9–13 декабрь кунлари «ЎзРТХБ» АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси устувор равишда пасайди. Бу ҳақда товар-хом ашё биржаси матбуот хизмати хабар берди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 3499,4 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди ва шундан 2726,0 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 0,7 фоизга пасайиб бир тоннаси учун 6270,7 минг сўмни ташкил этди.
Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 13,3 миллиард сўмлик 4880,0 тонна суюлтирилган газ сотди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 1,9 фоизга пасайиб, бир тонна учун 2730,7 минг сўмни ташкил этди.
Қора металл бозорида нархлар пасайиб бораётган ўзгаришлар кузатилмоқда. СТ 12-35 ГС арматуранинг нархи 1,3% га пасайиб, бир тоннаси учун 5491,8 минг сўмни ташкил этди. Биржа орқали сотилган барча турдаги қора металлнинг ҳажми жами 7,6 минг тоннани ташкил қилган.
Цемент бозори ҳам нархлар пасайишини кўрсатмоқда. ПЦ М-400 Д-20 цемент бўйича нархлар аввалги ҳафтага нисбатан 1,3 фоизга пасайиб, 505,3 минг сўмни ташкил қилди. Фаол сотилаётган бошқа маркали цементларнинг нархлар диапазони 460,0-750,0 минг сўмни ташкил этмоқда.
Пахта толаси бозорида юқори даражадаги талаб сақланмоқда. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (олий 2019) даги пахта толаси бўйича нархлар 2,3 фоизга ўсиб, бир тонна учун 14,9 миллион сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 10,9 миллион сўмдан 14,5 миллион сўмгача бўлди.
Плёнка ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган F-0120 полиетиленнинг нархи 7,4 фоизга пасайиб, 11,4 миллион сўмни ташкил этди. Ўтган ҳафтада жами 1,8 минг тонна полиетилен сотилган.
Ўтган ҳафтада карбамид бозорида нархлар бироз кўтарилиши кузатилди. Карбамид «В» нинг баҳоси ўтган ҳафтада 0,9 фоизга ўсиб, бир тоннаси учун 1831,7 минг сўмни ташкил этди. Умуман олганда, ҳафта давомида биржа савдолари орқали 41,7 минг тонна минерал ўғитлар сотилди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|