Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят 2019 йил 28 октябрдаги ҳукмига кўра, Нурматов Уктам Суннатуллаевич 2019 йил 17 июнь куни соат 0200 ларда Гулистон тумани, "Шарқ ҳақиқати” маҳалласи, Бунёдкор кўчаси, 3-уйига кириб келган қўшниси Акрамов Билол Фатхулло ўғлини кўриб қолиб, уни ўғри деб ўйлаб, воқеа жойидан қочган Б.Акрамовнинг ортидан қувиб, унга ушбу кўчада жойлашган 20-уйнинг ҳовлисида етиб олиб, дастлаб Б.Акрамовнинг юз қисмига муштлаб, сўнг мазкур хонадоннинг ёрдамчи хўжалиги эшигига тиралган ҳолатда бўлган ёғоч дастасини олиб, Б.Акрамовнинг ҳаёти учун муҳим бўлган бош соҳасига бир неча маротаба ёғоч даста билан уриб, уни ўта шавқатсизлик билан қасддан ўлдирган.
Суд, У.Нурматовга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини, айбига қисман иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, оилали эканлиги, қарамоғида 2 нафар фарзанди борлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддаси 2-қисми "ж” банди билан 15 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|