Божхона органлари томонидан қалбаки валюта бойликларининг юртимизга кириб келишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган ва яшил йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро М.А.нинг безовталаниши божхоначилар эътиборини тортди ҳамда ушбу шахснинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, бир қарашда кўрпадек кўринган нарсанинг ичида ғайриоддий жисмлар борлиги аниқланди ва синчиклаб текшириш натижасида ушбу жисмлар фольгага ўралган ҳамда картон қоғозлар ичига солинган 60.000 АҚШ доллари эканлиги аниқланди.
Энг қизиғи шундаки, купюраларнинг серия рақамлари бир хил бўлиб, уларнинг барчаси қалбаки эканлиги фош бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддасига биноан қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|