UFC бўйича жаҳон чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов Доғистонда туғилган. Унинг асосий яшаш жойи Махачқалъа шаҳри, Қирововул қишлоғи ҳисобланади. Бу ерда нафақат Ҳабибнинг болалиги ўтган, балки у ҳозир ҳам мазкур қишлоққа келганда, ўзининг болаликдаги уйида яшайди. «1news» спортчининг уйи ва қишлоғи акс этган суратларни тақдим этди.
Унинг уйи жуда оддий бўлиб, қўшнилариникидан фарқ қилмайди.
Ҳабибнинг мухлислари унинг ғалабалари билан бирга, спортчининг камтарлигини, ўз юртига ва динига содиқлигини ҳам ҳурмат қилади.
Унинг болалик уйи иккита кичик хонадан иборат бўлиб, у ерда эски музлаткич бор, деразадан эса масжид кўриниб туради.
Қишлоқдаги болалар ҳали ҳам Ҳабибнинг ўзи қурган спорт майдончасига шуғулланиш ва суратга тушиш учун келади.
Маълумот учун, Ҳабиб Нурмагомедов 20 ноябрь, чоршанба куни Тошкентга ташриф буюрди ва 23 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтган GFC турнирининг фахрий меҳмони бўлган.