Seshanba, 31.12.2024, 01:14
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Iyun » 2 » Адабиёт Муаллими

20:10
Адабиёт Муаллими
Ўзининг айтишига кўра «нафис адабиёт муаллими» ўртоқ Боқижон Бақоев оғилга кириб таъби хира бўлди: сигирнинг қулоғига яна кана тушибди! Канадан ҳам кўра сигир унинг аччиғини келтирди: канани терай деса қўймайди — бошини силкийди, пишқиради.

— Ҳайвон! Сигир эмас, ҳайвон! — деди оғилнинг эшигини қаттиқ ёпиб.

— Ҳайвон!

Хотини Мукаррам ҳовлида самоварга сув қуяр эди.

— Ҳайвон! — деди Бақоев, — бу сигирни сотиб пулига чўчқа олиш керак!

— Шаҳарда чўчқа асраш мумкин эмас, — деди Мукаррам самоварга кўмир солаётиб.

— Нима учун? Тақиқ қилинганми? Ким айтди? Мен ай-тиб эдимми? Тўғри, мумкин эмас… албатта, мумкин эмас…

— Уйга киринг, Ҳамида келди.

Ҳамида ўн олти ёшлардаги тирик, қувноқ қиз, поччасини кўриб севиниб кетди.

— Сиз уйда экансиз, билсам, дафтаримни олиб келар эканман… эсизгина…

Ўртоқ Боқижон Бақоевнинг таъби очилди — сигир, унинг қулоғидаги кўм-кўк кана, ғўқиллаб тумшуғи билан ариқ ёқаларини бузиб юрган чўчқа кўз олдидан кетди.

— Техникумдан рабфакка ўтибсан, деб эшитдим, ростми? — деди.

— Ҳимм… яхши қилибсан.

Рабфакка ўт, деб мен айтиб эдим шекилли? Ҳимм… Ауфф, зарда бўлибман… Рабфак яхши. Мен бир борган эдим. Канцеляриянинг эшигига практикум деб ёзиб қўйипти. Тўғри эмас.

Практикум, минимум, максимум булар ҳаммаси лотинча ёки лотинчага яқин сўзлар. Мен, шахсан шундай деб биламан.

Бир оз жим қолишди.

— Боқижон ака, — деди қиз уялиброқ, — бир нарсани сиздан сўрамоқчи эдим: биз синфда Чеховнинг «Уйқу истаги»ни ўқидик, гўдакни ўлдирган қизни суд қилмоқчимиз. Даъвогар гўдакнинг онаси — Раҳима бўлади, қораловчи — Шарифжон. Судялар ҳам бўлади. Мен қизни оқлаб, бутун гуноҳни унинг хўжайинига, ёш қизни бу қадар бераҳм эксплуатация қилган кишига қўймоқчиман. Мана шу… Шуни ёздим. Шу тўғрида сизнинг фикрингизни билмоқчиман. Чехов шундай демоқчи эмасми?

Ўртоқ Бақоев ўйлаб туриб, сўради:

— Нафис адабиёт дарсини сизларга ким беради? Ҳакимов? Ахмоқ одам! Ўз устида ишламайди. Савол аломати ҳаммавақт«ми» дан кейин қўйилади десам, кулади. Гап бунда ҳам эмас…

Мукаррам самовар кўтариб кирди. Ҳамида ирғиб туриб, самоварни опасининг қўлидан олди ва столга қўйди. У, ҳомиладор хотинга самовар кўтартириб, қараб ўтирган поччасидан ўпкаламоқчи эди, бироқ уялди, индамади. Ўртоқ Боқижон Бақоев жуда чанқаб турган экан, устма-уст тўрт пиёла чой ичди ва терлади.

— Чучварадан кейин чой жуда яхши кетади-да, — деди юзидаги терни артиб, — Ҳимм…

соқол ҳам ўсипти, сартарош бўлмаса одамлар маймун бўлиб кетар эди. Маймун, жуни тўкилиб, одам бўлган. Бу ҳақда Энгелснинг фикри бор…

— Ҳалигини айтмадингиз, Боқижон ака, — деди қиз, — Чехов шундай демоқчи эмасми?

Ўртоқ Бақоев яна бир пиёла чой сўради.

— Чеховми? Ҳимм… буржуазия реализми тўғрисида сўзлаганда, энг аввал унинг объектига диққат қилиш керак. Буржуазия реалистлари тушунган, улар акс эгтирган объектив воқеликни англаш лозим бўлади. Турган гапки, Чеховнинг ижоди бошдан-оёқ, бутун моҳияти билан илк буржуазия реализми, яъни… ҳимм… Мукаррам, товуққа мояк қўйдингми? Қўйиш керак, бўлмаса дайди бўлиб кетади… Тавба, товуқдан аҳмоқ жонивор йўқ — мояк қўйсанг туғади! Нима гучун мояк қўйсанг туғади? Хўроз нима учун саҳарда қичқиради? Ажойиб психология! Биология ўқийсизларми?

Ҳамида биологиядан нималар ўқиганини, бу ўқиш йи-лида яна нималар ўтилажагини сўзлаб берди ва ўзининг оқлаш нутқида физиологик асослар ҳам кўрсатиш нияти бор эканини айтиб, яна сўзни Чехов устига бурди.

— Ҳимм… — деди Бақоев, — Чехов тўғрисида ўзимнинг фикрим бор. Бошқалар нима деса десин, ҳар ҳолда унинг дунёга қарашида… Унинг дунёга қараши Пушкин ва Лермонтовларнинг дунёга қарашидан фарқ қилади. Бир давр, бир синф, бир мамлакат ёзувчилари бўлишларига қарамасдан, мутлақо фарқ қилади! — Чехов Пушкин билан бир даврда яшаган эмас-ку, — деди Мукаррам, — бизнинг кутубхонада унинг Максим Горкий билан олдирган сурати бор. Чехов 1904 йилда ўлган бўлса керак.

Ўртоқ Бақоев бир оз ўнғайсизланди.

— Сизлар қайси Чехов тўғрисида гапираётибсизлар? Чойдан қуй!.. Бу Чехов ҳақидами?

Тўғри, бу 1904 йилнинг биринчи ярмидами, иккинчи ярмидами ўлган… Бошқа рўмолча бер, бундан пиёз ҳиди келаётипти. Мен ана у Чехов, илк буржуазия реализмининг намояндаси бўлган Чехов ҳақида сўзлаётибман.

— «Уйқу истаги» қайси Чеховники? — деди Ҳамида.

— Ҳеч шубҳасиз бу Чеховники. Бу нарса биринчи марта «Современник» журналида босилган.

Шундан кейин ўртоқ Боқижон Бақоев узундан-узоқ сўзлаб кетди. Унинг нима тўғрида сўзлаётганини Ҳамида билмас эди. Детирдинг деган аллақандай машҳур танқидчи Шеллинг деган ёзувчига «сен дастёрга зор бўлгунча ўғлинг дастёр бўлади» деб хат ёзган; Маркс Добролюбовни Меринг билан бир қаторга қўйган; Стендинг деган аллақандай бир драматург ўлар чогида Демпинг деган бир танқидчига: «Агар бутун жониворларни худо яратган бўлса, мен унинг завқига қойил эмасман, эчкэмар ҳам жонивор бўлдими?» деган…

Ҳамиданинг боши оғирлашиб кетди; икки марта секин, оғзини очмасдан эснади.

Ҳамида мезбонлар билан хайрлашиб кўчага чиққанда қоронғи тушган эди; «Уйқу истаги» тўғрисида поччасидан ҳеч қандай фикр ололмади. Унинг сўзларидан нима олгани ҳақида ўзига ҳисоб берар экан, ғувиллаб турган бошида шун-дан бошқа ҳеч нарса йўқ эди: практикум, минимум, максимум; Детирдинг, Стендинг, Шеллинг, Меринг, Демпинг…

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 368 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Iyun 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz