Инсониятнинг ўтмишига назар соладиган бўлсак, кўп ҳолларда совуқ урушларнинг ўзидан кейинги қолдирган даҳшатли вайронагарчиликлари ҳамда ўчмас излари барчамизни беихтиёр қўрқувга солади. Шундай ўйлар оғушида қолганимизда ҳар биримизда битта қўрқинчли савол уйғонади: «Агар учинчи Жаҳон уруши бошланса, нима бўлади?»
globaltruthproject'нинг яқинда эълон қилган учинчи Жаҳон уруши ҳақидаги мақоласида жуда ҳам қизиқарли маълумотлар келтириб ўтилган. Бугунги кунда инсонларда қандайдир нотўғри тушунча бор, у ҳам бўлса, «...дунёйимиз келажакда янада яхшиланиб боради» деган қарашдир. Мутахассислар фикрига кўра дунёмиз яхшиланиб бормайди, негаки Қуёш ҳам энг баланд нуқтага чиқавергач, албатта секин-аста пастлай бошлайди. Биз яшаб турган дунё ҳам худди шундай.
Бугуннинг замондошини ортиқча қурол-аслаҳа билан қўрқитишга ҳожат йўқ, шунчаки уни кундалик ружу қўйган нарсаларидан: газ, электр ёки интернет тармоқларидан узиб қўйсангиз бўлди. Биз ўз яратган ихтироларимизга қул бўлиб қоляпмиз, холос. Қарабсизки, энг «ақлли» замондошимиз ҳам уч-тўрт кун ичида ибтидоий тузумга ўтади, қолади. Эндиликда қурол-яроғлардан кўра инсонлар ғоялар устида баҳс юритишмоқда. Энг авж олгани дунё динлари ўртасидаги келишмовчиликлардир. Ҳисоб-китобларга кўра, бу мавзу асосий уруш ўчоғи бўлиши мумкин.
Маълумотларга таянсак, иккинчи Жаҳон урушидан олдин инсонлар бизларга қараганда анчагина меҳрибон ва маданиятлироқ бўлишган. Кўчада ёмонлик қилаётган одамни кўришса, ундан хазар қилиб ўтишган. Бироқ... Бироқ бизнинг дунёмизда бундай воқеалар деярли оддий ва табиий ҳолатга айланиб бормоқда. Агарда газета ёки интернет нашрларига кўз югуртириб чиқсак, дастлаб қандайдир зўравонликлар ёки ўғирлигу қотилликларга эътиборимизни қаратамиз.
Кино ёки ТВ кўрсатувларда ҳам ваҳшиёна ёки қўрқинчли бўлган саҳналар бизнинг қизиқишимизга сабаб бўлади. Жаҳон урушларининг юзага келиши худди табиий такрорланувчи циклга ўхшаш жараёндир. Бири тугайди, иккинчиси бошланади. Бизнинг тараққий этаётган дунёмизда одамзод ўз эҳтиёжларига қарамлиги ошиб бормоқда.
Машҳур олим А.Эйнштейн шундай деган эди: "...учинчи Жаҳон урушида қандай қуроллар билан жанг қилинишини билмайман, аммо тўртинчи Жаҳон урушида таёқ ва тошлар билан жанг қилинади". Эйнштейннинг ушбу фикри остида инсоният яна ўзининг дастлабки ҳолатига қайтиши мумкин деган ғоя ётибди. Бироқ шундай қарашлар ҳам борки, учинчи Жаҳон урушида ядровий қуроллар бўлади ва уларнинг таъсир кучи ҳаттоки, Ер шарини ўз ўқидан чиқариб юборишга ҳам қодир бўлади.