майли, уйини олса-олар. Сизнинг квартирангиз бор-ку, ахир!.. «Қанжиқ-ей, — кўнглидан ўтказди Толиб, — ҳалиям фикридан қайтмабди-я!.. Демак, ажалиетганга ўхшайди…» — Толиб имкони борича ниятини сездирмасликка тиришиб қайнонани одатдагидек бағрига олди ва тўшакка ётқизди. Зарофат опа борган сари эриб борар, мана ҳозир бошқа бир дунёга тушиб қолишини хаёлигаям келтирмасди…

Толиб аёлни бироз эркалаган бўлди-да, ортиқ чўзиб ўтиришга қўрқиб бетиним қалтираётган қўллари билан бўйнидан маҳкам бўға бошлади. Зарофат опа гапира олмасди… Бутун гавдаси жунбушга келиб талваса билан типирчиларди… Уч-тўрт дақиқа ичида ҳаммаси ҳал бўлди. Зарофат опанинг совуқ мурдаси тўшакка михланди. Толиб жонҳолатда ўрнидан туриб ташқарига югурди. Афтидан… Тезроқ жуфтакни ростламоқчи бўлди… Аксига олиб ҳовлида қандайдир қўқонча дўппи кийган эркак… Ие… Қўшниси Шерхон тракторчи… Ҳа, ҳа… Худди ўшанинг ўзи уёқдан-буёққа аланглаб турарди… Толиб янада ваҳимаси ошиб меҳмон кўриб қолмаслиги учун ими-жимида ортига қайтди-да, ҳар эҳтимолга қарши эшикни қулфлаб чиқди.

— Ие, Толибжон, шуерда экансан-ку! — Шерхон тракторчи маъюс жилмайганча қўшнисига қучоғини очди. — Бандалик, ука, бандалик!.. Бардам бўл!..

— Нима бандалик?.. — Толиб қандайдир совуқ хабар қулоғига чалингандек турган жойида донг қотди. — Бу нима деганингиз?.. Айтсангиз-чи!..

— Энанг бечорани топшириб қўйдик, ука!..

— Нима-а?.. Нимага топшириб қўясиз?.. Қаерга топширасиз?.. Нега ўлади энам?..

— Ахир… Ука, ўзингам вақтида хабар олай демадинг… Сени кутиб, ҳали умрида кўрмаган келинни кутиб ўлиб кетди бечора кампир… Кийиниб чиқақол, ука!.. Мурда узоқ кутиб туролмайди… Иссиғида жойига қўяйлик!..

Толиб ҳозир юришни ҳам, юрмасликни ҳам билмасди. У сира ўзида эмас, бир ёқдан энасининг жасади, қишлоқдагилар кўз олдида айланса, иккинчи ёқдан ичкаридаги Зарофат опанинг мурдаси борган сари ваҳимага соларди. «Нималар қилиб қўйдим-а?.. — У ҳовлидаги ўриндиқлардан бирига ўтириб бошини чангаллади. — Энам… Зарофат… Қайси бирига бўлай?.. Яна озгина ўтирсам милитсия олиб кетади-ку мени!.. Манави Шерхон қаердан билсин ҳаммасини?!. Булар менинг аблаҳлигимни, қабиҳ одам эканимни қаерданам билсин!?. Оҳ, қандай одамларга илашдим… Энамнинг қадрига нега вақтидаетмадим?.. Нега у кишини оёқости қилдим? Маслаҳатларига қулоқ тутмадим?.. Энди нима деган одам бўлдим? Кимга керакман энди шу туришимда?.. Ҳеч қаерга бормайман!.. Қишлоқдагиларнинг, буерда эса, Зарифанинг кўзига тик боқолмайман!.. Тезроқ қамашса, барчасидан йироқ бўлсам, бас!.. Пешонамдагини кўрдим!..» — Толиб шу ўтирганича қимирламай Зарифа келиб қолишини, фарёд қилиб милитсия чақиришини пойлар, ҳеч гапдан хабари йўқ Шерхон тракторчи бўлса, уни тинчлантириш пайида эди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 492 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Aprel 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz