Аксарият Болливуд актёрлар БААнинг Дубай шаҳрига дам олишга келганида меҳмонхонада эмас, ўз уйида яшашни хоҳлайди. Шунинг учун ушбу шаҳардан уй сотиб олаётган ҳинд актёрларининг сафи ортиб бормоқда.
Ҳозирга қадар Амитабҳ Баччан, Шоҳрух Хон ҳамда Абҳишек ва Айшвария жуфтлиги Дубайдан уй харид қилган.
Юлдузли жуфтлик Дубайдан 2016 йилда уй сотиб олган. Ўшандаёқ уларнинг ҳашаматли уйлари ҳамманинг оғзига тушган.
Абҳишек ва Айшвариянинг орзусини БААдаги энг машҳур қурилиш компанияларидан бири Shaikh Holdings рўёбга чиқарди.
Уларнинг ҳашаматли вилласи Scavolini брендининг дизайнерлик ошхонаси ва Nolte бренди шкафлари билан жиҳозланган. Жуфтликнинг янги қасрида «ақлли» уйларга хос барча технология мавжуд.
Уй олдида катта бассейн бор. Унинг атрофига пальма дарахтлари экилган.
Виллада бир нечта ётоқхона, ювиниш хонаси, кинотеатр, катта гардероб ва спорт зали мавжуд.