TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Афғонистондаги президентлик сайловлари давомида 35 киши ўлим топди, 125 киши жароҳат олди…
Расмий маълумотларга кўра, куни кеча Афғонистонда бўлиб ўтган навбатдаги президентлик сайловлари давомида мамлакатдаги дунёда фаолияти тақиқланган «Толибон» жангари каллакесарлар гуруҳи аъзолари жами 113 маротаба сайлов участкаларига ҳужум уюштирган. Оқибатда 35 киши ҳалок бўлди, 125 киши турли даражада жароҳат олди. «Толибон» гуруҳи қуролли ҳужумларнинг 64 тасинигина ўз зиммасига олган. Қолганларини кимлар уюштиргани ҳозирча номаълум бўлиб турибди.
Террорчилар сайловларнинг бошидан охиригача гоҳ қуролли ҳужумлар, гоҳ портлашлар содир этишдан бўшамади. Яна айтишдики, сайлов бошланишидан бир кун олдин улар аҳолини жиддий огоҳлантирган ҳолда сайловларда иштирок этмасликка чақирган. Иштирок этганлар албатта ўлим топишини таъкидлаган.
Сайловларнинг якуний натижалари шу йил 7 ноябр куни эълон қилинади. Агар иккинчи турга зарурат туғилса, бу жараён 23 ноябрда бўлиб ўтади.