Афғонистонлик ўсмир қиз ижтимоий тармоқларда қаҳрамон сифатида олқишланмоқда.
Қамаргул ўз уйига ҳужум қилган дунёда фаолияти тақиқланган "Толибон” жангариларига қаршилик кўрсатгани айтилмоқда.
Жангарилар унинг ота-онасини ўлдиришганди.
Шунда у бир хонада турган АК-47 Калашников автоматини олиб, уйига бостириб кирган, жондан азиз отасини, меҳрибон волидасини ўлдирган жангариларни ўққа тутди.
Натижада толибларнинг икки нафари ҳалок бўлди, қолганлари яраланди.
Воқеа Афғонистон ғарбидаги Ғор вилоятининг Грива қишлоғида рўй берган.
Қизнинг ота-онаси Афғон ҳукумати тарафдори бўлгани учун жангарилар уларни нишонга олишганди.
Отишмадан сўнг яна кўплаб Толибон жангарилари уларнинг уйига бостириб кирди.
Бироқ бу пайтда қишлоқ аҳли ҳамда аксилтолиб кучлар ҳам етиб келишганди. Жангари каллакесарларни кўплашиб тутишди ва шафқатсизларча савалашди.
Қасоскор қиз
Хабарларга кўра, қаҳрамон Қамаргул Кобулдаги президент саройига таклиф этилган.
Афғонистон президенти у билан учрашиши ва мукофотлаши мумкинлиги айтилмоқда.
Қамаргулнинг ёши 14-16 ўртасида, дейилмоқда. Унинг бир кичик укаси ҳам омон қолган.
Интернетда қизнинг автомат ушлаб турган расмини кўрган кўпчилик унинг жасоратини олқишламоқда.
«Биламиз, ота-она қайтиб келмайди, аммо сен олган қасос юрагинг ҳовурини бироз босади» — деб ёзади "Facebook” фойдаланувчиларидан бири.
Ғор вилояти — Афғонистоннинг энг қашшоқ минтақаларидан бири.
У ерда аёлларга қарши зўравонлик кўп учрайди.
Қачон қараманг, қишлоқда толиблар изғиб юрарди. Одамларни мажбуран ҳукуматга қарши исён кўтаришга чорлашарди. Мана, энди бу қишлоққа қадам ҳам боса олишмайди. Негаки, шахсан Афғонистон президентининг фармонига кўра, қишлоқ ҳукумат армияси томонидан қўриқланадиган бўлди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|