Соғлом одам бир кунда қанча қаҳва ичгани маъқул? Худди шу саволга жавоб бериш учун Австралия, АҚШ ва Буюк Британия олимлари биргаликда катта изланиш олиб боришди.
Олимлар 4 800 киши қатнашган 300 та тадқиқотни таҳлил қилишди.
Ушбу тадқиқотда қатнашганларнинг ёши, иш жойи, тана вазни индекси, зарарли одатлари ҳамда жисмоний фаоллиги инобатга олинди. Энг асосийси, бу инсонларнинг барчаси — қаҳвахўрлар.
Аниқланишича, қаҳва нафақат инсонни тетиклаштиради, балки унинг спортдаги муваффақиятларини ҳам кафолатлайди. Фақат меъёрни билсангиз бас.
Спортчи машғулотлари самарадорлигини ошириш учун кунига икки финжон (чашка) қаҳва ичса етарли, дейилади «Science Alert» сайтида чоп этилган тадқиқотда.
Мунтазам равишда ва кам миқдорда кофеин истеъмол қилиш спорт машғулотлари унумини 16 фоизга яхшилайди.
Олимларнинг таъкидлашларича, соғлом инсон учун бир кунлик кофеин «нормаси» — тана вазни ҳар бир килограми учун учдан олти миллиграмгача. Айтайлик, 70 килолик одам учун бир кунда 210—420 миллиграмм етарли.
Бу, оддий тил билан айтганда, кунига — икки финжон.
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги «доза» илгаритдан қаҳва ичиб юрган, жисмоний фаол кишилар учун мўлжалланган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|