Seshanba, 31.12.2024, 00:15
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 2
Mehmon: 2
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Mart » 31 » ҚАБРДАГИ ҚИЙНОҚЛАР… (Мистика)

16:17
ҚАБРДАГИ ҚИЙНОҚЛАР… (Мистика)
Мен кетаётган машина дарё бўйига етганда тўсатдан ағдарилиб кетди…

Кўзимни очганимда эса, худди шу кўчада турар, негадир қип-яланғоч эдим.

Ҳиссиз нигоҳлар билан ён атрофимни кўздан кечира бошладим.

Ҳеч ким кўринмасди. Фақат ағдарилаётганимизда машинадан тушиб қолган майда-чуйда буюмларгина ерда сочилиб ётарди.

— Қани қолганлар? — ўзимга ўзим савол бериб дарё бўйига яқинроқ бордим. — Ҳайдовчи, ёнимдаги аёл… Наҳотки, улар изсиз ғойиб бўлишди?..

Яхшики, бу ерлар уйимдан унчалик олис эмасди. Нари борса, икки-уч бекат холос.

Аксига олиб йўлда ўткинчилар кўп эди. Яланғочлигимдан хижолат тортиб гоҳ у дарахтнинг, гоҳ бу дарахтнинг панасига ўзимни олардим. Аммо буткул кўринмасликнинг сира имкони йўқ эди.

Беркинавериш жонимга тегиб таваккал йўл ўртасига чиқиб олдим.

«Майли, — дедим ўзимга ўзим. — мени жинни деб ўйлашсин-у, эътибор бермай қўйишсин…»

Йўқ, мен умуман янглишган эканман. Одамлар менга қарашмас, ўз йўлларида хотиржам кетиб боришарди.

Ҳайрон бўлдим. Нега менга ҳеч ким қарамаяпти? Ҳаммаларининг кўзлари очиқ-ку!..

Бола кўтарган бир аёлдан атайин йўл сўраб кўрдим. Ажабо! У мен томонга қараб ҳам қўймади. Қанча бақириб- чақирмай, ўз йўлидан қолмади…

— Тўхта, — дедим бошимни силкита-силкита. — Менга нима бўлди ўзи? Нега мени ҳеч ким эшитмаяпти? Нега сўзларимга қулоқ тутишмаяпти?.. Ҳа-а, мен ўлган бўлсам-а? Тўғри, боягина машинада кетаётгандим. Машина ағдарилиб дарёга қулади. Шундан сўнг нималар бўлганини эслай олмайман. Ёдимда қолгани катта кўчада яланғоч ҳолатда турганим бўлди холос. Йўқ, эҳтиёт шарт уйимга бориб кўраман. Агар ҳақиқатан ўлган бўлсам, мени йигирма беш ёшгача оқ ювиб оқ тараган онажоним ҳам, хотиним ҳам сезишмайди, эшитишмайди ва кўришмайди…

Шундай хаёллар билан йўлимда давом этдим.

Беш чақиримлар чамаси йўл юргач, она уйимга етиб бордим. Ана, бизнинг подъезд. Иккинчи қаватга кўтарилсам, квартирамга киришим мумкин бўлади. Лекин… Қандай кираман? Тақиллатсам-у, эшикни очишмаса-чи?.. Э, қўнғироқ тугмачасини босаман. Эшитишади. Албатта, эшитишади…

Янглишмабман. Қўнғироқ бир-икки маротаба чалингач, эшикни очишди ва рўпарамда суюкли рафиқам Мадина пайдо бўлди.

У негадир хафақон, сўлғин эди.

— Салом, Мадина! — дея унга қўл узатдим мен.

Қизиқ, суюклигим ҳеч нарса бўлмагандек, подъездни кўздан кечирган бўлди.

— Ким экан қўнғироқни ўйнаётган? — деб қўйди ўзига ўзи ва эшикни ёпди.

Мен эшикнинг ёпилишига қарши эдим. Ахир, ичкарига кирмоқчи, уйдагиларимдан хабар олмоқчи эдим.

Аммо қанча тортқилаб эшикни очишга уринмай фойдаси бўлмади.

Аламимга чидай олмай, эшикка бошимни урдим. Бу сафар ўзим учун янада ҳайратомуз ҳодиса содир бўлди. Мен ёпиқ эшикни гўёки тешиб ичкарига кириб кетдим.

Ҳайрон бўлиб орқамга ўгирилиб қарадим. Эшик бус-бутун.

«Ҳа, — дедим хаёлан. — Демак, ўлганлигим рост. Илгари арвоҳлар девор орасини ҳам бемалол ёриб ўта олишади деган гаплар қулоғимга чалинганди. Бу гаплар тўғри чиқиб қолди. Башарти ўлмасам, ҳозир Мадина мени кўрарди, яланғочлигимга кўзи тушгач, унинг ўзи дарҳол мени ичкарига олган бўларди. Афсус, машина ағдарилибди-ю, мен ўлибман ва арвоҳга айланиб тағин катта кўчада пайдо бўлибман. Шундай бўлса… Қолганлар қани? Ҳайдовчи, ёнимдагилар… Улар қаерга ғойиб бўлишди? Ё ўлмай қолишдими? Бўлиши мумкинмас. Мен ағдарилаётганимизда ҳайдовчи боши билан олд ойнага қаттиқ урилганини, боши тарс ёрилиб шариллаб оққан қон менинг устимга ҳам сачраганини кўрганман… Яна билмадим…

Ўлганлигимга тўлиқ амин бўлсам-да, барибир хотинимни тағин бир карра синовдан ўтказишга қарор қилдим ва у кириб кетган ётоққа йўл олдим.

Ие, Мадинам ўксиб-ўксиб йиғлаяпти!.. Ким уни хафа қилди? Нега бу қадар куйиниб йиғлайди?.. Э, ўзим ҳам жуда анқов бўлиб қолибман шекилли. Ахир, қайси хотин эридан айрилиб йиғламайди? Албатта, йиғлайди-да!..

— Оҳ, ёлғизим, — дея оҳ тортиб парда ортига ўтдим мен, — Қанийди ҳозир тирик бўлсам-у, мана шу майин сочларингни силаб овутсам сени. Кўзларингга бир томчи ёш қўндирмасдан олиб юрсам!..

Мен пардани оҳиста қимирлата бошладим.

Бу тўғрида ҳам авваллари бувимдан эшитганман. Арвоҳ ўзи келганини яқинларига билдирмоқчи бўлса, биринчи навбатда уй пардасини қимирлатади дейишганди.

Бу гал ҳам адашмадим. Парда қимирлай бошлаганини кўрган Мадина бирдан йиғлашдан тўхтаб ўрнидан турди ва бир муддат қотиб тургач, кутилмаганда дод солиб йўлакка чопди.

— Вой-дод, арвоҳ! Арвоҳ келди!.. Арвоҳ келди!..

Мен бу бақир-чақирлардан сўнг бу ерда қола олмасдим. Гўёки, ҳозир қўни-қўшнилар кириб келишади-ю, мени ур калтак қила бошлашади…

Бошимни эгганча дераза орқали ташқарига чиқиб кетдим…

 

* * *

 

Пайқамабман, аллақачон қоронғи тушиб уйимиз атрофида шаталоқ отиб ўйнайдиган болаларнинг ҳам қадами тинибди. Ҳаво эса, совуқ. Қандай совуқ бўлмасин? Қиш кирганига бир ойдан ошган бўлса. Изғириннинг кучлилигига қараганда, ҳали замон қор ёғиб қолсаям ажабмас.

Хўш, ўликлар бундай вазиятларда қаерга боришади? Қай манзилдан паноҳ излашади? Шубҳасиз, қабристондан. Улар бир-бирларини ўша ердагина кўриб, ўзаро суҳбат қуришади, шу қадар зерикарли, ғамгин онларни хуш кайфият билан енгишади.

Қабристон бизнинг уйимиздан унчалик ҳам узоқ эмасди. Мен у ерга ўн дақиқа деганда етиб бориб ёпиқ дарвозадан худди уй эшиги каби сирғалибгина ичкарига қадам қўйдим. Во ажабо!.. Қабристон гўё байрам ўтказилаётган майдонни ёки бўлмаса, катта бир бозорни эслатарди. Оёқ босишга жой йўқ десам ишонаверинг!.. Ёшу қари оппоқ либосларга ўранганча у ёқдан-бу ёққа юради, гаплашади, баҳслашади, кимлардир бор овозда қўшиқ куйлайди, кимлардир дод солиб йиғлайди, яна кимлардир қаҳ-қаҳ отиб кулади…

Мен бу ердаги томошага маҳлиё бўлган кўйи улкан қабртош рўпарасида ўтириб тиланчилик қилаётган кампирнинг олдига бориб тўхтадим.

Кампир мени кўрган заҳоти, икки қўлини осмонга кўтариб зорлана кетди:

— Жон болам, ейишга бир нарса бер!.. Итдай очман!.. Менга раҳминг келсин, чироғим!..

— Хола, менинг ҳеч вақоим йўқ! — дедим мулойимлик билан. — Қаранг, ҳатто, эгнимда либосим ҳам йўқ!..

Кампир менга бошдан-оёқ тикилиб олди-да, жиддий тортиб қовоғини уйди.

— Сен бу ерда нима қилиб юрибсан, келгинди? — заҳархандалик билан сўради у мендан.

— Нима қилиб юрардим? Айланиб юрибман.

— Қани қабринг? Қабрингни кўрсат-чи унда!

Шошиб қолдим. Ҳақиқатан, қабрим қаердалигини билмасдим. Умуман… Мени ўзи қабрга қўйишганми?.. Ҳойнаҳой, қўйишмаган. Қўйишганда дарров топиб кўрсата олган бўлардим.

— Менинг қабрим йўқ. — дедим елка қисиб.

— Тўппа-тўғри, — қўл силтади кампир, — Сенга қабр буюрилмаган. Чунки, чўкиб кетгансан дарёга!

— Сиз буни қаердан биласиз?

— Э, болам, биз марҳумлар ҳамма нарсани биламиз, кўриб турамиз.

— Нега унда мен ҳеч вақони билмайман? — сўрадим қизиқишим ортиб.

— Сенми? Негаки, сенга ҳатто жанозаям ўқилмаган.

— У нима дегани?

— Вой, сен ўзи қайси дунёдан келиб қолгансан? Жаноза нималигини билмайсанми?

— Қаердадир эшитганман. — дедим бош чайқаб. — Лекин сира эслай олмаяпман.

— Бўпти, гапни калта қил! Бирор нарса берасанми ейишга ё йўқми?

— Айтдим-ку ҳеч вақоим йўқ деб!..

— Эҳ, нодон, сувга чўкиб ўлиб каллангдан ҳам айрилиб қолибсан шекилли. Биргина оят ўқиб ҳақимга дуо қилсанг, тўярдим. Бугунга шунинг ўзи кифоя эди. Кўряпсанми, анави юрганлар шуниям менга раво кўришмаяпти.

— Нега?

— Чунки, одамлар фақат ўзини ўйлайдиган бўлиб кетишган. Битта дуониям қизғанишади. Сен-чи? Сен қизғанмайсанми?

Мен бош эгдим.

— Хола, мен дуо ўқишни билмайман-да! — дедим эшитилар-эшитилмас.

— Билмайман дейсанми? Нега билмайсан?

— Чунки, менга ҳеч ким бу нарсаларни ўргатмаган.

— Нима бало, ота-онанг йўқмиди?

— Йў-ўқ, ота-онам бор эди. Бироқ уларнинг ўзлари ҳам бу нарсаларни билишмасди.

— Садқаи одам кет! — кампир даст ўрнидан туриб ортга тисланди. — Қоч, рўпарамдан, динсиз!.. Бор, ҳов анави зовур ичига борсанг, ўзингга ўхшаган яланғочларни кўрасан! Сенинг жойинг ўша ерда! Йўқол, бўлмаса, оқсоқолни чақираман, адабингни бериб қўяди! Ҳе одам бўлмай кет, исқирт!..

Ҳалигина ҳиссиз эдим. Мени уришишса ҳам, бўғизлаб юборишса ҳам тўпиғимга чиқмасди. Кампирнинг қарғиши негадир юрагимни тешиб ўтаёзди.

Ич-ичим аламга тўлиб у кўрсатган зовур томонга судралганча жўнаб қолдим.

 

* * *

 

Зовур ёқасида ўзим каби яланғоч йигит-қизлар тўпланиб олиб ниманидир тановул қилишарди. Менинг яқин борганимни сезиб барваста бир йигит ўртадаги нарсани оёқлари остига беркитиб олди.

— Яқинлашма! — қичқирди қорни осилиб тушган бир хўппа семиз аёл ўрнидан туриб. — Бермаймиз сенга! Ҳақинг йўқ бу ерга келишга, йўқол!..

Мен таққа тўхтадим. Яқин бормаслигимга амин бўлди чоғи, йигит оёқлари остидаги нарсани қайтадан чиқариб олиб ўртага қўйди. Мен бўлсам, оёқ учида юриб уларга яқинлашдим.

Уф-ф!.. Бу нарсани кўриб кўнглим ағдарилиб кетаёзди. Улар чўчқанинг қуриб-қақшаб кетган суякларини ғажиш билан овора эдилар.

Азбаройи жирканганимдан юзимни тескари бурдим. Бу қилиғим бошқа бир яланғоч эркакка ёқмадими, даст ўрнидан турди-да, мен томон ўгирилди.

— Ҳа-а, олифта, намунча афтингни бужмайтирмасанг? — дея қўлини бигиз қилди у. — Қайси бойнинг ташландиғисан ўзинг?

— Ахир, бу қоқ суяк-ку, — дедим унга, — Шуниям еб бўларканми?

— Нима, сен умрингда чўчқа гўшти емаганмисан?

— Еганман. Лекин биз қуриган суякмас, лаҳм гўштни пишириб ердик.

Бу гапимни эшитиб ҳаммалари кулиб юборишди.

— Эҳ, ландовур, — рўпарамдаги эркак силкиниб-силкиниб куларкан, мени койирди. — Бу ер сенга уйинг эмас. Буткул бошқа дунё. Егинг келса, шунақа нарсаларнигина ейишинг мумкин. Бошқачаси бўлмайди бизларда.

— Майли, ёқимли иштаҳа! — мен шундай дедим-у, нари кетдим.

Ниятим битта эди. Қабристонни айланиб сайр қилаётган, фақат ширин сўз, барчага мақбул бўла оладиган амаллар билан банд бўлиб яшаётган ҳов анави оқ либослилар орасига кириб бориш ва бир умр улар билан бирга бўлиш…

Минг афсуслар бўлсинки, қай гуруҳга яқин бормай, улар шу заҳоти юзларини тескари буришар, «Қоч, шайтон! Йўқол, бизларни булғама!» дея ҳайдаб солишарди…

Мен эрталабга қадар шу тахлит қувғинларга учраб вақт ўтказдим. Тонг ёриша бошлагандагина қабристонни ёқалаб ўтган ўша зовурга тушдим-у, ғужанак бўлиб олганча уйқуга кетдим…

 

* * *

 

Шу кўйи бир ҳафтача яшадим. Кунларнинг бирида эрта тонгданоқ қабристондаги оқ либосли марҳумларнинг шовқин-суронлари қулоғимга чалиниб, ўзим макон қилиб олган ботқоқдан чиқиб атрофга назар ташладим.

Қабристон тўла одам. Икки-уч метр баландликда эса, оппоқ дулдулларда худди одам қиёфасидаги ўта барваста кимсалар ўтиришар, ўзларига талпинаётган марҳумларни бирма-бир улкан ва баҳайбат дулдулларга чиқариб олиб навбатма-навбат самога парвоз қилишарди.

Юрагим қандайдир эзгулик нафасини сезиб улар томон чопдим. Билардим, марҳумларни боқий ва осуда оламга олиб кетишяпти. Негаки, қабристон фақат шу кунни кутиб яшаш учунгина керак. Марҳумнинг абадий макони эса, ўша… Узоқ-узоқ, ҳеч кимга маълум бўлмаган, ҳамиша сир тутилиши жоиз бўлган манзилларда…

Бахтга қарши бу гал ҳам ниятимга етолмайдиган кўриниб қолдим.

Оломон орасига киришим билан кимдир мени орқадан келиб туртиб юборди.

Мен ерга юзтубан йиқилдим-у… Оёқлар остида қолиб кетдим.

Марҳумлар кетма-кет танамни тепкилаб ўтишар, ўзимни ўнглашга чора топа олмасдим.

Ниҳоят тепкилаб ўтишлар барҳам топиб аранг бошимни кўтардим.

Дулдул минган кимсалар марҳумларнинг охирги қисмини олиб кетишга ҳозирлик кўришарди.

— Ҳой, нега мени қолдириб кетяпсизлар? — қичқирдим уларга. — Мени ёлғиз ташлаб кетманглар!..

— Сенинг у ерда ҳеч кимга керагинг йўқ, кофир! — дея жавоб қайтарди дулдулдагилардан бири. — Бир кун келар балки кимдир сениям олиб кетар. Лекин биз эмас. Ҳозирча ботқоғингга бор-да, ўзингга ўхшаганларнинг орасида бўл!..

Сўнгги дулдул еру кўкни титратиб ҳавога кўтарилди…

Умримда бу қадар аянчли аҳволга тушмаган эдим.

Ич-ичимда титроқ туриб, аъзойи баданимни муздек тер босди…

Ахир, мен мана шу дўмпайган қабрлар билангина қоламанми?.. Нега?.. Қайси гуноҳим учун?..

— Сен динингни, иймонингни унутганинг сабабли шу кўйга тушдинг! — деган овоз келди ичимдан.

Бу овоз ҳозирги аҳволимда шу қадар ёқимли туюлиб кетдики, ҳеч бўлмаса, қалбим билан гаплаша олиш имкони борлигидан сал ўзимга келгандек, чеҳрамдаги сўлғинлик тарқагандай бўлди.

— Тириклигингда кўп ва хўб гуноҳларга йўл қўйдинг! — давом этди ички овоз. — Билмасдингки, бандаи-бечорачиликни тан олмай қўйган кимсалар охир-оқибатда оғир ва кечирилмас гуноҳларга йўл қўйишади. Энди кут, ажаб эмаски, вақт соати келиб ўша гуноҳларинг кечирилса ва сен ҳам эгнингга оқ либос кийиб Арши аълода яшаш бахтига муяссар бўлсанг…

Мана ўшандан бери қанча вақт ўтиб кетди. Мен эса, ҳамон ёлғиз ва хору зорман.

Деярли ҳар куни қабристонга янги-янги марҳумлар ташриф буюришади. Бироқ мен уларнинг ҳеч бирига қўшила олмайман. Улар билан ширин суҳбатлар қура олмайман. Марҳумлар билан дўстлашиш бахтидан мосувоман.

Ҳар йили уларни олиб кетиш учун оқ дулдулларда барваста, ўзларидан нур таратаётган кимсалар ташриф буюришади.

Мен марҳумларнинг кетидан чопиб оқ дулдуллар сари талпинаман.

Афсуски, сонсиз оёқлар остида қолган қаддимни узоқ вақт ростлай олмай ҳалак бўламан.

Ўзимни тутиб атрофга боққанимда эса, яна ҳайҳотдай қабристонда ёлғиз ўзим қолган бўлиб чиқаман-у, бошимни зовур ботқоқларига ботириб-ботириб йиғлашдан, оҳ чекишдан нарига ўта олмайман.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 341 | Qo'shdi: #uznews, #Yangiliklar, #news, #newsuz, #xabarlar, #habarlar, #новости, #Yangilik, #ahborot | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Mart 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz