![](/_nw/76/20839304.jpg)
Ҳа, бу олимларимиз томонидан аллақачон ўрганилган. Шу мавзуда кўплаб тадқиқотлар ташкил этилган. Маълум бўлишича, руҳ танани тарк этгач, яъни, биологик ўлим ҳолати юзага келгандан кейин ҳам жасад яшашда давом этаркан. Чунки жасад турли кўринишдаги кимёвий жараёнларни кечиради. У турлича товушлар чиқариши, ҳатто, ҳаракатга келиши ҳам мумкин. Жасад билан боғлиқ кимёвий жараёнлар эса жуда муҳим. Бир сўз билан айтганда, руҳ ташқарига чиққач, мурда ўз қонунлари бўйича яшашни бошлайди…
Юрак уришдан тўхтади. Қон тана бўйлаб ҳаракатланишни бас қилди. Жасад учун муҳим ҳисобланган кислород ҳам танани тарк этади. Шу тобда тўқималар кислород йўқлиги сабабли автолиз жараёнини бошлайди. Бошқачароқ айтганда, тўқималар ўз танасини ейишга тушади. Аввало улар жигарга ҳужум қилади. Шундан кейингина бошқа аъзоларга ўтади.
Тўқималар ва тери ўзларининг гидролитик ферментлари таъсирида эришни бошлайди. Молекулалар зиёнланади.
Аста-секинлик билан тана ҳарорати пастлаб боради. У соатига тахминан 0,8 даражагача совийди. Жасад қотиш палласини бошдан кечиради.
Одам ўлгандан сўнг дастлабки бир соат ичида мушаклар жуда майинлашиб қолади. Уларнинг ҳажми қисқара боради. Эластиклигини йўқотади. Бўғимлар ҳаракатсиз ҳолатга тушади.
Музлаш жараёни жасаднинг бош қисмидаги мушаклардан бошланади. Кейин бўйин, кетидан олд қисми, кейин орқа қисмига ўтади. Жасад музлаган ҳолда икки-уч кунгина ётади. Кейин музлик уни тарк этади ва чириш палласи бошланади.
Одам ўлгандан кейин иммуниал тизим ишламайди, шубҳасиз. Бактериялар, микробларни ҳам қўллаб-қувватлайдиган омиллар йўқ. Шунинг учун улар тана бўйлаб эркин ҳаракатлана бошлайди. Улар шунчаки ҳаракатланмайди. Дастлаб овқат ҳазм қилиш тизимини ейишга тушади. Улар тўқималардан томчилай бошлаган кислоталарга тўйинади. Сўнгра терини ейишга ўтади.
Орадан тахминан 20 соат ўтиб, бактериялар жигаргача етиб боради. Бутун бошли танани еб битириш учун эса уларга икки кеча-кундуз вақт керак бўлади. Ана шу лаҳзалардан жасадда молекуляр ўлим ҳолати кузатилади. Тери заҳарли газ ва суюқликка айланади. Заҳарли газлар аста-секинлик билан жасаднинг турли қисмларидан ташқарига чиқа бошлайди. Шу жараёнда мурданинг қорин қисми заҳарли газлардан келадиган кучли босим таъсирида шишади ва охир-оқибат ёрилади. Шу онлардан чириб битаётган организм ташқаридаги микроблар билан тиллашишга тушади. Уларни ўзига чорлайди. Чақириққа нафақат микроблар, балки қумурсқалар, ўлаксахўрлар ҳам лаббай деб жавоб қайтаради. Орадан қанчадир вақт ўтиб, жасаддан фақат суякларгина қолади. Шундан сўнггина кимёвий жараён якун топади. Жасад тўлиқ ўлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|