TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Айтишларича, бозордаги ўттиздан ортиқ хусусий дўконлар бузилиш арафасида турибди. Бозор раҳбарияти шу ҳақда дўконлар эгаларини огоҳлантирган. Айтилганки, 15 кун ичида барча хусусий дўконлар бузилади. Дўкони бузилган тадбиркорларга бозорнинг бошқа жойидан ўрин ажратилади. Дўконлар ўрнига эса кўп қаватли паркинг бунёд этишни мўлжаллашибди.
Аммо айрим тадбиркорлар бу ҳаракатлардан норози. Масалан, тадбиркорлардан бири айтдики, уларга бериладиган янги дўконлар қайси шарт ва қандай нархларда берилиши ҳақида бозор маъмурияти миқ этгани йўқ.
— Бу дўконларни ўтган йили бизга 240-260 миллион сўмданга сотишган, — деди исми-шарифи сир тутилган тадбиркор. — Энди бўлса, янги жой ваъда қилишяпти. Аммо янги жойларнинг шарт-шароитлари ҳақида ҳеч нарса дейишмаяпти. Агар янги дўконларни бизга ижарага берадиган бўлса, ижара нархи қанча бўлади? Биз билишимиз керак-ку!..
Бозордаги раҳбар ходимлардан бирининг гапига қараганда, дўконларнинг бузилишига асосий сабаб машиналарга жой етмай қолаётгани бўлибди. Шунинг оқибатида автоҳалокатлар ҳам тез-тез кўзга ташланиб қоляпти экан. Шуни ҳисобга олиб бозор маъмурияти кўп қаватли автомобиллар турар жойи қуришга бел бойлабди.